O‘z Dst 3596: 2021 «Ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандарти» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида
«Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий академик лицейлари таянч ўқув режаси
Download 45.31 Kb.
|
Akademik litseylar kasb hunar kollejlari
«Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий академик лицейлари таянч ўқув режаси
Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ўқув жараёни ЖАДВАЛИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари таянч ўқув режаси
2-§. Ўрта махсус таълим йўналишлари бўйича малака талаблари тузилмаси 21. Ўрта махсус таълим муассасаларининг таълим йўналишлари бўйича малака талаблари муайян йўналишлар бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимумини ва пировард мақсадларини, ўқув юкламалари ҳажмини ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди. 22. Ўрта махсус таълим муассасаларининг таълим йўналишлари бўйича малака талаблари қуйидаги тузилишга эга: a. зарварақ (титул варағи); b. қўлланиш доираси; c. техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; d. малака талабларининг мақсад ва вазифалари; e. академик лицей битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар; f. академик лицейларда таълим мазмунининг мажбурий минимуми; g. малака талабларининг бажарилишини назорат қилиш. 3-§. Ўрта махсус таълим дастурини ўзлаштирган таълим муассасаси битирувчиларига қўйилган талаблар 23. Ўрта махсус таълим дастурини ўзлаштирган таълим муассасаси битирувчиси қуйидаги умумий компетенцияларга эга бўлиши керак: ўқитиладиган фанлар доирасида назарий, амалий билимлар, малака ва кўникмаларга эга бўлиш; билимларни мунтазам ошириб бориш, янгилаб боришга интилиш, ўқув ва меҳнат фаолиятига ижодий ҳамда мустақил ёндашиш сифатларига эга бўлиш; мантиқий фикрлашнинг услублари ва усулларини билиш, уларни амалий фаолиятда қўллай олиш малакасига эга бўлиш; мустақил ва ижодий фикрлаш, фикрларини ёзма ва оғзаки равон баён этиш малакалари шаклланган бўлиш; давлат тилини мукаммал билиши; камида битта хорижий тилни мукаммал билиш; давлат ва хорижий тилдаги ҳужжатлар билан ишлаш; маънавий-ахлоқий маданиятга эга бўлиш; ташкилотчилик хислатларининг шаклланган бўлиш; замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини мустаҳкам эгаллаш; жисмоний бақувват, соғлом бўлиш, ҳарбий хизматга ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатишга лаёқатли бўлиш; фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасидаги меъёр ва тартиблар моҳиятини билиш; умуминсоний фазилатларига эга бўлиши, ўз Ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш; турли вазиятларни танқидий баҳолаш, янгиликларга доимий интилиш, масалалар ечимини топиш усулларини танлай олиш; фаолият доирасига тегишли масалаларни ҳал қилиш йўлларини излаш, таҳлил ва талқин қила олиш; давлатнинг тузилиши, унинг ижтимоий ва сиёсий ривожланиши ҳақида аниқ билимларга эга бўлиш, халқаро воқеа, ҳодиса ва муаммоларни тушуна олиш; ҳуқуқий маданиятга эгалик, фуқаролик бурчи ва масъулият ҳислари шаклланган бўлиши; экологик маданиятга эгалик, экологик масъулиятни ҳис қилиш, табиат муҳофазаси соҳасидаги билимларга эга бўлиш. Download 45.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling