O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РУСТАМОВ
Ҳусни Рустамо- вич (1910.21.3, Тошкент) — кимёгар олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1967). Киме фанлари д-ри (1954), проф. (1955). Ўрта Осиё ун- тини тугатган (1932). Уруш қатнашчиси (1941—45). Тошкент Политехника ин-ти физик-кимё кафедраси мудири(1945 — 86), профконсультант (1987 й.дан). Асо- сий илмий ишлари кислотаасос катали- тик реакцияларининг кинетикаси ва ме- ханизми ҳамда адсорбция жараёнларини ўрганишга оид. Р. металларни экстракция ва чўктириш йўли б-н ажратиш жараёни мувозанати, кинетикаси ва механизмини текшириш натижасида кобальт, никель ва вольфрамни турли қўшимчалардан тоза- лаш ва уларни бир-биридан ажратиш тех- нологияларини ишлаб чиқди. Мактаб ва олий ўқув юртлари учун кимёдан дарс- лик ва қўлланмалар муаллифи. Ас: Умумий химия [дарслик], 2нашр, Т., 1969; Д.И.Менделеевнинг даврий www.ziyouz.com кутубхонаси 307 қонуни ва элементлар даврий системаси, Т., 1969; Физик кимё [дарслик], Т., 2000; Технологик жараёнларнинг физик-кимё- вий асослари [дарслик], Т., 2001; Физик кимёдан масалалар ва мисоллар тўплами. Т., 2003. РУСТАМОВА Абера Рузиев- на (1953.12.8, Ромитан тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2000). Бухоро педагогика ин- тини тугатган (1974). 1974 й.дан Когон туманидаги 1мактабда мат. ўқитувчиси. Дарсда янги педагогик технологиялардан фойдаланади. «РУСТАМХОН» — ўзбек қаҳрамонликромантик достонлари тур- кумига мансуб асар. Тахм. 15—16-а.лар- да яратилган. Маълум ғоя ва воқеликка асосланган эпик сюжет негизида яра- тилган 5 та достон («Муродхон», «Ру- стамхон», «Султонхон», «Офтоб пари», «Рустамнинг яраланиши»)дан иборат. Улар бош қаҳрамон Рустамхон ва унинг қариндошлари (онаси Ҳуройим, хотини Офтобой, отаси Султонхон, бобоси Му- родхон), юрти (Оқтош) атрофида бир- лашган. «Р.» достонларида ватанпарвар- лик ғоялари илгари сурилган, мардлик, чин севги, адолат улуғланган. «Р.» тур- куми достонларидан «Муродхон» (1928) ва «Рустамхон» (1937) Фозил Йўлдош ўғлитя ёзиб олиниб, нашр этилган (1965). «Р.»нинг Маллабой Ҳошимов, Мелаш Эрматов, Олим Ҳаққулов каби достон- чилардан ёзиб олинган вариантлари ҳам бор. Улар Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-тининг фольклор архивида сакдана- ди. Ад:. Обидова М., «Рустам» туркуми- даги достонлар, Т., 1982. РУСТИКА (лот. rusticus — оддий, дағал) — меъморчиликда девор тури. Бинони бўртмали қилиб териш ёки тўғри бурчакли дағал тарошланмаган тош (ква- дра)лар б-н қоплаш. Бинони ҳашаматли ва маҳобатли қилиб кўрсатади. Р.нинг маҳаллий намуналари Исмоил Сомоний мақбараси, Мир Сайд Баҳром мақбараси, Сайфиддин Боҳарзий мақбараси ва б. меъморий ёдгорликларда сақланган. РУСТОҚ (форс. — қишлоқ) — Ўрта Осиё, Эрон ва қисман араб мамлакат- ларида қўлланилган тарихийгеографик тушунча. Қишлоқ, шаҳар, овул, бозор, ўзлаштирилган ўлка, ўтроқ аҳоли яшай- диган жой, экин майдони, ободонлашти- рилган шаҳар каби маъноларга эга. Ўрта Осиё ва Эрон мўғуллар томонидан ис- тило этилгач, Р. ўрнига «туман» атамаси қўлланила бошлаган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling