O‘zbek аdabiy tili (morfologiya) toshkent nashriyoti


«Сен, барибир, муқаддассан, муқаддас аёл!»


Download 0.76 Mb.
bet68/118
Sana31.01.2024
Hajmi0.76 Mb.
#1817561
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   118
Bog'liq
O‘zbek аdabiy tili (morfologiya) toshkent nashriyoti-fayllar.org (1)

«Сен, барибир, муқаддассан, муқаддас аёл!» жумласидаги «барибир» сўзи ортиқча эмасми? Менимча, ҳа (изоҳи маълум). Ўз-ўзидан: яхшимисан, ёмонмисан, ўғримисан, тўғримисан, вафодор ё сотқинмисан, барибир муқаддассан деган фикр пайдо бўлмайдими? Айнан, шундай бўлади-да…
Демак, ана шу кириш сўзни олиб ташлаб «сен азиз-у мўътабарсан, муқаддас аёл», - деб ёзсак (масалан) ёмон бўлмас. Ёки яна шундай афоризм даражасида қайд этаётганимиз, қўшиқ «Нима бўлса бўлсин, уруш бўлмасин» жумласини хам жуда чуқур тахлил қилмасдан, дабдурустдан қараганда ҳам, нега энди – нима бўлса бўлсин деб турибмиз. Бу ожизлик, ночорлик аломати эмасми…?
Иккинчидан: дунёни сув босса майлими, ўт олиб кетса майлими; худо кўрсатмасин турли бало – қазолар, касаллик ва офатлар ёғилса майлими…? фақат уруш бўлмасинми…?
Хуллас, «нима бўлса бўлсин» мутлақо ортиқча, боз устига ёмон ният. Бундай ғализликлар нутқимизда афсуски оз эмас.
Энди айрим бирикмаларимиздаги шакл ва мазмун маъносини, ҳамоҳанглигини таҳлил қилайлик.
Ташкилий қўмитаси, китобий жумласи, тарбиявий соати каби қатор бирикмаларни, кўпинча шу ҳолатда-… ташкилий қўмита, китобий жумла, тарбиявий соат… ўринларида қўллаб юбораверамиз. Масалан 18-сентябр 2004 йил Муқимий номидаги 26 - сон мактабда «Мен ва келажак» мавзусида илмий ва амалий анжуман ўтказилади. Маърузалар 30 августгача қабул қилинади» тарзида эълон чиқарилиб, охирида манзил ва рақамлар, шартлар баён этилиб, ташкилий қўмитаси деб ёзиб қўйилади. Бу ўринда «ташкилий қўмита» нинг ўзи етарли (си ортиқча).
Хислат-киши феъл атворидаги хусусият бўлиб, бу сўз ижобий маънода қўлланилади. У, иллатнинг антоними, фазилатга синоним тушунчадир. Афсуски, бу сўзнинг хам фарқига бормасдан, салбий маънода ишлатадиган, ҳолатлар ҳам учраб туради.
Айтайлик, …жамоа аъзолари бутун ўйин давомида қўпол ўйнаб, ўзининг салбий хислатларини намойиш қилдилар, дейилган жумла мантиқий ғализдир.
Тил софлиги учун кураш йўналишида асосан, русча сўзларни ўзбекчалаштиришга ҳаракат қиламиз. Аммо, айни чоғда, улар орасида ҳам таржима қилиниши лозим ва мумкин бўлган шунинг билан бирга таржима қилинишининг ҳожати йуқ ва мумкин бўлмаган сўз ва иборалар борлигини хам унутмаслигимиз лозим.
Айтайлик, профсоюз, местком, субботник, свежий, съезд ва ҳоказо, бир пайтлар бефарқ ишлатаверганимиз, ўнлаб сўзларни ўзбекчалаштириб, тўғри қилдик. Аммо, велосипед – шайтонарава, поезд- оташарава каби таржималаримиз маълум даражада кулгига сабаб бўлди, холос.
Қисқаси, фан техника ва жамият тараққиёти муносабати билан пайдо бўлган сўз ва иборалар ўша кашфиётни амалга оширган миллат тилида дунё бўйича тарқалиши қабул қилинган. Бугунги кунда миллий курашимиз билан боғлиқ бўлган: ҳалол, ёнбош, чала, ғирром каби атамаларнинг халқаро миқёсда тан олинганлиги фикримиз исботидир. Масалан: Ракета, Спутник, Челенжер, Зонд, Компюьтер сўзларини айнан ўз ҳолида қўллаганимиз ҳолда, Перестройка, Гласность сўзларини эса (Европа ва АҚШ айнан шу тарзда қўллади) биз эса Собиқ Иттифоқ республикаларида қайта қуриш азнавсози, тўнтарув- дея ўзимизга ағдариб олдик.
Энди, гарчи фан-техника билан боғлик бўлмаса-да, нега: самовар, ручка, подъезд, лампочка, доска, розъетка, насос ва бошқа шунга ўхшаш ўнлаб сўзларни таржима қилиш тўғрисида ўйламаймиз назаримизда анна шу нарса ва буюмларнинг вазифасини адо этган ашёлар бўлган-ку…!.
Демак, барча тадқиқот ишларида бўлганидек, таржима ишларида ҳам
қабул қилинган хақиқат меъёр талаблари ётади. Унга амал қилиш фарзу қарз ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, бугун она тилимиз камолига ғов бўлаётган, унинг файзли ва мусаффо муҳитини бузиб турган иллатларнинг мавжудлигини қуйидагича изоҳлаш мумкин
Биринчидан, Давлат тили тўғрисидаги қонун ижросининг мунтазам ва жиддий назорат қилинмаётганлиги.
Иккинчидан, таржимачиликдаги пала-партишлик ва ниҳоят, энг асосийси – учинчидан – она тилимиз билан фахрланиш – ифтихор туйғуларининг сусайиб кетаётганлигидадир. Тилга эътиборсизликни фожеа деб билсак, бу фожеанинг олдини олиш энг аввало, тилшунос олимларимиз, бадиий ижод аҳли билан боғлиқдир. Шунингдек, миллий матбуот, айниқса, радио ва телевидение ходимлари; сухандонлар, бошловчилар ва мухбирлар билан ҳам алоқадор эканлиги маълум ва равшандир.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling