Oxirgi indd
Мафкуравий жараёнларда ягона мақсад
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
Мафкуравий жараёнларда ягона мақсадҲозирги даврда ҳам давом этаётган мафкура- вий жараёнларда ягона мақсад – миллий тараққиёт йўлини белгилаб олиш, ҳуқуқий-демократик дав- лат барпо этиш. Бу бир қараганда жун яъни оддий мақсад бўлиб кўринсада, тўғри йўлдан боришда ҳар қандай қарашлар, ғоялар, мафкураларнинг пировард мақсадида худди шу масала туради. Лекин бу мақсадга осонгина эришишнинг имкони йўқ ёки жуда мураккаб. Бу мақсадалар учун олиб борилаётган ҳаракатларга ташқи кучларнинг аралашуви жараённинг муракка- блашишига олиб келади. Биринчидан, узоқ йиллар молбайнида айтайлик, коммунизм ғоялари билан яшаб келган халқларнинг онгига зўр бериб бошқа ғояларни сингдириш осонгина кечадиган жараён эмас. Иккинчидан, ҳукмрон бўлиб келган ва ҳукмрон бўлиб қолишни истаётган гегемон давлатлар манфаат нуқтаи назаридан мустақилликни тиклаб олишга уринаёт- ган мамакатларни мафкуравий жиҳатдан бўлиб олиш йўлидаги уринишлар ҳам мазкур жараёнга ўзига хос- лик бахш этмоқда. Мазкур ҳолатда жаҳон саҳнида со- дир бўлаётган мафкуравий жараёнлар глобал характер касб этмоқда. Маълумки мамлакатларнинг иқтисодий ривож- ланиши узоқ йилларни ташкил этади. Бу ҳам мафку- равий жараёнларнинг ижтимоий ҳаётга ижобий ёки салбий таъсирига боғиқ. Мамлакат ривожида мавжуд ғоялар ўз ўрнини топа олса иқтисодий ривожланиш йўли осонлашади. Аммо мамлакатда эски ва янги ғояларнинг кураши кескин авж олса, ташқи кучлар бу жарёнга аралашишни бошласа бирлашиш йўлидаги ҳар қандай ғоялар пучга чиқади. Мафкуравий жараёнларга ташқи кучларнинг таъси- ри, биринчи навбатда ички қарама-қаршиликни кел- тириб чиқаради. Бу қарама-қаршиликнинг оқибатлари вайронкорликка олиб келиши мумкин. Айнан ана шу ҳолат иқтисодий ривожланишнинг илдизига болта уради. Бу ўша жамиятни ўз истиқболини таъминлаш йўлида бирлашишга, мавжуд таҳдидларни ҳамжиҳатликда ҳал қилишга халақит беради. Худди шуни хоҳлаган ташқи кучлар гўёки “беғараз ёрдам” қўлини чўзадилар. Қарз эвазига иқтисодий ёрдам кўрсатадилар. Ана шундай жараёнлар таъсирида мамлакат ўз-ўзидан бошқа мам- лакатга қарам бўлиб бораверади. Бугунги ахборотлашган даврда бутун дунёдаги маф- куравий жараёнларнинг моҳиятини кўриш, англаш қийин эмас. Ёш давлатлар ўзининг тараққиёт йўлини белгилашда қанчалик тўғри йўлдан бораётганини ўша мамлакатдаги жараёнларнинг кетишига қараб билиб олиш мумкин. Дунёнинг кўпгина давлатларида айнан ғоялар кура- ши натижасида нотинчликлар, урушлар авж олаётга- нини кўриш мумкин. Бунинг акси сифатида кечагина ҳамма қатори мустақиллика эришган бўлсада, ўзининг келажагини олдиндан кўриб, бутун миллат бирлашиб тараққиёт йўлига тушиб олган давлатларни ҳам бор. Болтиқ бўйи мамлакатлари бунга ёрқин мисол бўла олади. Демак, ҳар қандай мамлакатнинг тақдири кўп жиҳатдан мафкуравий жараёнларни тўғри ташкил қилиш, мавжуд ғояларни кишилар онгига тўғри синг- дириш, уларни сафарбар этиш, энг асосийси тўғри йўлни аниқ белгилаб олиш билан боғлиқ. Жамиятда ягона умуммиллий мақсадга йўналтирувчи ғоя бўлмаса, бундай ҳолатда мамлакат боши берк кўчага кириб қолиши мумкин. Бинобарин, инсониятнинг кўп асрлик тарихи шундан далолат бе- радики, ҳар қандай халқ ўз мақсадига етиш йўлида халқда ишонч уйғота оладиган миллий ғояси, мафку- раси бўлмаса ёки унда одамлар ўз орзу-истакларини кўрмасалар, уни ўзлари учун таянч ва суянч деб бил- масалар кўзланган маррага етиб бориш даргумон. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling