O‘zbek аdabiy tili (morfologiya) toshkent nashriyoti
-topshiriq. Mavzu yuzasidan savol va topshiriqlar
Download 0.76 Mb.
|
O‘zbek аdabiy tili (morfologiya) toshkent nashriyoti-fayllar.org (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Mustaqil o`zlashtirish uchun Шоимова Н. Ўз РФА ТАИ Қипчоқ шеваларининг морфологик хусусиятлари ҳақида
5-topshiriq. Mavzu yuzasidan savol va topshiriqlar
1. Shakl-vazifaviy tilshunoslik grammatik shakl tushunchasiga qanday yondashadi? 2. Morfologik kategoriyalarning qanday turlari bor? 3. Morfologik kategoriyalarga mansub shakllar dastlab necha turga bo‘linadi? 4. Lug’aviy shakllar nima uchun xizmat qiladi? 5. Sintaktik shakllarning ma’noviy xususiyati va sintaktik imkoniyati deganda nima tushuniladi? 6. Kelishik shakllari paradigmasini tuzing. 7. Egalik shakllarining semantik va sintaktik jihatini nima tashkil etadi? 8. Kesimlik shakllarining murakkablik tabiati nimada? Egalik shakllari qaysi turkumlarga qo‘shiladi? 9. Egalik shakllarining morfologik usul bilan ifodalanishini tushuntiring. 10. Egalik shakllarining morfologik-sintaktik usul bilan ifodalanishi qay tarzda hosil qilinadi? 11. Egalik shakllarining sintaktik usul bilan lfodalanishini izohlang. 12. Nima uchun egalik kategoriyasi murakkab kategoriya sanaladi? Nima uchun turkiy tillarda kelishiklarning ma`no va vazifa jihatlarini bir-biridan uzib talqin qilib bo`lmaydi? 13. Makon va sof grammatik shakllarga mansub kelishiklarning umumiy va farqli tomonlari nimada? 14. Makon kelishiklarida qaysi OGMlar ajratiladi? 15. Sintaktik shakllar ichida kelishik kategoriyasining o`ziga xos xususiyati nimada? Mustaqil o`zlashtirish uchun Шоимова Н. Ўз РФА ТАИ Қипчоқ шеваларининг морфологик хусусиятлари ҳақида (Қашқадарё шевалари асосида) Ўзбек халқининг тили жуда кўп ва хилма-хил сўз бойликларига эга. Бундай бўлиши табиий, чунки, ўзбеклар жуда катта ҳудудларга-фақат Ўзбекистондагина эмас, балки, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ҳамда Қорақалпоқистон каби қардош республикаларда, шунингдек, хорижий мамлакатларда, жумладан Афғонистон, Хитой ва бошқа ўлкаларда тарқалган бўлиб, унинг устига, ўзбек шева ва шева гуруҳлари, диалектларнинг ниҳоятда кўплиги ва ранг-баранглиги жиҳатидан қардош туркий тиллар орасида биринчи ўринда туришидир. Бу фактни ўз вақтида ўзбек шевалари тадқиқотчиларининг қалдирғочларидан бири ҳисобланган проф. Е.Д.Поливанов ҳам таъкидлаб ўтган эди. Маълумки, ўзбек халқи тил жиҳатидан тарихан учта йирик-қарлуқ, қипчоқ, ўқуз деб номланувчи лаҳжалардан (бу лаҳжалар эса ўз навбатида бир қанча шева, шева гуруҳларидан) ташкил топган. Уларнинг ҳар бири умумўзбек тили учун муштарак сўз бойлигига эга бўлиши билан бирга ўзларига хос тил хусусиятларига –фонетик, морфологик, хусусан, лексик жиҳатидан фарқланадиган қатор лингвистик белгиларга эга. Масалан, қипчоқ диалектига тааллуқли шевалар сўз бошида й ўрнига ж талаффуз қилинади: йўл-жўл, ёмон-жаман, ғ-в тоғ-тав боғ-бав ёқмоқ ўрнига жавмоқ; сўз бошида ҳ орттириб талаффуз қилинади: арра-ҳарра; ўзига хос қўшимчаларга эгалиги , масалан, -жатир/баражатир каби; менга, сенга, унга, ўрнида маған, саған, уған каби шахс олмошларини қўллаш каби қатор хусусиятлари билан бошқа ўзбек шеваларидан фарқланади. Ўзбек халқининг кўп асрлик ҳаёти, ижтимоий фаолияти билан боқлиқ бўлган ва шу жараёнда юзага келган одоб, аҳлоқ, урф-одат, мавсум-маросим, инсонлар характерига мос уй-рўзқор, чорвачилик ва шулар каби боқлиқ бўлган сўз ва терминлар ўзбек тилининг луғат таркибини бойитади. Қипчоқ гуруппасига кирувчи шеваларнинг ҳаммаси ўзининг тил хусусиятлари жиҳатидан бутун ҳудудлар бўйича бир хил деб бўлмайди. Улар маълум бир ўзига хос хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади. Қипчоқ шеваларининг морфологик хусусиятини-сўзларнинг ясалиш, турланиш, сўзларнинг тусланишини текшириб кўрилганда, шу шевада қўлланиладиган барча асосий морфологик ҳодисалар шу жумладан, бир томондан, ўзбек тили учун умумий бўлса, иккинчи томондан, қипчоқ шеваларига оид ҳодисалар кўзда тутилади. Айниқса, л, р, н каби товушларнинг тушиши ва тўлиқсиз феъл, равишдош формаларининг қисқариши ҳамда сўз ва иборалар ёки баъзи сўз бирикмаларининг ихчамлашуви учун замин яратади. Масалан, олиб кетди ўрнида әпкэттў; олиб кет- әпкэт; тикиб келди-тўктў; оқиб келди-оқтў кабилар. Келишикларда - га,-қа,-ка,-қа,-ла жўналиш келишиги7:әкәм уйка кэттў. Пошшә тоққә чўқтў. Өтәрқә чўхтў (яйловга); йўллә қәрәймән. Қаратқич келишиги қўшимчалари8- нўнг, -ни; -нўў,-ниў;-дў,-ди;-тў,-ти каби кўринишларда ишлатилади: Эргашнинг боғидан олдим-Эргаштў боғитан (-дан) оллўм. Чиқиш келишиги қўшимчаси- дан, тан; тэз жовәйәтқән ҳәвәтән қөрқ. Кўплик қўшимчаси9, лар, ләр,-нар-нәр вариантларида ишлатилади. Отнәр кэлтў (отлар келди), сәлләтләр кэлтў, қөйләр, бир заманнар, сэннәр кабилар. Калтатайтан жиқилдим (отдан йиқилдим): Калтатайқа йахшилап қарап қўй: Манам ким гўшаи ишқингда ётган рўдапойингман. Эшикдан урсангу қувсангки кетмас бир гадойингман, Ёмонингдан ёмону баднамодин баднамойингман, Демасман арқимоқу тўпичоқу бадипойингман. Баҳор нақобили бир беқуюшқон калтатойингман. (Муқимий) Демак, шевалардаги мавжуд бўлган ана шу ранг-баранг тил хусусиятларини ўрганиб чиқиш, уларни ёзиб олмаса, улар вақтлар ўтиши билан ўзгаради, халқимиз тарихи, унинг маънавий ва моддий маданиятининг ажралмас қисми сифатида фан учун, келажак авлод учун изсиз йўқолиб кетиши мумкин. Шевалардаги шу муқаддас бойликларни тўплаб олиш, ўзбек атамаларини тартибга солишда, шевалар луғатини, ўзбекча-русча, изоҳли луғатларни яратишда бу халқ хазинаси бебаҳо манба ҳисобланади. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling