www.ziyouz.com кутубхонаси
305
конструкциялар, цемент, «Центролит»
здлари, уйсозлик,
темирбетон буюмлар,
курилиш материаллари, ёғочсозлик кор-
хоналари, озиқ-овқат,
енгил саноат кор-
хоналари фаолият кўрсатади.
Бир неча ўрта махсус билим юрти,
драма театри, ўлкашунослик музейи,
стадион, спорт мажмуи мавжуд. Р. ёни-
да Тбилиси иссиқлик электр ст-яси бор.
Шаҳар металлургия зди қурилиши муно-
сабати б-н вужудга келган. Шаҳарнинг
Кура дарёси чап соҳилидаги щемила 13-а.
да мўғуллар томонидан вайронага айлан-
тирилган қад. шаҳарнинг қолдиқлари
аниқланган.
РУСТАМ — Ўрта Шарқ халқлари
оғзаки ва ёзма адабиётидаги
анъанавий
образ; мардлик, пахлавонлик ҳақидаги
мифологик тушунча ва эпик идеалнинг
рамзий ифодаси. Бу
образ форс афсона-
лари ва «Шоҳнома»да Эрон ҳимоячиси
сифатида нақл этилса, туркий халқлар
эпоси ва афсоналарида Афросиёбнинг
бобоси — Турнинг авлодаждодидан
деб таърифланади ва
у Туронни чет эл
босқинчиларидан ҳимоя қилади. Р. обра-
зида тўғрилик, мехрибонлик, адолатпар-
варлик ҳамда соддадиллик каби ахлоқ
меъёрлари мужассамлашган.
РУСТАМ МЕҲГАР Юсуфализо-
да (1860 — Андижон — 1933) — со-
занда (сурнай), меҳтар.
Соз чалишни
отаси Юсуфали меҳтардан ва бухо-
ролик Ҳожимат меҳтардан ўрганган.
Ёшлигидан ноғора,
карнай ва дуторда
машқ қилган бўлсада, асосан, сурнайда
моҳир ижрочи бўлган. Репертуаридан
«Ҳаққоний», «Вой, жоней», «Лайзон-
гул», «Кўча боғи», «Чарх»
каби куйлар
ҳамда ўнлаб мақом йўллари ўрин олган.
Андижон ноғорахонасининг меҳтари ҳам
бўлган. Р.м. ижрочилик анъаналарини
унинг шогирдлари — Ашурали меҳтар ва
ўғли 0. Рустамов давом эттиришган.
Do'stlaringiz bilan baham: