O’zbekiston davlat san’at va madaniyat instituti “ O’zdsmi” telekanali 1-бошловчи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
Download 216.62 Kb.
|
O\'zDSMI Teleloyiha
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини ташкил қилиш тўғрисида 1-бошловчи: Маданият ва санъат соҳасида театр, кино, телевидение, халқ ижодиётини ривожлантириш борасидаги замонавий талабларга, халқимизнинг табора ортиб бораётган интелектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларига жавоб берадиган юксак малакали мутахасисларни тайёрлаш даражаси ҳамда сифатини такомиллаштириш ва тубдан ошириш, шунингдек мазкур йўналишдаги олий таълим муассасаларида яратилган моддий-техник базадан янада самарали фойдаланиш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 9 апрелда қабул қилинган 237-ф-сонли фармойиши асосида ташкил этилган Комиссия ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент Давлат маданият институт ва Ўзбекистон Давлат санъат институте негизида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти шартнома ва мажбуриятлар бўйича собиқ Тошкент Давлат санъат институтининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. 2. Қуйидаги йўналишлар Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг энг муҳим вазифалари этиб белгилансин: маданият, театр санъати, кино ва телевидение соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган, халқ ижодиёти анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қодир, бадиий ижоднинг замонавий методлари, инновацион техника ва техналогияларни пухта эгаллаган юксак малакали мутахасисларни тайёрлаш; маданий-маърифий бойликни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, халқимизнинг бой маънавий-тарихий мероси ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги асосида хос хусусиятларга эга бўлган миллий театр мактаби ва бадиий ижод маҳоратини ривижлантириш; ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, илғор педагогика, инновация ва ахборот коммуникация технологиялари, электрон ахборот ресурслари, жумладан, Интернетдан кенг фойдаланган ҳолда, таълим жараёнинг юқори даражада олиб борилишини таъминлаш; ёшларни ватанпарварлик ва миллий ғояга садоқат руҳида, маънавий юксак ва ҳар томонлама баркамол ривожланган, кенг дунёқарашга эга бўлган ва мустақил фикрлайдиган шахслар этиб тарбиялаш; маданият ва санъат соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш. Download 216.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling