Oxirgi indd


Миллий мафкура жамият манфаатларини ифодалайди


Download 374.85 Kb.
bet19/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Миллий мафкура жамият манфаатларини ифодалайди


Бугунги бизнинг жамиятимиздаги мавжуд маф- кура билан боғлиқ кўп саволлар вужудга келади. Биз- нинг мафкурамизнинг таркибий қисми бўлган мил- лий ғояларимиз “Давлатникими, жамиятникими?”, “Уни ким бошқаради?”, деганга ўхшаш саволлар. Бу- нинг сабаби, жамиятда мафкура, миллий ғоя тушун- часи ҳақидаги билимларнинг етарли эмаслигидадир. Умуман саволларнинг ўзи нотўғри қўйилаётганига эътибор қаратиш лозим. Чунки миллий ғояни ҳеч ким бошқармай ди. У жамиятники, бир киши ёки бир гуруҳ томонидан белгилаб қўйилмаган. Унда белгиланган ғоялар ёки тамойиллар биринчидан, ҳеч кимга маж- буран сингдирилмайди. Иккинчидан, мана шу ғояни амалга оширасан ёхуд унга бўйсунасан, деган буйруқ берилмайди. Ғоялар жамиятнинг манфаатларини ифо- далагани учун тарғибот, ташвиқот қилинади. Кишилар- нинг онгига қалбига етиб боргандагина бирлашишга, сафарбарликка чақирилади. Бу сафарбарлик ихтиёрий. Ҳеч ким учун мажбуран белгилаб қўйилган ғоялар йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Миллий мафкурамизни ифодаловчи, ҳаракатга келтирувчи ғоялар эса - ягона бирлик сифатида миллатимиз, халқимиз манфаат- ларини ҳимоя қилишга қаратилган, унинг жипслиги,
тараққиётини таъминлаш учун сафарбар этувчи куч эканини унутмаслик лозим.
Бинобарин, мамлакатимиз Конституциясида “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хил- лиги асосида ривожланади.
Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифати- да ўрнатилиши мумкин эмас”, - деб мустаҳкамлаб қўйилган. Бунда барча қатламлар, ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларига хизмат қиладиган, мана шу жамиятда бирга яшаётган аҳолининг уму- мий қарашларига асосланган ҳолда қарама-қарши гуруҳларга бўлинишга олиб келадиган мафкуранинг давлат даражасига кўтарилиши таъқиқланган. Бино- барин, бугунги глобаллашув жараёнида ана шундай гуруҳларга бўлиниш, бошқаларнинг қарашларини тан олмаслик, маълум бир гуруҳларгагина тегишли бўлган мафкураларни ҳукмрон мафкура сифатида кўриш натижасида дунёнинг кўпгина ҳудудларида бўлаётган фожеаларни ҳаммамиз кўриб, эшитиб ту- рибмиз.
Шундай экан, жамият миллий мафкурасини дав- лат мафкураси билан аралаштирмаслик лозим. Дав- лат мафкурасида сиёсий жиҳатдан белгиланган да- стурларни амалга ошириш масаласи устивор бўлади Жамиятнинг миллий мафкураси эса конкрет тарихий жараёндаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда қарашлар, истаклар, фикрлар хилма-хиллигини, пировар- дида халқ фаровонлигини инобатга олган ҳолда, аҳолининг турли ижтимоий ва этник гуруҳлари ман- фаатлари муштараклигини, мамлакатдаги сиёсий, маданий-маънавий макон яхлитлигини таъминлаш- га хизмат қилади.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling