O’zbekiston resfublikasi


Олтиариқ тумани Ер ресурслари


Download 0.92 Mb.
bet77/93
Sana01.04.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1316732
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   93
Bog'liq
Natarius bo\'lish

Олтиариқ тумани Ер ресурслари
ва давлат кадастр бўлими бошлиғи: У.Ахмадалиев
Бажарувчи ; Ж.Тошбеков

Фарғона вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармси бошлиғи Н.Машраповга


Олтиариқ тумани Гулобод МФЙ Бўрбонлиқ кўчасида яшовчи фуқаро Ўлмасов Ўрмонжоннинг Фарғона вилояти Прокуратурасига қилган мурожатини ўрганиш юзасидан тузилган


М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Фарғона вилоят “Ермулккадастр” ДК Олтиариқ тумани филиали сизга шуни ёзиб маълум қиладики, Олтиариқ тумани Гулобод МФЙ Бўрбонлиқ кўчасида яшовчи фуқаро Ўлмасов Ўрмонжоннинг Фарғона вилояти прокурори номига ёзган аризаси мурожат муаллифи иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар жараёнида фуқаро Ў.Ўлмасов ўз мурожатида яшаб келаётган ховли-жойнинг орқа томонида яни ховли-жойнинг шимолий ғарбий томонида тип кўча кириш йўлаги мавжуд бўлиб ушбу йўлакни қўшниси яни амакиси Норбоев Мухитдин томонидан эгаллаб олиниб, ўз томорқасига қўшиб олганлигидан норози бўлиб ушбу масалада амалий ёрдам сўраб мурожат этган.
Ўрнаиш жараёнида ушбу масала бир неча бор тегишли мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилганлиги, лекин хозирги кунга қадар ушбу масала низоли бўлиб келаётгналиги аниқланди.
Мурожатда кўрсатилган масалалар юзасидан мутахассислар томонидан ўрганилганда Бўрбонлиқ ҚФЙ нинг 16.06.1999-йилги № 20-сонли қарори асосида фуқаро Норбоев Мухиддинга ушбу ер майдони экин экиш ва фойдаланиш учун бириктириб берилган бўлиб, мавжуд 1.50 метр энли махалла суғориш ариғи сақлаб қолинганлиги аниқланган.
Мурожат муаллифининг қўшниси Норбоев Мухиддиннинг ховли-жойи ўрганилганда Олтиариқ тумани хокимининг 28.02.2018-йил кунги № 801 сонли қарорига асосан 0.16 га ер майдонидаги бино-иншоотларга нисбатан мулк хуқуқи этироф этилган бўлиб, амалда фойдаланиб келаётган умумий фойдаланишдаги ер майдони 0.17 гани ташкил этишлиги, хамда туман хокимининг қарори асосида ховли-жойга нисбатан кадастр хужжатлари расмийлаштирилганлиги аниқланди.
Ушбу маслала юзасидан аввал хам мутахассислар томонидан ўрганиш ўтказилиб фуқаро М.Норбоев билан сухбат ўтказилганда Ў.Ўлмасов жияни эканлигини Ў.Ўлмасов яшаб келаётган ховли-жой мархум ота онасидан қолган мерос бўлиб, кунжа укаси Норбоев Тортожига қолишини, хозирда Норбоев Нортожи катта акаси номига берилган уйда вақтинчалик яшаб келишини ва Норбоев Нортожининг йўлак масаласида хеч қандай низолар йўқлигини билдирган.
Мурожат муаллифи Ў.Ўлмасов билан сухбат ўтказилганда яшаб яшаб келаётган ховли-жойнинг этагига ўзи ва фарзандлари учун уй жой қурмоқчилигини, бу йўлак уйга кириб чиқиш учун зарурлигини билдирган.
Фуқаро Норбоев Нортожи билан сухбат ўтказилганда мурожат муаллифи Ўлмасов Ўрмонжон жияни эканлигини отасига тегишли уйда бир неча йиллардан буён яшаб келишини хозирда хар хил важлар билан отасининг уйини этагида тупик кўча бор деб жой жаратиб олиб яшамоқчи бўлаётгналигини, ота онасининг уйидан чиқиб кетишини талаб қилганда уйни бўшатмаётганлигини билдириб хозирда ушбу масалалар юзасидан тегишли тартибда судга даво аризаси киритганлигини маълум қилган. Хозирда фуқаро Ўрмонов Ўлмасжониннг мурожатида кўрсатилган масала оилавий низо экалиги аниқланган. фуқаро Н.Норбоевдан ўрганиш бўйича тушунтириш хати олинди.
Фуқаро Ў.Ўлмасовнинг мурожатида кўрсатилган масала юзасидан аввал хам тегишли мутахассислар томонидан бир неча бор ўрганишлар ўтказилган бўлиб, ушбу масала юзасидан қариндошлар ўртасида бир битимга келишлари сўралганлиги лекин фуқаролар томонидан келишувга келмаганлиги Гулобод МФЙ раиси Д.Умаров томонидан “Яраштирув комиссияси” хамкорлигида муросага келтириш масаласи кўриб чиқилганлиги лекин хозирги кунга қадар оилавий низолар бархам топмаганлиги аниқланди.
Фуқаро Ў.Ўлмасовга мурожатида кўрсатилган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 89-моддасига асосан ер хусусидаги нозолар қонун хужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан хал этилишини билдириб судга ариза билан мурожат этиши тушунтирилди хамда фуқаро Ў.Ўлмасовдан ўрганиш бўйича тушунтириш хати олинганлигини маълум қиламиз.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling