Мафкура, маънавий таҳдид, ғоявий таҳдид, ин- формацион таҳдид, ички таҳдид, ташқи таҳдид, ман- фаат, тарғибот, ташвиқот, моҳият, мақсад, мустақил дунёқараш.
Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар
Маънавий таҳдидларнинг турлари
Барқарорликни издан чиқаришга бўлган инти- лишлар
Мафкуравий таҳдидлар.
Ғоявий таҳдидлар.
Информацион таҳдидлар.
МАВзУ: зАМОнАВИЙ МАФКУРАВИЙ ЖАРАёнЛАР ВА УЛАРнИнг ЎзИгА ХОс ХУсУсИЯТЛАРИ.
Режа
Замонавий мафкуравий жараёнлар
Мафкуравий жараёнларда ягона мақсад
Ўзбекистондаги замонавий мафкуравий жа- раёнлар
замонавий мафкуравий жараёнлар
Ҳозирги ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мавжуд воқеа- ҳодисларни замонавий мафкуравий жараёнларнинг ҳосиласи дейиш мумкин.
Умумий маънода мафкуравий жараёнлар доимо ин- сонларни маълум бир мақсадлар сари етаклаган. Замо- навий мафкуравий жараёнларнинг моҳиятини таҳлил қилишда, таъбир жоиз бўлса, икки қутбли умумжамият- нинг инқирози ва яккаҳокимлик учун кураш, бу жараёнда манфаат нуқтаи назаридан имкониятидан фойдаланиш ва ўзини, ўзлигини сақлаб қолиш учун олиб борилаётган ҳаракат ёки сиёсатни назарда тутиш мумкин.
Маълумки, XX асрнинг 90-йилларига келиб, жаҳонда социализм лагери барҳам топди. Бу ҳолат мафкуравий жараёнларнинг мавжуд принципларидан воз кечиш, бутунлай ўзгача йўладан бориш кераклигини кўрсатиб берди. Энди мавжуд мафкуралар ўзини оқламайди. Йўлларни ўзгартириш керак.
Тўғри ҳукмронликни сақлаб қолиш учун кураша- ётган мамлакатлар ички мафкуравий сиёсатларини кескин бурлиши даражасидаги ўзгартиришлар учун эҳтиёж йўқ. Аммо манфаатлар учун ташқи оламда- ги мафкуравий жараёнларни ўзгартириш, байроқни баландроқ кўтариш учун ҳаракатлар янада шиддатли тус олди.
Масалан, социалистик лагернинг барҳам топиши на- тижасида дунё харитасида ўнлаб янги давлатлар таш- кил топди. Биргина собиқ СССР ва Югославия ўрнида йигирмадан ортиқ давлат пайдо бўлди. Бу давлатлар- нинг ҳаммаси ўзларининг мустақил тараққиёт йўлини белгилаб олиш учун ҳар хил жараёнларни ўзларининг бошларидан ўтказдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |