O'zbek tili fani va uning bo'limlari


Мавзу: Сон ва ўлчов сўзлари


Download 41.24 Kb.
bet4/8
Sana16.06.2023
Hajmi41.24 Kb.
#1508387
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
суз туркумлари китоб

Мавзу: Сон ва ўлчов сўзлари
6-дарс
1-топшириқ: Ўн шиша ёғ, бир литр сув, ўн килограмм пахта, беш километр сўз бирикмаларидаги шиша, литр, килограмм, километр, чақирим сўзларининг қандай ўлчов бирликлари эканлигини айтинг. Тилимизда оғирлик, узунлик, доналик, майдон, ўлчов бирликлари бор:
Ўн шиша ёғ-доналик ўлчов бирлиги.
Бир литр сув-оғирлик ўлчов бирлиги.
Ўн килограмм пахта-оғирлик ўлчов бирлиги.
Беш километр йўл-узунлик ўлчов бирлиги.
2-топшириқ: Кўп сўзи билан ўнта сўзини бирининг ўрнида иккинчисини қўлланг.
Менинг кўп китобларим стол устида, айримлари эса сумкамда турарди.
Менинг ўнта китобим стол устида, қолганлари эса сумкамда турар эди.
Кўп ухлама! Сингари гапларда кўп сўзини ўнта сўзи билан алмаштириб бўлмайди.
3-топшириқ: -ов, -ала, қўшимчаларини ўнлик сонларга қўшинг.
Бир сонига -ов қўшимчасини қўшганингизда қандай маъно ифодаланганини айтинг.
Икков, икала; учов, учала; тўртов, тўртала; бешов, бешала; олтов, олтала; еттов, еттала; саккизов, саккизала; тўққизов, тўққизала. Икки, уч, тўрт, олти, етти сонларига -ов, -ала қўшимчалари қўшилганда ўзагида товуш тушиш ҳодисаси рўй беради. Бир сонига -ов қўшимчаси қўшганда тахмин, гумон ифодаланади. Бир -ов биров олмош, гумон олмоши.


Мавзу: Олмошларнинг маъно хусусиятлари
7-дарс
1-топшириқ: «Мингта сиз-биздан битта жиз-биз яхши», «Сен ҳам, сиз ҳам бир оғиздан чиқади» мақолларининг таркибида келаётган олмошларнинг услубий хоссаларини изоҳланг. Сиз ҳам олмошлар иштирокида гап тузинг.
Юқоридаги мақолларда сиз, биз, сен олмошлари иштирок этган.
Сиз олмоши шахс билдирувчи кишилик олмошидир. Бу олмоши II шахс кўпликка нисбатан ишлатилади. Биз олмоши ҳам кишилик олмоши бўлиб, биринчи шахс кўпликка нисбатан қўлланилади.
Сен олмоши эса II шахс бирликка нисбатан ишлатилади. Бу олмошлар иккиламчи ном бўлиб, шахс номлари ўрнида ишлатилиб, алмашиниб қўлланилади.

Download 41.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling