O‘z Dst 3596: 2021 «Ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандарти» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида


Download 45.31 Kb.
bet2/6
Sana07.04.2023
Hajmi45.31 Kb.
#1339633
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Akademik litseylar kasb hunar kollejlari

Вазир А. ТОШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 17 декабрь,
46-2021-сон
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 17 декабрдаги 46-2021-сон буйруғига
ИЛОВА
O‘z Dst 3596:2021
Ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандарти
Мазкур давлат стандарти O‘z Dst 3596:2021 «Ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандарти»нинг (бундан буён матнда давлат таълим стандарти деб юритилади) мақсад ва вазифаларини, асосий принципларини, таркибий қисмларини ҳамда таълим йўналишлари бўйича малака талабларининг тузилишига қўйилган талабларни белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур давлат таълим стандарти талабларини бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча академик лицейлар, шунингдек, «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий академик лицейлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари учун мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ нодавлат таълим ташкилотлари мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари асосида таълим фаолиятини амалга оширишлари мумкин.
2. Мазкур давлат таълим стандарти ўқув жараёнини, таълим муассасалари фаолиятини, кадрлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш сифатини баҳолашни тартибга солувчи тегишли ҳужжатларни (ўрта махсус таълим йўналишлари учун малака талаблари, ўқув режалари, ўқув дастурлари ва бошқалар) ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
3. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар:
O‘z Dst 1.0-98. «Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар»;
O‘z Dst 1.1-92. «Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари»;
O‘z Dst 1.8:2009. «Ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизими. Тавсияномалар. Асосий қоидалар».
2-боб. Атамалар ва тарифлар
4. Мазкур давлат таълим стандартида қуйидаги атамалар ва тарифлар қўлланилган:

Download 45.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling