Фарғона вилоят “Ермулккадастр” ДК
Олтиариқ туман филиали рахбари: А.Собиров
Олтиариқ тумани Ғайрат МФЙ Гулшан кўчасида яшовчи Фуқаро А.Махмудовга
Маълумот учун : Олтиарик тумани хокими
Х.Ниёзовга
Сизнинг туман хокимлигида 2019 йил 08.07 кунги №4879/07 сонли хамда Ермулккадастр ДК Олтиариқ тумани филиали томонидан 2019-йил 09.07.кунги №4469сонли мурожатингизга жавобан;
Фарғона вилоят «Ермулккадастр» ДК Олтиарик тумани филиали ушбу орқали сизга шуни ёзиб маьлум қиладики, сизнинг мурожатингиз мутахассислар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб қуйидагиларни маьлум қиламиз.
Ўрганиш давомида сиз ўз мурожатингизда ховли-жойга эгалик хуқуқини тиклаб берилишини сўрагансиз. Ўзбекистон Республикаси Вазилар Махкамасининг 18.05.2018-йил кунги № 370 сонли қарорига асосан туман давлат хизматлари марказига буюртма ариза билан мурожат этишингизни маьлум қиламиз.
Фарғона вилоят “Ермулккадастр” ДК
Олтиариқ туман филиали рахбари: Х.Хошимов
Бажарувчи: Ж.Тошбеков
Муаллифга етказаман
Фарғона вилоят Олтиариқ тумани прокурори адлия маслахатчиси А.Т.Юсуповга
М А Ь Л У М О Т Н О М А
Фарғона вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими сизга шуни ёзиб маълум қиладики, Вилоят хокимининг 2018-йил 12 декабрдаги “Фарғона вилоятида кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 1007-сонли қарори тўғрисида” ги 624-сонли қарори ижросини таминлаш юзасидан Олтиариқ туманида “Саноат зонаси” ташкил этиш мақсадида туманни давлат захира фондидан туманни “Янгиқўрғон” массиви 3-участкасининг 14қ, 26қ, 28қ, 39, 30, 31қ -контурларидаги жами 2.0 га, тумандаги Ибн-Сино МФЙ худудида жойлашган хозирда “Фарғона минтақавий пахта терминали маъсуляти чекланган жамияти Боғдод пахта тозалаш” АЖ томонидан фойдаланиб келинаётган жами 1.10 га, “Файзиобод” массивининг 167қ-контуридаги жами 2.0 га ер майдонлари таклиф ва лойихалари киритилган. Ушбу ер майдонларининг хозирги кундаги ахволи:
“Янгиқўрғон” массиви 3-участкасининг 14қ, 26қ, 28қ, 39, 30, 31қ -контурларидаги жами 2.0 га ер майдонлари қишлоқ хужалигида фойдаланилмайдиган яйлов ерлар тоифасига кириб, хозирда туман давлат захира ерлари хисобида турганлигини;
Ибн-Сино МФЙ худудида жойлашган 1.10 га ер майдони қишлоқ хужалигида фойдаланилмайдиган ер майдони бўлиб, хозирги кунда “Фарғона минтақавий пахта терминали маъсуляти чекланган жамияти Боғдод пахта тозалаш” АЖ томонидан фойдаланиб келинаётганлиги, ”Файзиобод” массивидаги 164қ-контуридаги жами 2.0 га ер майдонлари қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонлари хисобланиб хозирги кунда “Фарғона минтақавий пахта терминали маъсуляти чекланган жамияти Боғдод пахта тозалаш” АЖ томонидан фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди. Ушбу ер майдонларида “Кичик саноат зонаси” ташикил этиш тўғрисидаги лойиха ва таклифлар кўриб чиқилаётганлигини маълум қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |