O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУС-ЯПОН УРУШИ (1904-1905) — 
Узоқ Шарқда ҳукмронликни қўлга олиш 
учун Россия б-н Япония ўртасидаги 
уруш. Корея ва Хитойни бўлиб олишга 
интилган давлатлар ўртасидаги кураш 
натижасида келиб чиққан. Япония то-
монидан бошланган. 1904 й.даги асосий 
воқеалар: япон флотининг ПортАртурга 
ҳужуми; ПортАртур мудофааси, Рос-
сиянинг Ялу, Ляоян, Шахэ дарёлари-
даги жангларда енгилиши; 1905 й.даги 
воқеалар: Мукденда рус армияси, Цу-
симада рус флотининг тормор этилиши. 
Уруш АҚШ воситачилигида Портсмут 
сулҳ шартномаси (1905.18.5) б-н якун-
ланган. Шартномага биноан, Россия 
Кореяни Япониянинг таъсир доирасида 
деб эътироф қилган, Сахалиннинг жан. 
қисми Японияга ўтган. Япония Ляодун 
я.о.дан (ПортАртур ва Дальний б-н бир-
га) ижарага фойдаланиш ҳуқуқини ол-
ган. Россия учун оғир мағлубият, катта 
курбонлар олиб келган. Р.я.у. 1905—07 
й.лар инқилоби бошланишини тезлаш-
тирган. 
РУТА (Ruta) — тошбақатол оиласига 
мансуб ўсимликлар туркуми. Кўп йиллик 
ўт ва чала бута. 60 га яқин тури бор, асо-
сан, Ўрта денгиз атрофида учрайди. Бар-
ги 2—3 марта патсимон қирқилган, кет-
макет жойлашган. Гуллари сарғишяшил, 
майда, тўпгули рўваксимон. Меваси 
думалоқ кўсак. Қуритилмаган P. заҳарли 
бўлиб, ёқимсиз ҳиди бор. Қуритилган 
гуллари атиргул ҳидини эслатади. Ер 
устки қисми таркибида эфир мойи (0,1—
0,15%), рутин ва б. моддалар бор. Дори-
вор ўсимлик сифатида ўстирилади. 
РУТА — икки томонга уланувчи 


www.ziyouz.com кутубхонаси
310
нақш тақсимп; нақш мужассамотини 
ўраб турадиган ҳошия нақш. Амалий 
безак санъатининг деярли барча турлари 
(наққошлик, ганч ва ёғоч ўймакорлиги, 
мискарлик, гиламчилик ва ҳ.к.)да кенг 
қўлланади. Р.нинг кенглиги нақш мужас-
самотида турлича бўлиши мумкин, унинг 
кетмакет ҳамда тўнкарма усулда улана-
диган хиллари мавжуд. Кетмакет уланув-
чи Р.лар 1, 2, 3 йўналишли бўлиб, ҳар бир 
йўналиш биттадан чиқиш нуқтасига эга 
бўлади. Тўнкарма Р.нинг тақсим асоси-
ни уста 2 букланган қоғозга чизади, бу-
кланган қоғозни очганда тўнкарма Р. ахта 
(улги)си ҳосил бўлади; унда 1—2, баъзан 
3 чиқиш нуқтаси бўлиши мумкин, бун-
дай Р.да 3чиқиш нуқтаси (одатда, ўртада 
бўлади) бўш жойларни тўлдиришга 
хизмат қилади. 2 чиқиш нукали Р.ларда 
«айланма нусха» деб аталадиган ком-
позиция ҳам учрайди (яъни 2 нуқтадан 
чиққан новдалар ҳалқа ҳосил қилади), 
тўлдирувчи бўлаклар ҳам новдаларнинг 
ўрнашган жойига мослаб чизилади.
РУТЕНИЙ (лот. Ruthenium), Ru 
Менделеев даврий системасининг VIII 
гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тар-
тиб раками 44, ат. м. 101,07. Табиий Р. 
масса сонлари 96, 98—102 ва 104 бўлган 
7 та баркарор изотопдан иборат, энг кўп 
тарқалгани 102Ru (31,61%). Р. 1844 й.да 
Қозонда К. Клаус томонидан кашф этил-
ган ва Россия шарафига Р. деб аталган. Р. 
Ер пўстининг масса жиҳатидан 510—7% 
ини ташкил қилади. Р., асосан, платина 
гуруҳидаги металлар б-н бирга учрай-
ди. Туғма платинада 0,02% атрофида Р. 
бўлади. Урал конларидан олинадиган 
осмийли иридийда 20% гача Р. бор. Р. 
кумуш ранг, жуда қаттиқ металл, сую-
кланиш траси 2250°, кайнаш траси 4900°, 
зичлиги 12,2 г/см3. Р.нинг аморф ва кри-
сталл модификациялари мавжуд. Аморф 
Р. кора тусли кукун, у Р. бирикмалари-
ни эритмаларда қайтариш натижасида 
ҳосил бўлади. Аморф Р.ни суюқ қалайда 
эритиб, қайта кристаллаш йўли б-н кри-
сталл Р. олинади.
Р.нинг ўз бирикмаларида валентли-
ги 0 дан 8 гача. Р.нинг металл бўлаги 
зар сувида ҳам эримайди, лекин кукун 
ҳолатдагиси сульфат ва перхлорат кис-
лоталар б-н реакцияга киришади. Р.нинг 
RuO4 таркибли оксиди, Ru(OH)3nH2O 
таркибли гидроксиди, RuCl2, RuCl3, 
RuCl4, RuBr3, Rul3, RuF5 таркибли гало-
генидлари, RuS2 таркибли сульфиди ва 
Ru(NO3)36H2O таркибли кристаллоги-
драти маълум.
Р. жуда кўп комплекс бирик-
малар ҳосил қилади. Осмий б-н Р. 
қотишмасидан перо, баъзи асбобларнинг 
магнит хоссаларга эга бўлмаган деталла-
ри тайёрланади. Р.нинг никель, кобальт, 
молибден, вольфрам, бор ва кумушли 
қотишмаларидан электр лампаларнинг 
чўғланиш толалари, заргарлик буюмла-
ри, лаб. жиҳозлари, контакт материаллар 
ва симлар ишланади. Катализатор сифа-
тида, чинни ва сопол учун бўёқ тайёр-
лашда, K2[RuCl6] таркибли комплекс 
тузи фотографияда қўлланади. 
РУТИЛ (лот. rutilus — сарғишқизил) 
— оксидлар синфига мансуб минерал. 
TiO2 титан оксидининг 3 полиморф мо-
дификациясидан бири. Изоморф шакли-
да Fe, Cr, Nb, Та, V, Sn қўшимчалари 
бўлади. Та2О5 қўшимчаси 47% гача 
бўлса стрюверит; Nb2O5 (42% гача) — 
ильменорутил, темир қўшилса — нигрин 
деб ажратилади; Тетрагонал сингонияда 
кристалланади. Кристаллари призма-
тик, устунсимондан нинасимон шак-
лгача. Ранги қизғишқўнғир, тўқ қўнғир, 
сарғиш, кўкимтир, қора, баъзан яшил 
бўлади. Қаттиқлиги 6,5. Зичлиги 4200 
кг/м3. Мўрт Р. — титан рудаларининг 
муҳим компоненти, локбўёқ ва электрод 
и.ч.да, заргарликда қўлланилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling