- Муҳаммад (САВ) пайғамбар,Аллоҳнинг қонуний ноиби ва ердаги олий раҳбар эдилар.
- Қонун чиқариш, ижро ҳокимияти, олий суд ҳокимияти ва ҳарбий ҳокимият Муҳаммад (САВ) га тегишли эди.
- Муҳаммад (САВ) томомнидан ҳарбий бошлиқлар, солиқ йиғувчилар, ҳарбий бойликни сақловчилар, шунингдек, ҳужжатлар, мулкий ҳолатларни қайд этиш, солиқ тушумларини баҳолаш, хатлар юборишни тартибга солиш учун котиблар тайинланарди.
- Арабча – “халифа” сўзи меросхўр ёки ўринбосар маъносини билдиради. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, халифалар (арабча “хиллаафа”) диний вазифалар билан бирга дунёвий вазифаларни ҳам бажарардилар.
- Xалифа ҳузурида кенгаш (шуура) мавжуд бўлиб, муҳим ишларни ҳал этган.
- Давлатда олий мансабдор шахс буюк вазир бўлган.
Араб халифалигининг давлат тузуми - Бошқарувининг марказий органлари – девонлар бўлган:
- 1. Ал-Xирож – ички ишлар девони молиявий ишларга раҳбарлик қилган.
- 2. Ал-Xатим – халифа котибияти ҳисобланган, яширин полиция функциясини ҳам бажарган.
- 3. Ал-Расоил – почта ва алоқа девони бўлган. У почталарни ва давлат юкларини етказиб берган,йўлларни, карвон-саройларни, қудуқларни қурилишига раҳбарлик қилган.
- 4. Ал-Мустақилот – ҳарбийларни ҳисобга олиш, армияни таъминлаб туриш вазифасини бажарган.
- Ушбу кўрсатилган тўртта девон Умавийлар даврида ташкил топган бўлса, Аббосийлар даврида девонларнинг сони 10 тага етади. Девонларнинг бошида халифа томонидан тайинланадиган вазир, яъни раис-уд-девон турарди. Юқоридагилардан ташқари, давлат хазинаси – байт-ал-мол ҳам бўлиб, у закот солиғини ундириш ишларини юритган.
- Суд ҳокимияти маъмурий ҳокимиятдан ажратилган эди.
Ислом ҳуқуқи - Ислом ҳуқуқининг манбалари:
- - шариат;
- - урф-одатлар;
- - қонунлар.
- “Шариат” манбалари:
- - Қуръони Карим,
- - Сунна,
- - ижмоъ
- - қиёс
Do'stlaringiz bilan baham: |