Отмларда ташкил этилган коррупцияга қарши талаба- ёшлар клуби фаолияти хусусида


Download 462.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana23.01.2023
Hajmi462.46 Kb.
#1111585
1   2   3   4
Bog'liq
marge me (1)

1)«Коррупцияга қарши курашиш агентлиги» (33%), 
2)«Мен ўзим» (27%) 
3)«Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари» (11%). 
56% 
респондентлар 
коррупцияга 
қарши 
курашга ўзларини жалб 
бўлганлигини ҳис қилган, аммо яна 36%и – бу саволга “йўқ” жавобини берди. 
Сўров иштирокчиларининг 81%и коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар 
беришга тайёр: улардан 29%и уларнинг анонимлиги сақлаб қолинсагина 
очиқлашга тайёр. 
Респондентларни пора беришдан тўхтатадиган 4 та асосий сабаб 
қуйидагилар: 
1)Диний эътиқодига зид келиши – 26% 
2)Ноқонунийлик – 25% 
3)Қадриятларга/тарбияга зид эканлиги – 16%. 
4)Жиноий жазодан қўрқиши - 9%. 


Респондентларнинг тахминан 9%и “Вазият тақазо этса, пора бераман” деб 
жавоб берган. Шу билан бирга, бу вариантга йигитлар қизларга (6%) қараганда 
бир оз ко'проқ (9%) овоз беришган. 
У-Репортёрлар ёшларни коррупцияга қарши курашга жалб қилишнинг энг 
самарали 4 та усулини белгилади: 
1) Ёшлар билан коррупция оқибатларини муҳокама қилиш (18%) 
2) Коррупцияга қарши тадбирларни ташкиллаштириш (17%) 
3) Коррупцияга қарши лойиҳалар учун грантлар эълон 
қилиш (15%) 
4) Кўнгиллиларни коррупцияга қарши ишларга жалб қилиш 
(11%). 
Респондентларнинг 81%и коррупцияга қарши курашишда ёшларни жалб 
этишни ошириш Ўзбекистонда коррупция даражасини пасайтиришга ёрдам 
беради деб ҳисоблашади: уларнинг 45%и бунга аниқ ишонади, қолган 36%и эса 
бундай эҳтимол йўқ эмас деб ҳисоблайди. 
Шунингдек, Олий таълим тизимида коррупциянинг олдини олиш 
мақсадида Маъанвият ва маърифат марказининг ижтимоий тармоқлардаги, 
жумладан, телеграмдаги OO‘MTV huzuridagi Ma’naviyat va ma’rifat каналида 
доиммий равишда инфографика, видеороликлар, тарғибот материаллари 
жойлаб борилмоқда 
- https://t.me/manaviyateduuz/4404; 
- https://t.me/manaviyateduuz/4382; 
- https://t.me/manaviyateduuz/4257; 
- https://t.me/manaviyateduuz/4287.  
Бу борада аниқ мисолларга тўхталадиган бўлсак, мамлакатимиз олий 
таълим муассасаларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Андижон давлат университетида 2022 йилнинг 13 май куни 
университетнинг Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини 
бошқариш бўлимининг талаба-ёшлар клуби аъзоси Мирзажонов Ўткирбек 
томонидан Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини 
бошқариш бўлими ва университетнинг ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси 
қўмитаси билан ҳамкорликда “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Ушбу 
тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларни китобхонликка бўлган 
қизиқишини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларда 
коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ҳамда коррупцияга қарши 
ижтимоий-психологик иммунитетни шакллантиришдан иборат. 
Термиз муҳандислик-технология институтининг жорий йилнинг февраль 
ойида коррупцияга қарши курашиш бўйича талаба-ёшлар клуби алоҳида 
эмблемасини (логотипини) шакллантириш мақсадида олийгоҳ расмий сайтида 


энг яхши логотипга конкурс эълон қилинди. Натижада танлов комиссияси 
томонидан намуналар орасидан яхшиси танлаб олиниб тасдиқланди. 
Бундан ташқари, Термиз муҳандислик-технология институтининг 
Коррупцияга қарши курашиш бурчаги эскизи тайёрланиб, баннерлар ясаш учун 
бюртма берилди. Шу билан бирга, май ойида институт талабалари орасида “Биз 
коррупцияга қаршимиз”, “Коррупцияга йўқ дейлик”, “Ёшлар коррупцияга 
қарши”, “Фақатгина бирга коррупцияни тўхтата оламиз” ва “Тўхта коррупция” 
шиорлари остида хештег акциялари амалга оширилди. Ўтказилган тадбирлар 
асосида видеороликлар тасвирга туширилиб, институтнинг расмий веб сайтига 
жойлаштирилди. 
Барча ОТМларда талаба-ёшлар орасида коррупцияга қарши курашишда 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоатчилик вакиллари, таниқли 
шахслар ва диний уламолар иштирокидаги учрашувлар, талаба-ёшлар 
томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида турли танловлар ва 
мусобақалар утказилиши мунтазам равишда ташкил килиб келинмокда.
Жумладан, И.Каримов номли Тошкент Давлат техника университети 
“Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими қошида “Талаба ёшлар 
клуби” ташкил этилиб, мазкур клубни факультетлар кесимида секторларга 
булган холда уларнинг сардорлари ва клуб аъзолигига номзодлар сухбат 
асосида танлаб олинди хамда ушбу клуб аъзолари билан режа асосида тегишли 
ишлар амалга ошриб келинмокда. Бу борада университетда талаба-ёшлар 
орасидан ҳуқуқий саводхонлиги юқори ўзининг лидерлик қобилиятларини 
намоён эта оладиган, тенгдошларини ўз ортидан эргаштира оладиган 
коррупцияга қарши курашишга масъул булган 15 кишидан иборат 
тарғиботчилар танлаб олиниб, профессор-ўқитувчилар ташаббуси билан 
кафедралар қошида ҳамда мураббийлик соатларида коррупцияга оид хуқуқий 
саводхонликни ошириш буйича улар семинарлар ва тушунтириш ишларини 
олиб бормокдалар. 
Бундан ташкари, ТДТУнинг “Талаба ёшлар клуби” томонидан ёшларда 
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик 
позициясини шакллантириш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 
турли хил семинар-тренинглар, флешмоблар, танловлар ҳамда ижодий ишлар 
танловлари мунтазам ўтказилмоқда. Хусусан, университет талаба-ёшлар 
ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 
депутатлари Қосимов Жамшид Нортожиевич ва Махаматова Шахноза 
Махкамовна, профессор-ўқитувчилар ва факультетлар тьюторлари хамда 
талаба-ёшлари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар 
давомида маърузачилар томонидан мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган 
кенг эътибор, барча соҳаларда ёшларнинг ўрни, айниқса, давлатимиз раҳбари 
томонидан “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни 
ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Шунингдек, Ёшлар 
фаолиятига доир бошқа муҳим қарор ва фармонлар, қонунлар қабул 
қилинаётгани ва унда ёшларнинг ҳам таклиф, фикр-мулоҳазалари ўрин 
олаётганлиги ёшларга қаратилаётган юксак эътиборнинг намунаси эканлиги 
таъкидланди.
Шунингдек, ТДТУда ёшларда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаол 
дунёқарашини янада кучайтириш мақсадида университет талаба-ёшлари 


ўртасида барча факультетлар кесимида университет “Комплаенс-назорат” 
тизимини бошкариш ва коррупцияга қарши курашиш бўлими, “Ўзбек тили ва 
адабиёти” кафедраси хамда университет Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан 

Download 462.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling