Oxirgi indd


ХХ аср: мустамлакачилик мафкураси


Download 374.85 Kb.
bet7/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

ХХ аср: мустамлакачилик мафкураси


Маълумки, мустабидчилик ғояси неча асрлар мобай- нида дунёнинг деярли барча давлатлари, халқларига ўз салбий таъсирини ўтказиб келди. Дунёни бўлиб олиш мақсадидаги муфкураларнинг тазйиқдан, кимлар- нингдир манфаатига хизмат қилувчи вайронкор маф- курадан ер юзида азият чекмаган халқлар қолмади ҳисоб. Кўпгина Ғарб давлатлари мустабидчилик маф- кураси оқибатида қанчадан-қанча давлатларнинг бо- шига азоб-уқубатлар солишди. Бир вақтлар Британия мустамлакалари ўз ҳудудидан юз маротабадан ҳам каттароқ бўлиб кетгани ҳам мустабидчилик мафкура- сининг оқибати эди.
ХХ асрга келиб, худудий даҳлсизлик масаласи кун тартибига чиқди. Айниқса, иккинчи жаҳон уруши- дан кейинги умумий ҳолат шуни тақоза қилар эди. Шу сабабли халқаро муносабатлар шакллантириш йўлида дунё ҳамжамияти кенг миқёсда фаолият олиб борди. Қирғин-барот урушларига барҳам берилди. Очиқдан-очиқ бир давлатнинг иккинчи давлат ерла- рига бостириб кириши ёки ҳарбий ҳаракатларни олиб бориш таъқиқланди. Давлатлар, хақлар, миллатлар ўртасида тенглик, ҳурмат ва манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари ҳал қилинди. Бироқ, бу дунё ҳамжамиятининг барча давлатлари, халқлари тин- члик йўлига кирди, энди ҳамма ҳамкорлик йўлидан
боради дегани эмас. Ҳатто бугунги кунгача айрим кучлар бошқа давлатларнинг ерлари, бойликларини тасарруф қилиш фикридан қайтгани йўқ. Фақатгина энди ўша урушларнинг янгича замонавий турлари пайдо бўлди. Бошқача айтганда, ғоявий-мафкуравий курашлар даври бошланди. В.Слипченконинг фи- крига кўра, бугунги кунга келиб, “... уруш мураккаб ижтимоий-сиёсий ҳодиса бўлиб, турли кўринишдаги курашлар мажмуасини ташкил этади. Давлатлар ва турли социал тизимлар ўртасида кечадиган сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ахборот ва бошқа шаклдаги ку- рашлар шулар жумласидандир”5.
Умуман олганда, “Инсониятнинг, жумладан, Ўзбекистоннинг неча юз йиллик солномасида ҳам тур- ли босқинчиликлар оқибатида зулм, зўрлик, кулфат уруғларини сочиш ва қон тўкилишига сабаб бўлган бузғунчи ғоялар ва мафкураларнинг ҳалокатли таъсири биланбоғлиққайғулисаҳифаларкўп.Бу ғояларўзларида сиёсий босқинчилик ва мустабидлик интилишлари- ни гоҳ ошкора ифодалаган ҳолда диний, миллий, син- фий шиорларни байроқ қилиб майдонга чиққанини кўрамиз. Лекин моҳият ҳамиша ўзгармай қолаверган. Яъни, улар миллатлар ва халқларнинг турмуш тар- зи, маданияти, анъана ва урф-одатларини куч билан ўзгартиришга, кенг халқ оммасини бошқаларнинг си- ёсий иродасига бўйсундириш ва мафкуравий асоратга солишга, ўзаро адоватга асосланган ижтимоий тарти- бларни қарор топтиришга, миллатга ёт мафкуравий тасаввурларни тиқиштиришга интилган”6.
Биргина коммунистик мафкура ниқобидаги мустам- лакачилик даврида ўзбек халқини миллий ўзлигидан айириш, қадриятларини йўқ қилиш, кишилар онгига



5 Слипченко В. Война будущего (прогностический анализ). – М.: Глобус, 2001. -5 с.
6 Алимова Д. Инсоният тарихи – ғоя ва мафкуралар тарихидир. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2001. –Б.18-19.
ёт ва сохта ғояларни сингдириш учун тизимли мафку- равий сиёсат олиб борилди. Бироқ халқимиз ўзига хос маданиятини, бетакрор маънавиятини сақлай олди.
Бугунги кунда янгиланиш йўлига кирган Ўзбекистон дадил қадамлар билан одимлаб бормоқда десак муболаға бўлмайди.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling