Отмларда ташкил этилган коррупцияга қарши талаба- ёшлар клуби фаолияти хусусида


Download 462.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana23.01.2023
Hajmi462.46 Kb.
#1111585
  1   2   3   4
Bog'liq
marge me (1)



7.2
ОТМларда ташкил этилган коррупцияга қарши талаба-
ёшлар клуби фаолияти хусусида

Олий таълим муассасаларидаги талаба-ёшлар орасида коррупцион 
холатларни барвакт аниклаш ва уларга чек куйиш, тарғибот-ташвикот 
ишларини амалга ошириш хамда профилактик тадбирлар самарадорлигини 
ошириш максадида жойлардаги барча олийгохларнинг “Комплаенс-назорат” 
тизимини бошқариш бўлимлари қошида ОТМнинг юксак маънавиятли, 
ҳақиқатпарвар, ҳалол ва фаол талаба ёшларидан иборат “Талаба ёшлар клуби” 
ташкил этилиб, фаолияти йулга куйилди. 
Мазкур клуб фаолияти ихтиёрийлик, мустақиллик, қонунийлик, 
объективлик, коллегиаллик ва ошкоралик тамойилларига асосан ташкил 
қилинган булиб, унинг асосий мақсади олий таълим муассасаси профессор-
ўқитувчилари, ходимлари, талаба-ёшларида коррупцияга нисбатан муросасиз 
муносабатни ва коррупцияга карши ижтимоий-психологик иммунитетни 
шакллантириш, коррупцияга қарши курашиш жараёнида жамоатчилик 
назоратини йўлга қўйишдан иборат. 
тарғибот-ташвикот ишлари орқали профессор-ўқитувчилар, 
ходимлар ва талаба-ёшлар ўртасида коррупциянинг ҳар қандай 
кўринишларига нисбатан тоқатсизликни шакллантириш;
ОТМ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари томонидан 
фаолиятини олиб боришда шаффофликни таъминлаш ҳамда 
мазкур жараёнларда жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
ОТМда коррупцияга қарши курашиш соҳаси бўйича олиб 
борилаётган ишларда талаба-ёшларнинг фаол иштирокини 
таъминлаш;
жамоат ва сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларида, биринчи навбатда, 
таълим тизимида коррупцияни олдини олиш бўйича аниқ 
таклифларни ишлаб чиқишда фаол қатнашиш;
ОТМда талаба-ёшлар иштирокида коррупциянинг мазмун-
моҳияти, унинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда унга қарши 
курашиш бўйича давра суҳбатлари, флешмоблар ва бошқа 
тадбирлар ташкил этиш.жараёни ва натижасини ҳиссий-
иродавий бошқариш) 
Клубнинг асосий вазифаларига куйидагилар киради:


Клуб тузилмаси ва унинг фаолиятидаги ташкилий масалалари 
қуйидагилардан иборат: 
Клуб Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан Олий таълим 
муассасаси қошида жамоатчилик асосида ташкил этилади; 
Клуб фаолиятига умумий раҳбарлик олий таълим муассасаси Коррупцияга 
қарши кураш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими томонидан 
амалга оширилади ҳамда клуб бўлим олдида ҳисобдор саналади; 
Бўлим томонидан клуб фаолиятида иштирок этувчилар рўйхати факультет 
деканлари тавсиясига асосан оғзаки сўров асосида шакллантирилади; 
Бўлим тақдим этилган рўйхатда келтирилган талабалар билан умумий 
танишув суҳбати ўтказилади. Суҳбат давомида талабаларнинг билим даражаси 
ва дунёқараши баҳоланади; 
Суҳбат натижаси бўйича талабаларни клуб аъзолигига қабул қилиш бўлим 
томонидан тузилган ва имзоланган якуний рўйхат асосида амалга оширилади; 
Клуб аъзоларининг фаолияти бир нечта секторларга бўлинган тартибда 
амалга оширилади; 
Клуб аъзолари фаолиятини тўғри ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш 
мақсадида бўлим томонидан ҳар бир секторга ОТМ вакили - сектор раҳбари 
ҳамда аъзолар орасидан сектор етакчиси рўйхати шакллантирилади; 
Клуб иш режасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар, уларни 
ўтказишдан мақсад, саналар, қатнашувчилар, масъул шахслар ва амалий 
натижалар акс эттирилади, мазкур режа ҳар ўқув йилининг бошида бўлим 
томонидан тасдиқланиб, уни амалга оширилиши тизимли равишда назорат 
қилинади; 
Клуб иш режасида аъзоларнинг умумий йиғилиши, коррупцияга қарши 
курашиш мавзусига бағишланган эсселар танлови ва флешмоблар, учрашувлар, 
илмий семинарлар, коррупцияга қарши кураш бўйича соҳа мутахассислари ва 
таниқли шахслар иштирокида учрашувларни ўтказиш каби тадбирлар акс 
эттирилади; 
Клуб аъзолари қонун устуворлигини таъминлай оладиган, ватанпарвар, 
коррупцияга қарши курашишда фидоий, жонкуяр, одоб-аҳлоқи бўйича 
намунали бўлиши керак; 
Клуб иш режаси ва ҳисоботлари бўлим бошлиги томонидан тасдиқланади; 
Клуб аъзоларига конун ҳужжатлари асосида тақикланган ҳаракатларни 
амалга ошириш ҳамда фаолияти давомида хизматга доир ва бошқа 
маълумотларни ошкор этиш қатъий тақиқланади; 
Клуб аъзолари клуб фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлиш, клуб 
доирасида ташкил этиладиган танловлар ва тадбирларда қатнашиш, ўз 
фаолиятдан келиб чиқиб бошқа ҳуқуқларга хам эга бўлиши мумкин. 
Клуб аъзоси ОТМдаги ўқув жараёнларига салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда 
клуб доирасидаги тадбирларда катнашишга, бўлим бошлиғининг, клуб сектори 
раҳбари ва етакчисининг клуб фаолиятга оид қонуний кўрсатмаларини 
бажариш каби мажбуриятларга эга. 
Клуб аъзоларининг клуб доирасидаги фаолияти уларни олий таълим 
муассасаларидаги таълим жараёни доирасидаги мажбуриятлардан озод 
этмайди. Талабаларнинг клубдаги фаолияти олий таълим муассасаси 
томонидан рағбатлантирилиши мумкин. Клуб фаолиятини тугатиш ва қайта 


ташкил этиш олий таълим муассасаси Кенгаши карори асосида амалга 
оширилади. 
2022 йил январь ойи давомида ёшлар ўртасида коррупцияга оид ҳолатларни 
аниқлаш юзасидан U-Report, Корруцияга қарши кураш агентлиги ҳамкорлигида 
"Ёшлар коррупцияга қарши курашга жалб бўляптими?" сўрови ўтказилди. Унда 
олий таълим муассасалари талабари фаол иштирок этишди. 
Коррупцияга 
қарши 
курашиш агентлиги 
томонидан 
ташкил 
этилган сўровнинг 
мақсади 
ёшларнинг 
коррупцияга 
қарши 
курашдаги иштирокига муносабатини аниқлаш бўлгани сабабли, 7 дан 35 
гача бўлган ёшлар танланган. Шундай қилиб, ушбу сўровда иштирок этганлар 
сони 16 189 нафарни ташкил қилди. 
Респондентларнинг ўртача ёши 21,5 ёшни ташкил этди. Бундан ташқари, 
респондентлар 7-15 ёшгача, 16-25 ёшгача ва 26-35 ёшгача бўлган ёш 
гуруҳларига бўлинган. 16-25 ёшдаги респондентлар кўпчиликни ташкил этди – 
68.8%.
Республика бўйича респондентларнинг 39%и пора беришни коррупция деб 
ҳисобламайди. 
Респондентларнинг фикрига кўра, коррупцияга қарши курашиш учун 
масъул бўлганлар топ-3 жавоблар: 

Download 462.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling