O‘z Dst 3596: 2021 «Ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандарти» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида


Download 45.31 Kb.
bet3/6
Sana07.04.2023
Hajmi45.31 Kb.
#1339633
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Akademik litseylar kasb hunar kollejlari

давлат таълим стандартлари — давлат томонидан таълимнинг мазмуни ва сифатига нисбатан белгиланадиган талаблар мажмуи;
малака талаблари — таълим йўналишларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар;
мустақил иш — ўқувчи томонидан ўқув режанинг таркибий қисмлари бўйича компетенцияларни ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш мақсадида бажариладиган ўқув жараёнининг бир қисми;
компетенция — билим, кўникма, малака ва шахсий сифатлар мажмуи;
умумий компетенция — билим, кўникма ва малака турларининг кўпчилиги учун умумий бўлган масалаларни ечишда муваффақиятли фаолият юритиш қобилияти;
ўқув жараёнининг жадвали — таълим жараёнининг кетма-кетлиги ва алмашувчанлигини, аттестация ва таътил вақтларини белгиловчи ҳужжат;
ўқув режа — ўрта махсус таълимнинг муайян таълим йўналиши бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курслари ҳамда уларни ўрганиш изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган ҳужжат;
ўқув фани — таълим муассасаларида ўрганиш учун фан, техника, ишлаб чиқариш фаолиятининг муайян соҳасидан саралаб олинган билимлар, ўқув ва кўникмалар тизими;
ўқув дастури — ўрта махсус таълимнинг ўқув режасига киритилган фанларнинг мазмуни, унинг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган ҳужжат.
3-боб. Давлат таълим стандартининг мақсади, вазифалари ва асосий принциплари
5. Давлат таълим стандартининг мақсади ўрта махсус таълим тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, белгиланган талабларга жавоб берувчи, маънавий баркамол, меҳнат ва таълим хизматлари бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлашдан иборат.
6. Давлат таълим стандартининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
ўрта махсус таълимнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;
миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида ўқувчиларни тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
ўқув-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг малакасига қўйиладиган талабларни белгилаш;
кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;
таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга ҳамда кўрсатиладиган таълим хизматлари турларига нисбатан қўйиладиган мақбул талабларни белгилаш;
давлат таълим стандарти талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш.
7. Давлат таълим стандарти қуйидаги асосий принципларга асосланади:
ўқувчиларнинг интилишлари, қобилияти ва қизиқишларининг устуворлиги;
умумий ўрта таълимнинг 10-11-синфлари, ўрта махсус таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари ҳамда олий таълим билан узлуксизлиги ҳамда таълим мазмунининг узвийлиги;
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, фан, техника ва технологияларнинг истиқболли ривожланиши ҳамда жамият талабларининг замонавий ҳолати ҳисобга олинганлиги;
таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашганлиги;
ўрта махсус таълимнинг халқаро таълим стандартларига ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланганлиги;
ўқувчиларда фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун таянч ва фанларга оид умумий компетенцияларни ривожлантиришнинг таъминланганлиги.

Download 45.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling