O‘z Dst 3596: 2021 «Ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандарти» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида
Download 45.31 Kb.
|
Akademik litseylar kasb hunar kollejlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-боб. Давлат таълим стандартининг мақсади, вазифалари ва асосий принциплари
давлат таълим стандартлари — давлат томонидан таълимнинг мазмуни ва сифатига нисбатан белгиланадиган талаблар мажмуи;
малака талаблари — таълим йўналишларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар; мустақил иш — ўқувчи томонидан ўқув режанинг таркибий қисмлари бўйича компетенцияларни ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш мақсадида бажариладиган ўқув жараёнининг бир қисми; компетенция — билим, кўникма, малака ва шахсий сифатлар мажмуи; умумий компетенция — билим, кўникма ва малака турларининг кўпчилиги учун умумий бўлган масалаларни ечишда муваффақиятли фаолият юритиш қобилияти; ўқув жараёнининг жадвали — таълим жараёнининг кетма-кетлиги ва алмашувчанлигини, аттестация ва таътил вақтларини белгиловчи ҳужжат; ўқув режа — ўрта махсус таълимнинг муайян таълим йўналиши бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курслари ҳамда уларни ўрганиш изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган ҳужжат; ўқув фани — таълим муассасаларида ўрганиш учун фан, техника, ишлаб чиқариш фаолиятининг муайян соҳасидан саралаб олинган билимлар, ўқув ва кўникмалар тизими; ўқув дастури — ўрта махсус таълимнинг ўқув режасига киритилган фанларнинг мазмуни, унинг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган ҳужжат. 3-боб. Давлат таълим стандартининг мақсади, вазифалари ва асосий принциплари 5. Давлат таълим стандартининг мақсади ўрта махсус таълим тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, белгиланган талабларга жавоб берувчи, маънавий баркамол, меҳнат ва таълим хизматлари бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлашдан иборат. 6. Давлат таълим стандартининг вазифалари қуйидагилардан иборат: ўрта махсус таълимнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш; миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида ўқувчиларни тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш; ўқув-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг малакасига қўйиладиган талабларни белгилаш; кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш; таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга ҳамда кўрсатиладиган таълим хизматлари турларига нисбатан қўйиладиган мақбул талабларни белгилаш; давлат таълим стандарти талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш. 7. Давлат таълим стандарти қуйидаги асосий принципларга асосланади: ўқувчиларнинг интилишлари, қобилияти ва қизиқишларининг устуворлиги; умумий ўрта таълимнинг 10-11-синфлари, ўрта махсус таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари ҳамда олий таълим билан узлуксизлиги ҳамда таълим мазмунининг узвийлиги; мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, фан, техника ва технологияларнинг истиқболли ривожланиши ҳамда жамият талабларининг замонавий ҳолати ҳисобга олинганлиги; таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашганлиги; ўрта махсус таълимнинг халқаро таълим стандартларига ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланганлиги; ўқувчиларда фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун таянч ва фанларга оид умумий компетенцияларни ривожлантиришнинг таъминланганлиги. Download 45.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling