O’zbekiston resfublikasi
Download 0.92 Mb.
|
Natarius bo\'lish
- Bu sahifa navigatsiya:
- М А Ъ Л У М О Т Н О М А 14.07.2020 йил Олтиариқ тумани
Олтиариқ тумани Ғайрат МФЙ Эскиараб кўчаси № 83-уйда яшовчи тадбиркор Ўринбоев Бахтиёр Жумабоевичнинг Олтиариқ туман прокуратурасига қилган мурожаатини ўрганиш юзасидан тузилган
М А Ъ Л У М О Т Н О М А 14.07.2020 йил Олтиариқ тумани Фарғона вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси Олтиариқ тумани бўлими ушбу орқали сизга шуни ёзиб маълум қиладики, Олтиариқ тумани Гайрат МФЙ Эскиараб кўчаси № 83-уйда яшовчи аризачи Ўринбоев Бахтиёр Жумабоевич нинг Олтиариқ туман прокуратурасига қилган 23.06.2020-йил кунги мурожаати бўлим мутахассилари томонидан ўрганиб чиқилиб қуйидагиларни маълум қиламиз. Фукаро Ўринбоев Бахтиёр Жумабоевич ўз мурожаатида ўзига қарашли Олтиариқ тумани Ғайрат маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган “Эски ДЭС” биносини хозирда Бирлашган МФЙ Худудида яшовчи фуқаро Азимов Ойбек Махкамович томонидан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келинаётганлигидан норози бўлиб ушбу бино-ншоотларни қайтариб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожат этган. Мурожатни ўрганиш давомида Эски ДЭС биносининг хужжатлари ўрганлиганда Ғайрат МФЙ Эскиараб кўчасида жойлашган Олтиариқ тумани Эскиараб пахта тайёрлов пункити балансида “ДЕС” бино-иншоотлари мавжуд бўлган бўлиб ушбу ДЕС бино-иншоотлари Олтиариқ пахта тозалаш заводи АЖ кузатув кенгашининг 16.02.2007-йилдаги 6-сонли қарори, завод касаба уюшма қўмитасининг 17.02.2007-йилдаги 9-сонли қарори, Пахтасаноат Фарғона вилояти худудиа акциядорлик бирлашмасини 13.02.2007-йил кун ги 01/231-сонли алоқа хати, Олтиариқ пахта тозлаш заводи АЖ нинг 19.02.2007-йил кунги 37-сонли буйруғи, ДЭС биноси учун пул тўланганлиги хақидаги 110-сонли касса кирими ордерига асосан Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 17.09.2009-йилдаги хал қилув қарори билан сотиб олинган деб топилган ДЭС биноси юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди томонидан низоли бўлганлиги сабабли 2 маротаба судда кўрилганлиги хамда Риштон туманлараро судининг 2011-йил 28-январ кунги хал қилув қарорида давогар Ўринбоев Жумабойнинг жавобгар Олтиариқ тумани “Ермулккадастр” хизмати бошлиғига нисбатан “Мажбурият юклаш тўғрисида” ги шикоят аризаси қаноатлантирилганлиги, Риштон туманлараро судининг 17.12.2009-йилдаги хал қилув қарори билан хақиқий деб топилган “Бинони олди-сотди шартномасини давлат рўйхатида ўтказиш мажбурияти юклатилганлиги, юқорида келтирилган Риштон туманлараро судининг 28.01.2011-йил кунги хал қилув қарорига асосан “Ермулкадастр” хизмати томонидан 17.03.2011-йилда кадастр хужжатлари расмийлаштириб берилганлиги, Риштон туманлараро судининг 28.01.2011-йил кунги халқ қилув қарорига асосан Олтиариқ тумани Ғайрат ҚФЙ Эскиараб кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган 106.60 кв.м да ташкил этадиган “Эски ДЕС” биносига нисбатан фуқаро Ўринбоев Жумабой номига эгалик хуқуқи этироф этилган хамда фойдаланишда бўлган 275,57 кв.м ер майдони ижарада фойдаланиш учун бириктириб берилганлиги аниқланди. Олтиариқ тумани Давлат натариал идорасининг 21.02.2020-йил кунги реестр № 202001030001014-сонли Қонун бўйича Меросга бўлган хуқуқ тўғрисида гувохнома расмийлаштирилган бўлиб унда 2013-йил 25 март куни вафот этган Ўринбоев Жумабойнинг мулкига яни Ғайрат МФЙ Эскиараб кўчасида жойлашган 93-сонли ховли-жойи хамда Ғайрат МФЙ Эскиараб кўчасида жойлашган ДЭС биносига унинг ўғли Ўринбоев Бахтиёржон Жумабоевични меросхўр экалиги тасдиқланган. Фуқаро Б.Ўринбоевнинг туман давлат хизматлари марказига қилган кўчмас мулк объетида жорий ўзгаришларни қайд этиш бўйича 17141376-сонли мурожатига асосан 106.60 кв.мда ташкил этадиган ДЕС биносига хужжатсиз бузилганлиги кўрсатилган холда кадастр хужжатлари расмийлаштирилган. Фуқаро Б.Ўринбоевнинг мурожатида кўрсатилган фуқаро Азимов Ойбек Махкамович билан сухбат ўтказилганда шулар маълум бўлдики фуқаро Ўринбоев Жумабойга тегишли бўлган Эски ДЭС биносини фуқаро Ўринбоев Бахтиёрнинг отаси мархум Ўринбоев Жумабой хаётлик даврида ўзаро келишган холда шу худдуда яшовчи фуқаролар Қодиров Авазбек, Шомирзаев Одилжон, Ғофуров Хожиакбар хамда мурожат муаллифининг амакиси Ўринбоев Тўланбойларнинг иштирокида сотиб олганлигини лекин ушбу олди сотди шартнома натариал тасдиқланмаганлигини, ушбу ДЕС биноси бузилганлиги унинг ўрнига ўзаро олди сотдига асосан Азимов Ойбек томонидан савдо дўкони қурилганлиги аниқланди. Хозирда ушбу савдо дўконидан фуқаро Азимов Ойбек томонидан фойдаланиб келинаётганлиги хамда ушбу дўконга тегишли хужжатлар мавжуд эмаслигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 89-моддасида “Жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар қонун хужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан хал этилади” деб белгиланган. Фуқаро Ўринбоев Бахтиёрнинг мурожатида кўрсатилган жой хозирда низоли бўлиб ушбу масала белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўича суд томонидан хал этилиши аниқланди хамда фуқаро Ўринбоев Бахтиёрга ушбу масалада белгиланган тартибда судга мурожат этиши тушунтирилганлигини маълум қиламиз. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling