Oxirgi indd


МАВзУ: “МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАФКУРАЛАР


Download 374.85 Kb.
bet3/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

МАВзУ: “МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАФКУРАЛАР


ТАРИХИ” ФАнИнИнг ОбъеКТИ, пРедМеТИ, МАқсАдИ ВА ВАзИФАЛАРИ


Р е ж а:

      1. Миллий ғоя ва мафкуралар тарихи” фани- нинг шаклланиши

      2. Миллий ғоя ва мафкуралар тарихи” фани- нинг объекти ва предмети

      3. Миллий ғоя ва мафкуралар тарихи” фани- нинг мақсад ва вазифалари



“Миллий ғоя ва мафкуралар тарихи” фанининг шаклланиши


Ватанимиз мустақиллигининг миллий-маънавий асосларини мустаҳкамлаш, маънавий мерос, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни ас- раб-авайлаш, улардан оқилона фойдаланган ҳолда келгуси, замонавий бахтли ҳаётимизни ташкил этишда халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юрт- га муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Инсониятнинг кўп асрлик тарихидан маълумки, бу дунёда ўзининг миллий давлатчилигини курмоқчи бўлган ва қуришга қарор қилган халқ ўз олдига юксак мақсад ва вазифаларни қўйиши табиий. Бу йўлда барча- ни сафарбар қилиш, уларнинг қалбида буюк келажакка ишонч ва умид уйғотиши, эски тузум сарқитларидан қутилиб, мутлақо янги тузум ғояси билан озиқлантира олиши ва бир мақсад йўлида ўзининг келажакини акс эттирадиган миллий ғоясига суяниши керак бўлади.
2019 йил 7 август куни халқаро адабиётчилар кон- ференция иштирокчиларига қилган мурожаатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев Ўзбекистон янги босқичга, яъни миллий тикланиш- дан миллий юксалиш, миллий фаровонликйўлига ўтаётгани, янги мақсадга фақат жаҳон халқлари би- лан дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, очиқ демократик жамиятни барпо этиш, миллий ва умум- башарий қадриятларни жорий қилиш орқалигина эришиш мумкинлиги. Ўзбекистонда демократик жа- мият қуришнинг миллий, умумбашарий тамойилла- ри ва қадриятларини ўзида мужассам этган миллий ғоя ва у асосидаги умумий жипслик муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон мустақиллик эълон қилинганининг энг бошиданоқ ижтимоий масалаларни қамраб олув- чи чуқур ўзгаришларни амалга ошириш, ривожлан- ган мамлакатлар қаторидан ўрин олиш, демократик жамият қуриш каби эзгу мақсадларни қўйдики, бу эса жамиятимизнинг ижтимоий маънавий пойде- ворини мустаҳкамлаш мустақиллигимизга тўсиқ ва ғов бўладиган ёт мафкуралар тажовузига қарши тура оладиган, жамият аъзоларида мустаҳкам эътиқодни шакллантириб, уларни янада жипслаштириб, мам- лакат фуқароларининг ўзаро тотув, фаровон, дўст ва иноқ бўлиб яшашига, ўз манфаатларини Ватан ман- фаатлари билан уйғунлаштиришга чорлайдиган, ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш, ғоявий бўшлиқ бўлишига йўл қўймаслик ва ниҳоят, юртнинг юксак тараққиётини таъминлаш учун мил- лий ғояни шакллантириш эҳтиёжини юзага келтир- ди.
Бу жараённинг назарий ва амалий масалалари би- лан боғлиқ моҳиятини атрофлича ёритиш, демокра- тик жамият барпо этишда муҳим аҳамиятга эга экан- лигини кўрсатиб беришга асосланган тадқиқотлар
олиб бориш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Зеро, демократик тамойилларга асосланган давлат қуриш масаласини ўрганиш миллий давлатчиликни такомиллаштириш, мустақилликни мустаҳкамлаш шароитида янада долзарб аҳамиятга эга. Бугун- ги таҳликали даврда ёшларга билим бериш, илм- маърифатни ўргатиш билангина кўзланган мақсадга эришиш мумкин.
Бинобарин, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бора- ётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда мил- лий ғояларимизнинг тарихий асосларини чуқур ўрганишни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилишда улардан оқилона фойдаланиш. Улар асоси- да, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши из- чил кураш олиб бориш, буюклардан мерос бу Ватанни асраб-авайлаш, унинг буюк келажагини ташкил этиш каби муқаддас туйғуларни шакллантириш мазкур фан ривожининг асосий мақсад-йўналишларидан биридир.
Миллий ғоя ва мафкуралар тарихи” фани- нинг объекти – миллий ғоя ва мафкуранинг тари- хий илдизлари, халқимизнинг маънавий мероси ва қадриятларининг шаклланиши, умуминсоний демо- кратик принциплар, миллий мафкуранинг бош ва асо- сий ғояларининг ўзаро муносабати, уни тақозо этувчи умумий ва ўзига хос хусусиятлари.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling