O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet298/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУТУЛЛАР (ўзларини мих абдир деб 
аташади) — халқ. Доғистон (Рутул ва 
Ахта туманлари) ва Озарбайжон (Нуха 
тумани)да яшайди. 20 минг киши (1990-
й.лар ўрталари). Рутул тилида сўзлашади. 
Диндорлари — сунний мусулмонлар. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
311
РУФИЖИ — Танзаниядаги дарё. Нья-
са кўлидан шарқда жойлашган тоғлардан 
бошланган Лувегу ва Киломберо дарё-
ларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. 
Узунлиги Лувегу ирмоғининг бошланиш 
жойидан 1400 км, ҳавзасининг майд. 
178 минг км2. Ҳинд океанининг Мафия 
денгизига қуйилади. Ўртача сув сарфи 
1100 м3/сек. Мартдан май ойигача суви 
кўпаяди. Қуйи қисмида кема қатнайди.
РУХ (лот. Zincum), Zn — Менделеев 
даврий системасининг II гуруҳига ман-
суб кимёвий элемент. Тартиб раками 30, 
ат. м. 65,39. Р. табиатда 5 та барқарор изо-
топ («Zn, 66Zn, 67Zn, 68Zn, ™Zn)fl aH 
иборат аралашма ҳолида учрайди. Энг 
кўп тарқалгани MZn (48,89%). Р.нинг 9 
та сунъий радиоактив изотопидан фақат 
65Zn (Т1/2=245 кун) илмий текшириш 
мақсадлари учун саноат миқёсида олина-
ди. Қадимда мис парчасини рух карбонат 
ва кўмир б-н бирга қиздириб жез тайёр-
лашган. Р. дастлаб Ҳиндистонда олинган. 
Р. Европада 17-а.да саноат миқёсида иш-
лаб чиқарила бошланган. Ер пўстининг 
масса жиҳатидан 310~3%ни ташкил 
қилади. Р.нинг муҳим минерали сфале-
рит — алдама pyx ZnS дир. Олтой, Шим. 
Кавказ, АК.Ш, Австралия, Польша ва б. 
мамлакатларда йирик Р. конлари бор.
Р. оч зангори рангли, кумуш каби 
ялтироқ металл; нам ҳавода Р.нинг сирти 
оксид парда б-н қопланади. Р.нинг сую-
кланиш траси 419,5°; қайнаш траси 907°, 
зичлиги 7,133 г/см3, Р. кимёвий жиҳатдан 
фаол металлар жумласига киради. Кис-
лоталарда яхши эрийди; қиздирилса, 
ишқорларда ҳам эрийди. Йод ва ол-
тингугурт б-н хона трасида бирикади. 
Қиздирилганда Р. фаол металлмаслар б-н 
шиддатли реакцияга киришади, металлар 
б-н қотишмалар ҳосил қилади. Унинг жез 
Си, 40% Zn), томпак (90% Си,
10% Zn), нейзелбер (65% Си, 20% ва 
15% Ni) қотишмалари кенг қўлланади.
Р. ўз бирикмаларида 2 валентли. Рух 
оксид ZnO ва рух гидроксид Zn(OH)2 
амфотер хоссага эга. Рух гидроксид 
ишқорлар б-н реакцияга киришганида 
цинкатлар, Мас, K2[Zn(OH)2], кислота-
ларда эриб рух тузларини ҳосил қилади. 
Рух пирометаллургия ва гидрометаллур-
гия усуллари б-н олинади.
Бутун дунёда ишлаб чиқариладиган 
рухнинг 40%и пўлатни коррозиядан 
сақлаш учун сарфланади. Рух кукуни ёр-
дамида кадмий, мис ва нодир металлар 
бирикмалардан ажратиб олинади. Р.дан 
ишланган листлар конструкцион мате-
риал сифатида, шунингдек, қуруқ эле-
ментларнинг идишларини тайёрлашда 
қўлланади.
Рух бирикмалари. Рух оксид, ZnO 
— рухнинг кислород б-н бирикмаси. Оқ 
рангли кристалл модда. Зичлиги 5,7 г/
см3; 1800° да сублимацияланади. Сувда 
оз эрийди; кислоталарда эриб тегишли 
тузларни беради. Амфотер — ишкррлар-
да эриб цинкатлар ҳосил килади. Табиат-
да цинкит (кизил рух рудаси) минерали 
кўринишида учрайди. Сирлар тайёрлаш-
да, оқ бўёқ, каучук, целлюлоза, пласт-
масса, резина тўлдиргичлари, тиббиётда 
малҳам ва сепма дори сифатида ишла-
тилади. Заҳарли, уни ҳидлаганда иситма 
чиқаради, бош оғрийди, кўнгил айнийди 
ва йўтал тутади.
Рухнинг 2 та силиката маълум: м е 
тасиликат ZnSiO3 — оқ рангли гексаго-
нал ёки ромб панжарали кристалл модда. 
Суюкланиш траси 1429°, зичлиги 3,52 г/
см3 Орто с и л и кат Zn2Si04 (виллемит) 
— оқ рангли гексагонал панжарали кри-
сталл модда. Суюкданиш траси 1510°, 
зичлиги 4,2 г/см3. Рух силикатлари рух 
оксиди б-н кварц қумини бирга юқори 
трада (1350—1400°) куйдириш йўли б-н 
олинади. Шаффоф, бўғиқ рангли, махсус 
шиша ва сирлар и.ч.да қўлланади.
Рух сульфат, ZnSO4 — рангеиз орто-
ромб панжарали кристалл модда; зичли-
ги 3,74 г/см3. 800—900° да ZnO ва SO2 га 
ажралади. Сувдаги эритмаларидан сувли 
кристаллогидрат ZnSO47H2O — рух ку-
пороси кўринишида ажралиб чикади. 
Вискоза и.ч.да, бўёқчиликда, читларга 


www.ziyouz.com кутубхонаси
312
гул босишда, электролитик усулда рух 
метали олищда, микроўғит сифатида ва 
тиббиётда ишлатилади.
Рух сульфид, ZnS — рухнинг олтингу-
гурт б-н бирикмаси. 2 та модификацияси 
бор: а — ZnS (сфалерит) — куб панжара-
ли кристалл модда. р — ZnS (вюрцит) — 
гексагонал панжарали кристалл модда. 
Суюкданиш траси 1850° (150 атм босим 
остида), зичлиги 3,98—4,092 г/см3, 1185° 
да сублимацияланади. Сувда эримайди
кислоталарда яхши эрийди. Сфалерит 
рух олишда муҳим хом ашё ҳисобланади. 
Люминофорлар компоненти, барий суль-
фат б-н аралашмаси оқ бўёқ — литопон 
олишда, кадмий сульфид б-н аралашмаси 
телевизор кинескоплари тайёрлашда иш-
латилади.
Рух хлорид, ZnCl2 — рухнинг хлор б-н 
бирикмаси, рангеиз кристалл модда. Су-
юкданиш траси 318°, қайнаш траси 732°, 
зичлиги 2,91 г/см3. Сувда яхши эрийди. 
Рух концентратига ош тузини қўшиб 
қиздириш, ҳайдаш ва уни чанг ҳолида 
тутиб йиғиш, шунингдек, рух оксиди ёки 
металл бўлакларига хлорид кислота таъ-
сир эттириш, сўнгра буғлатиш усуллари 
б-н олинади. Ёғочни чиришдан саклашда 
шимдирилувчи таркиб сифатида, метал-
ларни пайвандлашда (оксид пардалардан 
тозалашда), пергамент и.ч.да қўлланади.
Ад.: Раҳимов Х.Р., Анорганик хи-
мия, Т., 1984; Парпиев Н.А., Раҳимов X. 
Р., Муфтахов А. Г., Анорганик кимё, Т., 
2003.
Рустам Маърупов.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling