O‘z Dst 3596: 2021 «Ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандарти» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида
-боб. Давлат таълим стандартининг таркибий қисмлари
Download 45.31 Kb.
|
Akademik litseylar kasb hunar kollejlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-§. Ўрта махсус таълимнинг таянч ўқув режаси
4-боб. Давлат таълим стандартининг таркибий қисмлари
8. Давлат таълим стандарти қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: ўрта махсус таълимнинг таянч ўқув режаси; ўрта махсус таълим муассасаларининг таълим йўналишлари бўйича малака талаблари тузилмаси; ўрта махсус таълим муассасаларининг битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар. 1-§. Ўрта махсус таълимнинг таянч ўқув режаси 9. Ўрта махсус таълимнинг таянч ўқув режаси (бундан буён матнда — таянч ўқув режа деб юритилади) фанлар бўлимлари номи, ўқув юкламасининг минимал ҳажми ҳамда уларнинг курслар бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳисобланади. 10. Таянч ўқув режа таълим мазмунидан келиб чиқиб, таълим муассасалари тайёрлов йўналишларининг ўқув режаларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади. 11. Таянч ўқув режанинг биринчи ва иккинчи босқичида ҳар бир ўқув йили 36 ҳафтадан иборат бўлиб, бир семестр 18 ҳафтани ўз ичига олади. 12. «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий академик лицейларида биринчи ўқув йили 36 ҳафта тугаганидан кейин қўшимча икки ҳафта касбий фанлар ўқитилади. 13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида биринчи ўқув йили 36 ҳафта тугаганидан кейин қўшимча икки ҳафта ўқув амалиёти ўтказилади. 14. Ўқув режаларида умумий соатнинг 144 соати таълим муассасаси педагогик кенгаши қарорига асосан унификация қилинадиган фанларни ўқитишга ажратилади. Ишчи ўқув режада унификация қилинадиган фанлар соатлари олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда белгилаб қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида қўшимча чуқурлаштирилган фанлар кадрлар тайёрлашга қўйилган талаблар ҳамда кўрсатиладиган таълим хизматлари турларидан келиб чиқиб белгиланади. 15. Ўқувчиларнинг умумий ҳафталик юкламаси 54 соатни, шундан 38 — 40 соати аудитория юкламасини ва 16 — 14 соати мустақил ишни ташкил этади. 16. Барча ўқув машғулотлари учун икки академик ўқув соати давомийлиги 80 дақиқа этиб белгиланади. 17. Таълим муассасаларининг педагогик кенгашларига ишчи ўқув режаларини тузишда намунавий ўқув режалари асосида умумий соатлар ҳажми доирасида айрим бўлимлар учун ажратилган соатлар миқдорига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади. 18. Академик лицейлар таянч ўқув режасига ажратилган умумий соатлар миқдори доирасида намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда тайёрлов йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, иккинчи бўлимга ажратилган соатлар миқдорига 10 фоизгача ўзгартириш киритилиши мумкин. 19. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида таълим қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган гуруҳларда кичик гуруҳларда ўрганиладиган тил кўпчилик ўқувчиларнинг хоҳишига кўра таълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори билан белгиланади. 20. Ўрта махсус таълим муассасалари учун таянч ўқув режаларининг тузилиши қуйидаги жадвалларда келтирилган: Download 45.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling