O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
302
РУСА I — Урарту подшоси (мил. ав. 730— 714). Сардури II нинг ўғли. Оссурия б-н бўлган урушда Урарту енгилгач, тахт- га ўтирган. Давлатни мустаҳкамлаган, Севан ва Урмия кўллари атрофидаги ерларни босиб олиши ҳисобига унинг ҳудудини бир қадар кенгайтирган. Оссу- рия ва киммерийлар б-н кураш олиб бор- ган, улардан енгилган. P.I даврида Урарту зодагонларининг йирик қўзғолонлари со- дир бўлган. РУСАНОВ Фёдор Николаевич (1895.25.5, Челябинск уезди — 1979, Тошкент) — ботаник олим. Ўзбекистон ФА акад. (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1965), биол. фан- лари д-ри (1944), проф. (1955). Омск қ.х. институтини тугатган (1927). Ўзбекистон ФА ботаника боғи асосчиси ва директори (1943—76), 1976 й.дан илмий консуль- тант. Илмий ишлари Устюрт, Манғишлоқ, Муюнқум, Кизилкум, ЧуИли водийлари- нинг флораси, ўсимликлар қоплами ва хом ашёсини ўрганишга бағишланган. Р. маълум иқлим шароитида ўсадиган ўсимликларни иклими бошқача жойда ўстириш (интродукция) ва иклимлашти- риш усулларини ишлаб чиққан. «Туркум комплекси» ва «Умумфлора интродук- цияси» усули шулар жумласидандир. Р. чатиштириш йўли б-н гибискус, гокк, пирамидасимон дуб сингари манзарали ўсимлик навларини яратган. Р. рахбар- лигида 14 жиддли «Ўзбекистон дендро- логияси», «Ўзбекистон интродукцияси» номли 27 тўплам чоп этилган. Ас: Грунтовое цветоводство в Узбеки- стане, Т., 1948; Озеленение в архитектуре городов Узбекистана, Т., 1951; Гибрид- ные гибискусы, Т., 1965; Теория и опыт переселения растений в условиях Узбе- кистана, Т., 1974. РУСАФИЙ (арРусафий), Маъ- руф ибн Абд алҒани (1875, Бағдод — 1945.16.4) — араб шоири ва адабиётшу- носи. Янги араб шеъриятидаги «ижти- моий мактаб» асосчиси. Диний мактаб- ни тугатиб (1899), Истанбул, Дамашқ, Қуддусда араб адабиётидан даре берган. Ижоди 1910 й.дан бошланган. Р.нинг «Фақирлик ва касаллик» (1915), «Етим байрамда» (1928), «Етимхона» (1932) шеърлари ижтимоий-сиёсий мавзуда. «Урушга» (1911), «Триполида» (1944) шеърларида Триполи халқининг итальян босқинчиларига қарши олиб борган ку- раши акс этган. «Биз ва халқаро аҳвол» (1942), «АлЖавоҳирийга нома» (1944) достонларида ватанпарварлик мотивлари ифодаланган. Р. асарлари «Девони ар- Русафий» тўпламига жамланган (1959). «Араб тили ва адабиётидан маърузалар» (1928), «Араб адабиётидан маърузалар» (1932) каби китоблар муаллифи. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling