O’zbekiston davlat san’at va madaniyat instituti “ O’zdsmi” telekanali 1-бошловчи


Download 216.62 Kb.
bet3/4
Sana31.03.2023
Hajmi216.62 Kb.
#1314620
1   2   3   4
Bog'liq
O\'zDSMI Teleloyiha

2-бошловчи: Мазкур қарорда назарта тутилганидек Институт маданият ва санъат соҳасига бевосита алоқадор бўлган бир қанча тор мутахассислик йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрловчи ўзига хос олий таълим муассасаси саналади. Ўқув юрти таълим жараёнида фан, санъат, ижодий фаолият ва амалий технологиялар уйғунлашган. Институтда 3 та факультет “Театр санъати”, “Кино, телевидение ва радио санъати”, “Халқ ижодиётти” факултетлари ва 18 та кафедра фаолият юритади. Талабалар 25 та йўналиш ва 8 та ихтисослик бўйича таҳсил оладилар. Институтда актёрлик маҳорати ва режиссура, санъатшунослик ва театршунослик, овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати, халқ ижодиёти, маданият ва санъат муассасаларини бошқарув каби соҳа мутахассислари тайёрланади. 
Ҳозирги кунда институтда 1300 дан ортиқ талаба ва магистрант таҳсил олмоқда. Институтда фаолият юритаётган 183 та ўқитувчи, шу жумладан 33 нафар профессор, 7 та фан доктори, 45 нафар доцент ва фан номзодлари, фан, таълим, санъат ва маданият соҳасида хизмат кўрсатган, фахрий унвон эгаси бўлган 23 педагог таълимнинг юкори даражада бўлишини таъминлаб келмоқда.
1-бошловчи: Замонавий информатика технологиялари таълим жараёнида фаол қўлланилиб, мультимедияли техника ва дастурий воситалардан фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Маданият муассасалари, коллеж ва академик лицей билан йўлга қўйилган ҳамкорлик “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Таълим тўғрисидаги қонунга асосан йўлга қўйилган тадбирлардан биридир. Бадиий-ижодий фаолият институт ҳаётида муҳим ўрин тутадики, ташкил этилган талабаларнинг кўплаб ижодий жамоа ва студиялари турли фестиваль ва танловларда фаол иштирокини таъминлаб келмоқда. 100 мингдан зиёд адабиёт ва уларнинг электрон кўринишини ўзида жамлаган бой ахборот-ресурс маркази талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг дарс машғулотлари, илмий изланишлари, ижодий ишларининг самарали олиб борилишида муносиб хизмат қилиб келмоқда. Унинг фондида институт профессионал фаолиятига доир бўлган нодир ва камёб нашрлар ҳам мавжуд. 
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Институт қошида санъат ва маданият соҳасидаги ўрта-махсус ва олий ўқув юртлари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Малака ошириш маркази ҳам ташкил этилган. Марказда Профессорлар ҳамда малакали мутахасислар томонидан Соҳалар доирасида чуқурлаштирилган, замонавий техналогияларга асосланган тарздаги машғулотлар олиб борилади.
2-бошловчи: Янги биноларнинг қад кўтариши ва эски ўқув биноларининг таъмирланиши натижасида институт ўзига хос ўқув шаҳарчасига эга бўлди. Шаҳарча ҳудудида ижодий устахоналар, ўқув театри ва ахборот-ресурс маркази қад кўтарди. Бундан ташқари институт ҳудудидан ўқув биноси, администрация биноси, талабалар турар жойлари, спорт мажмуаси, ёпиқ бассейн, очиқ спорт майдончалари ўрин олган.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти таълимнинг анъанавий ва инновацион услубларини моҳирона қўллаб келаётган фаол ривожланаётган навқирон олий ўқув юртидир.

Yangiliklar
2016-2017 o’quv yilida O’zbekiston davlat san’at va madaniyat institutiga бакалавриат учун учта факультет қамровидаги 15 та йўналиш кесимида 282 нафар абитуриент, шулардан, 74 нафари давлат гранти ва 208 нафари тўлов шартнома асосида талабаликка тавсия қилинди. Мавжуд мутахасисликлар доираси “киношунослик” хамда “санъатда анимациявий ва мультимедиявий лойиҳалаш” каби янги бщлимлар билан бойитилди.
Har yili o’tkazilishi an’anaga aylanib kelayotgan birinchi kurslarning “Talabalik qasamyodi” tadbiri keng miqyosda o’tkazilar ekan, ularni o’z oldilarida turgan oliy maqsadlar sari olg’a borishga undaydi. Uchta fakultet kesimida “O’quv teatri” sahnasiga ilk qadam qo’yishlari san’at va madaniyatning ulkan olamiga qo’yilgan xayrli qadam deyish mumkin.

Download 216.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling