O’tganlarni xotirlash keksalarni e’zozlash bizning farzandlik burchimizdir


Озтганларни хотирлаш кексаларни эззозлаш-бизнинг фарзандлик бурчимиздир”


Download 14.55 Kb.
bet2/2
Sana02.04.2023
Hajmi14.55 Kb.
#1321074
1   2
Bog'liq
9 may O’tganlarni xotirlash keksalarni

Озтганларни хотирлаш кексаларни эззозлаш-бизнинг фарзандлик бурчимиздир”


МАЪРУЗА

Халқимиз қадим-қадимдан ўз аждодларини муносиб хотирлаб келган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 12 майдаги фармоишга биноан, 9 май «Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланадиган бўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ватан ва халқ озодлиги йўзида қурбон бўзган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўзз рисида" ги қарори ҳам эълон қилинди. Аждодларимиз азал-азалдан вафот этган яқинлари, қариндошларини эслаб қабристонларга боришган, қабрларни тозалаб, атрофига тол-терак, гулу райҳонлар эккан, яхши фазилатларини ҳотиралашган. Юртимизда ислом дини жорий қилиниши билан «Қурбон хайити», «Рамазон хайити» арафаларида марҳумлар эсланиб, уларнинг руҳига дуои фотиҳа ўқилган.Тонгда қабристонга борилиб, қабрлар зиёрат қилинган. Марҳум ота-оналар, ака-опалар, қариндош-уруғустозлар эсга олинган. Узоқ муддат собиқ мустабид даврида бундай маросимлар қораланиб келинди, таққиқланди. истиқлол йилларида улар қайта тикланди. Эндиликда ўтган аждодларимизни хотиралаш ва мўтабар замондошларимиз ҳурматини жойига қўйишда "Хотира ва хотиралаш куни" нинг нишонланиши катта аҳамият касб этмоқда. Бу кун ўз моҳияти билан бошқа байрам ва анъаналаримиздан фарққилади. У одамлардан ўтган аждодларни эслашгина эмас, Ватан учун курашда ҳалок бўлган, халқ фаровонлиги ва мамлакат тараққиётига ўзҳиссасини қўшган кишиларнинг хотирасини ёд олиш ҳамдир. Ҳозирги пайтда юртимизда "Хотира ва қадрлаш куни" ни нишонлаш борасида талайгина ибратли ишлар қилинмоқда. "Хотира ва қадрлаш куни”, аждод-авлодларимиз бир-бири билан боғлаш, юртдошларимизда меҳр-шавқат, мурувват, ўзлигини англаш, ҳаётнинг қадрига етиш ҳиссини камол топдиришда муҳим аҳамият касб этаверади: Аждодларимиз хотирасини эъзозлаш борасидаги ана шундай олийжаноб ишларга Ислом Каримов раҳбарлигида Тошкент шаҳри марказида барпо қилинган "Шаҳидлар Майдони”, "Мотамсаро она” ҳайкали яққол мисол бўла олади. Ўар бир хонадон, маҳалла, туман, вилоятда ҳурмат-эъзозга муносиб кишиларга кўпўтган. Баззиларини ҳатто оила аъзолари, кейинги авлод эсламайди, билмайди. Бинобарин, фақат машҳурлами эмас, ном-нишонсиз кетган оддий кишилами ҳам номини тиклаш ҳозирги даврда ҳар бир мактаб, маҳалланинг вазифасидир. Шунингдек. машъум урушда ҳалок бўзган боболаримизни эслаш, урушдан омон қайтган ва кундан-кун сийраклашиб бораётган фаҳрийларнинг, мамлакат ичкарисида меҳнат қилган табаррук қарияларимизнинг ҳолидан хабар олиб туриш ёш авлод зиммасидаги ҳам қарз ва фарз.


Хотира - аждодларга юксак хурмат ва эхтиром ифодаси. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ деганларидек, Президентимиз томонидан истиқлолнинг илк йилларидан эл-юртимиз тақдирига дахлдор тарихий адолатни тиклаш, аждодларимизнинг эзгу ишлари, жасоратини улуғлаш ва абадийлаштириш, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлашга қаратилаётган эътибор халқимизнинг ана шундай ўлмас қадриятлари, бебахо маънавий фазилатларини намоён этиб келмоқда.
Иккинчи жахон урушида жасорат кўрсатган, оловли майдонларда ўз юртининг тинчлиги ва озодлиги, оиласи, фарзандларининг хотиржамлиги учун курашган инсонлар мудом халқимиз ардоғида беаёв жангларда жон фидо қилган боболаримиз хотираси қалбларимизда абадий яшайди. Бугун орамизда яшаётган 5 минг 400 нафардан зиёд Иккинчи жахон уруши қатнашчиларига давлатимиз томонидан хар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Хотира бор экан,тирикдир миллат,Кўкарса - иккига бўлиб ташлайди


Тирикдир ифтихор,тирикдир ғурур.Йўлининг устида турса ҳатто тоғ Хотира - элни халқ этгувчи қудрат,То қуёш осмонда порлаб тураркан,
Хотира - эртани ёритгувчи нур.Осмондай мангусан,эй, она халқим!
Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор, Ҳар бир фожиага,ҳар бир шарафга,
Майса хотираси - нурга интилмоқ. Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!
Download 14.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling