O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РУССКИЙ ОРОЛИ — Шим. Муз
океани ва Тинч океандаги бир неча орол- нинг номи. Энг йириклари: 1) Кара ден- гизидаги Норденшельд архипелагида (уз. 38 км, эни 14 км гача). Майд. 309 км2. 1935 й.дан қутб станцияси бор. Тундра ўсимликлари б-н крпланган; 2) Япон ден- гизидаги Буюк Петр қўлтиғида, Владиво- сток ш.дан жан.да (уз. 18 км, эни 13 км гача), кенг баргли ўрмонлар б-н крплан- ган. РУССО (Rousseam) Жан Жак (1712.28.6, Женева — 1778.2.7, Эрменон- виль, Париж яқинида) — француз файла- суфмаърифатпарвари, ёзувчиси, компо- зитори. Француз сентиментаяизмининг йирик вакили. Малай, хаттот, мураббий, мусиқа ўқитувчиси ва б. ишларда ишла- ган. Парижда Д. Дидро раҳбарлигида тай- ёрланган энциклопедияга мусиқага оид мақолалар ёзган. 1741 й.гача Швейцария- да яшаган, кейин Парижга кетган 1762 й. «Эмиль, яъни Тарбия тўғрисида» номли педагогик романи ва «Ижтимоий шар- тнома тўғрисида» сиёсий рисоласи чоп этилгач, диндорлар томонидан тақибга олинган Р. Францияни тарк этган. 1770 www.ziyouz.com кутубхонаси 304 й. у яна Парижга қайтиб келиб ноталар- ни кўчириш б-н шуғулланган. «Фанлар ва санъатлар ҳақида мулоҳазалар» (1750) асарида тенгсизлик ва зулмга асосланган ўз давридаги тамаддунни танқид қилиб, унинг ўрнига «табиий ҳолат»ни қўйган. Унинг ғоялари кейинчалик «Одамлар орасида тенгсизликнинг келиб чиқиши ва асослари ҳақида мулоҳаза» (1755) асарида ўз ифодасини топган. «Ижти- моий шартнома тўғрисида» рисоласида (1762) идеал жамият манзарасини тас- вирлаган. Р. инглиз парламентаризми- ни қоралаб, халқ суверенитетини, халқ ҳокимиятини ҳимоя қилган. Пед. ма- салаларига бағишланган «Эмиль, яъни Тарбия ҳақида» (1762) асарида схо- ластик таълим ва тарбия усулларини танқид қилган, мактабнинг энг биринчи вазифаси ҳақиқий инсон ва фуқарони тарбиялашдир деб уқтирган. Болаларда мустақил фикрлаш тарафдори бўлган. Р.нинг асарлари («Ҳарбий асирлар», 1743; «Юлия, яъни Янги Элоиза», 1761; «Иқрор», 1766—69; «Ёлғиз хаёлпараст- нинг сайри», 1777—78 ва б.) Европа ада- биётида психологизмнинг вужудга кели- шига сабаб бўлган. Шеърлар, достонлар, опералар («Кишлоқлик жодугар», 1752— 53) ёзган, бир пардали лирик саҳна асари «Пигмалион» — мелодраманинг илк на- мунаси ҳисобланади. Р. ғоялари кўпгина мамлакатлар ижтимоий тафаккурига ва адабиётига таъсир кўрсатган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling