O’zbekiston davlat san’at va madaniyat instituti “ O’zdsmi” telekanali 1-бошловчи


Download 216.62 Kb.
bet1/4
Sana31.03.2023
Hajmi216.62 Kb.
#1314620
  1   2   3   4
Bog'liq
O\'zDSMI Teleloyiha


O’zbekiston davlat san’at va madaniyat instituti
O’zDSMI” telekanali


1-бошловчи: “Ҳозирги пайтда ҳаётимизни электрон ахборот воситалари, хусусан, телевидение ва радиосиз умуман тасаввур этиб бўлмайди. Бугунги кунда улар бир вақтнинг ўзида ҳам ахборот майдони, ҳам ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий минбар, шу билан бирга, инсонга маданий, бадиий-эстетик озуқа берадиган ва ҳордиқ чиқарадиган макон вазифасини бажармоқда, десак хато бўлмайди”. Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асаридан. Айнан мана шундан мақсадларни назарда тутган ҳолда ЎзДСМИда ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, маънавий тафаккурини бойитиш ҳамда бўш вақтларини самарали ўтказиш йўлида доимий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Талабаларнинг ижодий ва интелектуал салоҳиятини оширишга қаратилган хайрли ишлар талайгина. Ўз мутахасислиги нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ҳар бир йигит-қизнинг имконияти доирасида шароитлар яратилган ва бу эзгу анъана сифатида давом этмоқда. Институтда фаолият юритаётган “Ижодий парвоз” газетаси, “Мўъжаз ватаним” радиоси, веб сайт орқали мунтазам равишда санъат ва маданият оламида, хусусан таълим даргоҳидаги янгиликлар, эришилаётган ютуқлар, талабалар ижодий ишларидан наъмуналар, танқидий мулоҳазалар бериб борилади. Мазкур тармоқни кенгайтириш, ЎзДСМИ ОАВ ижодий бирлашмасини ташкил этишдек истиқболли режага асосланган ҳолда мазкур ном остида бугун телеканал ўз ишини бошлади ва биринчи эфер чиқишлари эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.


2-бошловчи: Телеканал дастурининг илк сони ректор ва проректорларнинг қутловлари, олдинда турган вазифаларнинг баёноти билан бошланиб, институтнинг ташкил топгандан бугунги кунгача бўлган умумий фаолияти, таркибий тузилишига бағишланади.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессионал таълим соҳасида фаолият кўрсатувчи, давлат аккредитациясидан ўтган, битирувчиларга олий таълимнинг 2 босқичи(бакалавриат ва магистратура) бўйича диплом бера оладиган давлат тасарруфидаги олий ўқув юртидир. ЎзДСМИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йилнинг 4 июндаги ПҚ - 1771 сонли фармонига мувофиқ Тошкент давлат маданият институти ва Ўзбекистон давлат санъат институти негизида ташкил этилган.

Download 216.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling