O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet296/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУСУДАНА Грузия маликаси 
(1222—45). Малика Тамара (1184— 1213)
нинг қизи. Р. Грузиянинг 6салиб юри-
шида қатнашиши хусусида Рим папаси 


www.ziyouz.com кутубхонаси
309
б-н келишиб олганди, лекин бу режани 
амалга ошишига 1225 й.да хоразмшоҳ 
Жалолиддин Мангуберди бошчилигида-
ги қўшиннинг Грузияга кириб келиши 
халақит берган. Жалолиддин Р.га киши 
юбориб, унга уйланмоқчи эканлигини
ўзини подшоҳ деб тан олишларини ҳамда 
биргаликда мўғулларга қарши курашиш-
лари лозимлигини билдиради.
Насавийнинг ёзишича, Р. Жалолид-
дин насроний динига ўтсагина унинг та-
клифини қабул қилажагини шарт қилиб 
қўяди. Хоразмшоҳ бу шартни катъиян 
рад этган ва жангни бошлаб юборган. У 
Шарқий Грузияни 1225 й.да забт этган. 
Мўғуллар истилоси даврида Р. мўғул 
қоонигатобе бўлган (1235). Грузия ўлпон 
тўлаб, мўғулларнинг ҳарбий юришлари-
да қўшин юбориш мажбуриятини олган.
РУС-ФОРС УРУШЛАРИ (19-а.) 
Закавказьем ҳукмронлик қилиш учун 
Россия б-н Эрон ўртасидаги урушлар: 1) 
1804—13 й.лардаги рус кўшинларини За-
кавказьедан олиб чиқиб кетиш ҳақидаги 
ультиматум рад этилгач, Эрон томони-
дан бошланган. Рус қўшинлари бир неча 
ғалабаларга эришган ва Шим. Озарбай-
жон ҳудудини эгаллаган. 1813 й. окт.да 
Эрон Гулистон сулҳ шартномасини ту-
зишга мажбур бўлган. Унга кўра, Эрон 
Доғистонни, Шим. Озарбайжон нинг 
Россияга қўшилганлигини тан олган; 2) 
1826—28 й.лардаги Шарқий Закавка-
зьени қайтариб олиш мақсадида Эрон 
томонидан бошланган. Рус қўшинлари 
Нахичеван, Ереван, Табризни эгаллаган. 
1828 й. фев.да Россия б-н Эрон ўртасида 
Туркманчой шартномаси тузилган. Унга 
кўра, Ереван ва Нахичеван хонлиги Рос-
сияга ўтган.
Р.ф. у. натижасида Шим. Озарбай-
жон ва Шарқий Арманистон Россияга 
қўшилган.
РУСЬ, Русь ери — Днепр дарёси 
соҳилининг ўрта қисмида ташкил топган 
шарқий славян давлатининг дастлабки 
номи (9-а.). 12-а. бошигача Киев Руси ху-
дудининг номи. 12—13-а.лардаКдц. Русь 
ерлари ва князликларининг номи. 13-а.
дан Белая Р., Малая Р. ва б. жой номла-
ри пайдо бўлган. «Р.» атамаси собиқ Қад. 
Русь давлатининг шим.шарқий ерлари 
номини англатиб, «руслар» тушунчаси-
нинг асосига айланган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling