O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet263/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОССИЯ-ХИВА СУЛҲ ШАРТНО-
МАСИ — қ. Гандимиён шартномаси. 
РОСТ — Ўн икки мақом, Шашмақом 
ва Хоразм мақомларидан бири. Ўрта 
аср мусиқа рисолаларида кўп куй ва 
ашулалар Р. товушқаторига мос келга-
ни учун шу ном б-н аталганлиги қайд 
этилган. Р. мақоми миксолидий гаммага 
тўғри келади. Шашмақомда Р.нинг чолғу 
қисмлари Таснифи Р., Гардуни Р., Мухам-
маси Р., Мухаммаси Ушшоқ, Мухамма-
си Панжгоҳ, Сақили Ислимхон, Сақили 
ракраклардан иборат. Ашула бўлимида 
2 гуруҳ шўъбалар бўлиб, биринчисига 
Сарахбори P., Талқини Ушшоқ, Насри 
Ушшоқ, Наврўзи Сабо, уларнинг таро-
налари ва Уфари Ушшоқ ҳамда супориш 
қисмлари киради. 2 гуруҳ шўъбалари 
Савти Ушшоқ, Савти Сабо ва Савти ка-
лон деб аталиб, ҳар бирида 5 та шохобча 
туркум тарзида ижро этилади. Р. мақоми 
шўъбалари авжида Ушшоқ, Сегоҳ, Уз-
зол, Муҳайяри Чоргоҳ намудлари ва Зебо 
пари авжи ишлатилади. 
РОСТГЎЙЛИК — ростини, 
ҳақиқатни гапиришни, ўзини ва ўзгаларни 
алдамасликни 
англатувчи 
тушунча; 
тўғрисўзлик. Ростгўй киши ҳақиқий 
аҳвол ҳақида тўғри маълумот беради, 
қусур ва камчиликларни тан олади, юз 
бераётган воқеа ва ҳодисаларга холисона 
баҳо беради. Р. жамиятнинг барқарорлиги 
ва жамият аъзолари ўртасидаги ишончни 
таъминлашга хизмат қилади. Шу сабаб-
ли у ҳар бир инсоннинг ажралмас хусу-
сияти бўлмоғи лозим. Қуръони карим ва 
ҳадисларда ростгўй бўлишга, ҳақ сўзни 
сўзлашга даъват этилади, Р. эзгуликка 
бошловчи фазилат сифатида баҳоланади. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
270
РОСТИ ПАНЖГОҲ — 1) Ўн икки 
мақомдаги Панжгоҳ шўъбасининг Poem 
мақомига тушириб айтилган ашула йўли. 
Дарвишали Чангийнинг кўрсатишича, 
Бобур ҳам Р.п. номли ашула йўлини 
басталаган ва унга саж шаклида шеър 
боғлаган. Р.п.нинг бизгача етиб келган 
шакли «Қашқарчаи Р.п.» деб аталадиган 
чолғу куйи сифатида машҳур; 2) Эрон 
дастгоҳларидан бирининг номи. 
РОСТОВ, Ростов-Ярославский (12—
17-а.ларда— Буюк Ростов) — РФ Ярос-
лавль вилоятидат тарихий шаҳар. Неро 
кўлининг шим.ғарбий соҳилида жойлаш-
ган. Т.й. станцияси. Автомобиль йўллари 
тугуни. Аҳолиси 36,4 минг киши (1998). 
Агрегат зди, зиғир тола фкаси, озиқ-овқат 
корхоналари, «Ростовская финифть» 
эмаль миниатюра рассомлиги фкаси бор. 
Р. биринчи марта 862 й.ги йилномада 
тилга олинган, 10-а.да РостовСуздаль, 
1207— 1474 й.ларда Ростов князликла-
ри маркази. 1474 й.да узилкесил Москва 
давлати таркибига кирди. 17-а.да Ростов-
да (19-а.нинг 1-ярмида Нижний Новгород 
ва Ирбит ярмаркаларидан кейин 3ўринда 
турган) Р. ярмаркаси вужудга келди.
Р.да РостовЯрославль тарихиймеъ-
морий ва бадиий музейқўриқхонаси 
мавжуд. Успение собори (16а; фреска-
лари — 17-а.); 17-а. девори ва минора-
лари, Воскресение (1670), Иоанн Бого-
слов (1683), Спас (1675) ва б. черковлар, 
Кремль ансамбли (16—17-а.лар); савдо 
расталари (19-а.); Авраам (16—19-а.
лар) ва Яков (17—19-а.лар) монастирла-
ри мажмуилари сақланган. Р. 1970 й. дан 
қўриқхонашаҳар деб эълон қилинган. Ту-
ризм ривожланган.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling