Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet20/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Таянч атама ва иборалар


Мафкура, миллий мафкура, давлат мафкураси, мил- лий ғоя, манфаат, ҳукмрон мафкуралар, қарашлар, истаклар, фикрлар хилма-хиллиги, халқ фаровонлиги, яхлит макон, сиёсат, бирлик, тараққиёт, маданий-маъ- навий макон, мақсад.


Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар


  1. “Давлат мафкураси” тушунчаси.

  2. Мамлакатдаги сиёсий жараёнлар

  3. Жамиятда мафкуранинг ишлаб чиқилишида дав- латнинг роли.

  4. Ҳар қандай ташкилотлар давлат манфаатларига зид равишда тузилмаслиги лозим.

  5. Давлат мафкураси ва миллий мафкуранинг уму- мийлиги ва бир-биридан фарқланиши
    1. МАВзУ: ҳОзИРгИ дАВРдА ҒОЯВИЙ ХУРУЖЛАРнИнг ЎзИгА ХОс ХУсУсИЯТЛАРИ ВА УЛАРнИнг ОЛдИнИ ОЛИШдА МИЛЛИЙ


ҒОЯнИнг ЎРнИ


Режа


  1. Ғоявий хуружларнинг намоён бўлиши

  2. Маънавий таҳдидларнинг турлари

  3. Мафкуравий таҳдидлар намоён бўлишининг хусусиятлари

Ғоявий хуружларнинг намоён бўлиши


Глобаллашув шароитида сиёсий ҳокимиятни эгал- лаш мақсадида ғаразли ниятлар билан туб аҳоли онгига нисбатан таҳдид солаётган кучларнинг ижтимоий-си- ёсий, ғоявий-мафкуравий мақсадлари, барқарорликни издан чиқаришга бўлган интилишлари ғоявий, мафку- равий, информацион курашларнинг авж олишида на- моён бўлмоқда.
Бундай хуружлар нафақат кимларгадир ёки қандайдир гуруҳларга, балки бутун инсониятга таҳдиди билан хатарлидир. Бинобарин, бугунги кунда миллатлар, давлатлар шундай таҳдидлар остида қолиб кетмоқдалар. Ёинки улар ўз таъсирини кўрсатиб уруш- лар гирдобида қолиб кетмоқдалар.
Бугунги кунда бундай хуружларни таҳлил қилишда ўзбек илмий жамоатчилиги “Маънавий таҳдид” ибора- сини қўллай бошлади. Маънавий ва таҳдид икки сўз би- рикувидан иборат бу тушунчани қўйидагича изоҳлаш мумкин. “Маънавий” деганда инсоннинг ички дунёси, онги ва қалби назарда тутилади.12 “Таҳдид” деганда эса ҳадиг, яъни тажовуз қилиш, йўлдан чиқаришга асос- ланган хавф-хатарлар мажмуи тушунилади. Таҳдид



12 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Беш жилдлик. 3-жилд. –Т.: “Фан”. 2008. 91-бет.
хавф-хатардан дарҳол кўзга ташланмаслиги, узоқни кўзлаши ва хавф-хатарга нисбатан зарари кўплиги билан фарқ қилади. “Маънавий таҳдид деганда, авва- ло тили, дини, эътиқодидан қатъий назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини из- дан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуруржларни назарда тутиш лозим”.13

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling