Олтиариқ туман прокрори
адлия маслахатчиси
А.Т.Юсуповга
М А Ь Л У М О Т Н О М А
Сизнинг 2021-йил 05-февраль кунги №24/м-21 топшириғингиз юзасидан Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Дўстлик МФЙ Кармак кўчаси 19-уйда яшовчи фуқаро Турсунов Исломжоннинг Олмазор МФЙ Олмазор кўчаси №22-уй жойнинг бошқалар томонидан эгаллаб олинган деб қилган мурожаати Давлат кадастрлар палатаси Олтиариқ туман филиали мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Дўстлик МФЙ Кармак кўчасида яшовчи фуқаро И.Турсунов билан кўришиб қўлидаги мавжуд хужжатлари билан танишдик. Қўлидаги хужжатларда камчилик бўлмаганлигини ховли жой укаси мархум Турсунов Абдулбоқнинг номидалиги маьлум бўлди ва бошқалар томонидан Олмазор МФЙ Олмазор кўчаси №22 ховли жойга тегишли хеч қандай хуқуқий хужжатлар бўлмаганлигини тушунтириб ўтилди. Фуқоро И.Турсунов бундай мурожат қилмаганлигини мурожаати бундай эмаслигини Давлат кадастрлар палатаси Олтиариқ туман филиалидан хеч қандай этирози йўқлигини такидлаб ўтди. Шундай бўлсада фуқоро И.Турсуновга такрор ва такрор тушунтириш ишлари олиб борилди. Давлат кадастрлар палатаси Олтиариқ туман филиали 05.11 2020-йил маьлумотномасида мархум Турсунов Абдулбоқининг номидалиги билдириб ўтилган. Вазирлар Махкамасининг 18.05.2018-йилдаги 370-сонли қарорига асосан Давлат хизматлари маркази орқали фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини шакиллантириш учун хужжатларини тақдим қилишлиги тушунтирилди.
Илова;(Далолатнома ва фотосурат)
Давлат кадастирлар палатаси Х.Хошимов
Олтиариқ туман филиали рахбари
Бажарувчи Ў.Мамадалиев
Олтиариқ туман Ўзбекситон массиви худудидаги “Олтиариқ Бўстони” номли боғдорчилик фермер хўжали рахбари Д.Нишоновга
Маълумот учун : Олтиариқ туман хокими
Х.Ниёзовга
Сизнинг Олтиариқ тумани хокимлигида 11.01.2021-йил №12-ю сон билан хамда кадастр агентлиги Олтариқ туман бўлими томонидан 22.01.2021-йил №65/02-сон билан рўйхатдан ўтган мурожаатингизга жавобан
Олтиарик тумани Кадастр Агентлиги бўлими ушбу орқали Сизнинг Олтиариқ тумани хокими номига ёзган ўзингиз рахбарлик қилиб келаётган“Олтиариқ Бўстони” номли боғдорчилик фермер хўжалиги 0,50 га ер майдонида замонавий совутгич қурилишига рухсат берилишида амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаатингиз юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Мурожатиз бўйича сизга Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019-йил 17-июнь кунидаги “Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш чора тадбирлари тўғрида”ги 5742 сонли фармоиши 5-бандига асосан суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус мухофазага олиниб, ушбу ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда, шу жумладан саноат ва фуқоролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши ажратилишига йўл қўйилмайди, (Ўзбекистон Республикаси Призидентининг қарори билан ажратилган ерлар бундан мустасно) деб белгилаб кўйилган юқорилардагиларга асосан аризангиз назоратдан чиқарилганини маьлум қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |