O'zbek tili fani va uning bo'limlari


Мавзу: Модал сўзлар ва уларнинг услубиёти


Download 41.24 Kb.
bet8/8
Sana16.06.2023
Hajmi41.24 Kb.
#1508387
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
суз туркумлари китоб

Мавзу: Модал сўзлар ва уларнинг услубиёти
16-дарс
1-топшириқ: Қуйидаги берилган гаплар таркибида шубҳасиз сўзининг вазифасини аниқланг. Шубҳасиз, янгилик, эскилик устидан ғалаба қилади. Сизнинг аъло ўқишингиз, шубҳасиз.
Шубҳасиз, сўзи фикрнинг аниқлигини билдирувчи модал сўздир.
Юқоридаги гапларда шубҳасиз сўз «Сўзловчининг ўзи баён қилган фикрига муносабатини билдиргаи сўз кириш сўз дейилади» қоидасига мувофиқ кириш сўз вазифасида келган.
2-топшириқ: Албатта сўзи иштирокида гап тузинг. Албатта сўзининг гапдаги тартибини ўзгартиринг ва бу ўзгаришни гап мазмунига таъсир этиш этмаслигини аниқланг.
Бу йил уйингизга албатта бораман.
Албатта бу йил уйингизга бораман.
Бу йил албатта уйингизга бораман.
Бу йил уйингизга бораман, албатта.
Албатта сўзидан кейинги сўз ўзига гап урғусини оляпти.
Албатта сўзининг гап охирида келиши гапнинг биргина бўлагини эмас, балки умуман гапни тасдиқлаб келаётганини билдиради.


Мавзу: Сўзларнинг тузилишига кўра турлари. Содда ва қўшма сўзлар, уларнинг услубиёти
7-дарс
1-топшириқ: «Имло луғати» дан қўшма сўзларга ўнта мисол келтиринг. Қўшма сўзларнинг содда сўзлардан фарқини айтинг.
1. Ўринбосар 2. Янгиқўрғон
3. Кўзойнак 4. Гултожихўроз
5. Кунгабоқар 6. Тошбақа
7. Бақатерак 8. Пахтаобод
9. Ошқовоқ 10. Шолипоя


Содда сўзлар бир ўзакдан иборат бўлади. Қўшма сўзлар улардан фарқли равишда икки ёки уч ўзакдан ҳосил бўлади ва янги бир маънони ифодалайди ёки қўшма сўзнинг қисмлари бир-бирини изоҳлайди.
Шунга кўра улар қўшиб ёки ажратиб ёзилиши мумкин.
Масалан: Каттақўрғон, темирйўл.


Дарсликдан берилган топшириқ юқоридагидек бажартирилади
Хуллас, бозор иқтисодиётига ўтиш биздан ташаббускорлик ва тадбиркорликни, назария билан амалиётнинг бирлигини, мустақил фикрлашни талаб этади. Бу тарбия тизимига ҳам дахлдордир.
Зеро, ҳар бир фаннинг мақсади маънавий етук инсон муаммосини ҳал этишга қаратилмоғи шарт, талаба берилган топшириқларни эгаллаган билимлар асосида дадил бажаришга ўргансин, улар материални ўзлаштирибгина қолмай, балки илмий излансин, ижодкорликни ўзида шакллантирсин.
Хулоса қилиб айтганда, дарсликдан фойдаланишда, дарс ўтишда, турли педагогик усулларни қўллаш давр талабидир. Бу талабларга жавоб бериш, ижодий изланиш эса барча муаллимларнинг шарафли ва виждоний бурчидир.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Касб- хунар коллежлари учун дарслик Тош. 202 йил
Она тили ва адабиёт Абдурозик Рафиков. Назира Гуломова.
2. Узбек тилидан унверсал кулланма.
Бахтиёр Мелиев. Урол Холиёров.
3. Узбек тили ва адабиёти кулланма. Абдурозик Рафиков
4. Она тили ва адабиёти дарсликлари 6-9 синфлар.


Download 41.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling