O‘zbek аdabiy tili (morfologiya) toshkent nashriyoti


-topshiriq. Mavzu yuzasidan savol va topshiriqlar


Download 0.76 Mb.
bet67/118
Sana31.01.2024
Hajmi0.76 Mb.
#1817561
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   118
Bog'liq
O‘zbek аdabiy tili (morfologiya) toshkent nashriyoti-fayllar.org (1)

7-topshiriq. Mavzu yuzasidan savol va topshiriqlar
  1. Otlardagi son paradigmasining UGMsini nima tashkil etadi?


  2. [-lar] shaklining XGMlarini sanang.


  3. [-o] shaklning XGMlarini qanday ma’nolar tashkil etadi?


  4. Shaxsiy munosabat (erkalash) shakllariga qaysi qo‘shimchalar kiradi?


  5. Tilshunoslikda soddalashuv hodisasi nima va misol keltiring.


  6. Sifatning umumiy ma’nosini nima tashkil etadi?


  7. Nisbiy sifatning asliy sifatdan farqli tomoni nimada?


  8. Miqdor sifatlarining miqdorni anglatuvchi otlardan, sonlardan farqli tomoni nimada?


  9. Son lug’aviy jihatdan qanday ma’noni bildiradi?


  10. O‘zbek tilida son qanday xususiyatlarga ega?


  11. O‘lchov so‘zlar (numerativlar) haqida nima bilasiz?


  12. Sanoq sonlardan “bir”qanday tabiatga ega?




Mustaqil o`zlashtirish uchun
Н.Бобоқандов (Сам ДАҚИ)
ИЗОҲ ЁКИ ИСЛОҲТАЛАБ СЎЗ ВА БИРИКМАЛАР
Она тилимизга хос бўлган жозиба ва нодир ифода имкониятларини сақлаб қолиш, уни ривожлантириш учун кураш ҳеч қачон тўхтаб қолган эмас. Аммо, маълумки, тилимиз ривожи даражаси турли замонларда, турли ижтимоий – сиёсий вазиятларда турлича муносабатларни бошидан кечирди. Миллий адабий тилимиз тақдирида улуғ ҳазрат Алишер Навоий хизматлари мангуликка дахлдор фидоийлик ва қахрамонлик намунасидир.
Афсуски, яқингина ўтмишда, мустақиллик кашф этганимизга қадар она тилимиз анча ночор аҳволга тушиб қолганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистонда ўзбек тилига эътибор иккинчи, учинчи ўринга тушиб қолган эди. Махаллий зиёли олим, профессор: «Ўзбек тилида гапириб, нуфузим (рейтингим)ни тушириб юборишни хохламайман»,- деб айтишдан заррача истиҳола қилмай қўйди ва ҳоказо.
Хуллас, 1989 йилги тарихий воқеа, ўзбек тилига Давлат тили мақомининг берилиши ва ниҳоят мустақиллигимизнинг қўлга киритилиши бу соҳадаги энг олийжаноб эзгу ниятларни амалга оширишимиз учун барча имкониятларни вужудга келтирди. Ана шу имкониятлар асосида қилинган ишлар оз эмас. Кўчалар ва жой номларининг ўзбекчалаштирилиши, мажлис ва йиғинларда Давлат тилида сўзлашнинг жорий этилиши йирик ахамиятга молик жиддий тарихий воқеалардир.
Инсон ҳамиша мукаммалликка интилиб яшайди, шу йўсинда янги-янги зафарлар қучиб, у ёки бу соҳада мавжуд нуқсон ва камчиликларни бартараф этиб боради. Ана шундай эзгу ният ва мулоҳазалар билан айни замонда она тилимиз ривожланишидаги ўзига хос (нуқсон ва иллатлар, деймизми) ё изоҳ, ё ислоҳталаб бўлган баъзи кўринишларни эслатиб ўтиш жоиздир. Зеро, тил тақдирнамодир, унинг бирор белгисининг ўз жойида қўлланмаслиги фикрни тубдан ўзгартириб юбориши маълум ва равшан. Жумла ва матнлардаги ҳар бир сўз ва бирикма ўз ўрнида, мақсадга мувофиқ қўлланилмаса, муайян англашилмовчилик ва чалкашликлар юзага келмоғи табиий. Қолаверса, тил ботиний маданият ифодасидир.
Маълум хато ва камчиликларнинг эл орасида айрим шахслар томонидан ва ўзаро сўзлашув жараёнларида қўлланилиш ҳолатларини табиий деб қараш лозим. Илло, маҳаллий шевалар ва айрим касб - ҳунар эгаларига хос сўзлашув услубининг тақозоси деб қаралса, хато эмас. Аммо кенг жамоатчилик, ҳатто умумхалқ миқёсида, радио - телевидение ва матбуотда ҳам бирдай ишлатаётганимиз айрим жумлалар, сўз бирикмалари ва алоҳида сўзларда ана шундай номукаммаллик бўлишига йўл қўйилса, бунинг олдини олиш, ўз ўрнида тузатиш талаб этилади.
Жумладан, мантиқий жиҳатдан қандайдир изоҳталаб, айрим, хитоб даражасига кўтарилган, радио ва телевидениеда мунтазам куйланиб келинаётган, шиорлар қилиб осиб қўйганимиз:

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling