O’zbekiston respublikasi aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari davlat qo’mitasi


P2P ВА КЛИЕНТ-СЕРВЕР АРХИТЕКТУРАЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ


Download 1.06 Mb.
bet4/12
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1585665
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
-dataContent-6661BMITUITMD060517110607

2. P2P ВА КЛИЕНТ-СЕРВЕР АРХИТЕКТУРАЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

2.1. Peer to Peer архитектураси


Бугунги кунда тармоқ архитектуралари икки хил кўринишда яратилиши мумкин: клиент-сервер ва P2P. Интернет тармоқларининг кўплаб иловалари бу икки архитектура базасида яратилишини ҳисобга олсак, иккала усулда ҳам камчиликлар ва авфзалликлар бор. Техник нуқтаи назаридан компутер тармоқлари иккита синфга ажратилади: марказлашган ва марказлашмаган, 2.1-расмда кўрсатилганидек. Тақсимланган тизимлар иккита синфа клиент-сервер модели ва P2P моделларига бўлинади. Биринчи моделда барча клиетлар битта серверга боғланади ёки кенгайтирилган муҳитларда сервер иерархик бўлади. Иерархик моделда, қуйи пағонанинг серверлари йўқори пағонанинг серверларида клиетлардек мурожаат қилади ёки ўзаро муносабатда.
P2P архитектураси асл ва гибрид архитектураларга ажратилади. Асл архитектурада марказий сервер бўлмайди ва гибрид архитектурада клиент серверга мета маълумотни олиш учун боғланади.
P2P архитектураси иловаларнинг синфларики, ресурслардан самарали фойдаланишни қўллаб қувватлай масалан хотира қурилмасидан самарали фойдаланишни, тармоқни мураккаб тузилиб кетмаслиги олдини олади ва ўтказувчанлик қобилияти анъанавий тармоқлар каби ўхшаб серверга боғлиқ бўлмайди. Бу дегани, P2P тугунлари DNS тизимидан ташқаришда ишлайди ва марказий сервердан бутунлай холи фаолият кўрсатади. шунинг учун ҳам тақсимланган тармоқ архитектуралари P2P тармоқлари деб номланади, агар тармоққа уланувчи тугунлар ўзларининг шахсий қурилмаларининг имкониятларидан бошқа тугун билан биргаликда фойдаланса масалан марказий процессорнинг имкониятидан, хотира сиғимидан, тармоқ канали ресурсларидан ва ҳатто принтердан peerлар дейилади. Бу ҳамкорликдаги фаолият зарур хизмарларни бир бирларига тақдим этиши зарур. Бу хизматлар хеч қандай марказий қурилманинг бошқарувисиз (серверларсиз) тўғридан тўғри peerларга тақдим этилиши керак.
P2P тармоқлари тизимлар орасига тўғридан тўғри маълумотларни алмашиш орқали хизматлардан ҳамда тармоқ ресурсларидан peerларни бахраманд қилади. Бу ресурслар ва хизматлар ўз ичига маълумот алмашиш ва шунга ўхшаш турли жараёнларни, хотирадан фойдаланиш имкониятини ҳамда файллар учун диск хотирасидан фойдаланиш самарадорлигини қўллаб қувватлайди. Қўшимча қилиб айтиш мумкинки, мавжуд ПК (персонал компютер) озъларининг имкониятларини бошқаларининг фойдаланишини қўллаш орқали кўпгина муаммоларга бархам беради. P2P архитектурасида компутерлар анъанавий ҳолатларини сақлаган ҳолатда ҳам клиент ҳам сервер вазифаларида фаолият кўрсатадилар. Бунинг натижасида серверга келадиган юкланишни олди олинади ва маълумотларнинг алмашиш тезлиги ҳам бир неча баробарга ошади. Бир вақтнинг ўзида, P2P тармоқлари IТ ташкилотлари учун зарур бўлган инфраструктуранни ва мавжуд хизматларни кенгайтириш учун қўшимча инфраструктурадан фойдаланмасликни қўллаб қувватлайди.
Битта peer битта тармоқ тугуни бўлиб, бир вақтнинг ўзида хеч қандай марказлашган ёки марказлашмаган қурилмага бўйсунган ҳолда ҳам клиент ҳам сервер вазифаларини бажариши мумкин, юқорида таъкидланганидек. Бироқ, улар орасидаги алоқанинг мавжуд бўлиши ёки бўлмаслиги peerлар сони билан аниқланади. “Peer” термини тармоқ қурилмаларининг имкониятларига қараб кенг маъноларда қўлланилади масалан у оддий қўл телефондан тортиб қудратли сервер класс машиналари кўринишидаги қурилмаларни ўз ичига олиши мумкин.
Тармоқ тугуни тармоқда жойлашган қурилма ҳисобланади. Одатда, тугунлар компутерлар бўлиши мумкин ёки улар маълум хизматларни қўллаб қувватловчи махсус қурилмалар бўлиши мумкин. юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, P2P архитектураси икки хил бўлади: асл ва гибрид. Бу иккала архитектура қуйида муҳокама қилинади.
Асл P2P архитектураси мос рависда тақсимланган тармоқ архитектураси бўлиб, ҳар бир peer алоҳида тармоқ тугуни сифати баҳоланади. Бу тармоқда махсус ёки бошқарувчи мақомидаги хеч қандай peerлар бўлмайди. Таърифга биноан, хеч қандай сервернинг бошқарувига peerлар орасидаги алоқани таъминлаш эъҳтиёжи сезилмайди, 2.2-расмда келтирилганидек. Шунинг учун ҳам тугунлар ўзини ўзи бошқаришга мажбурдирлар ва бир бирларининг имкониятларидан келиб чиқиб тармоқ ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланадилар. Одатда, бу каби тизимлар орасидаги маълумотлар кўпгина peerлар бўйлаб тарқалган бўлади ва бугунги кунда асл P2P архитектурасидан файлларни ҳамкорликда фойдаланиш мақсадлари учун кенг қўлланилади.



2.1-расм. P2P архитектураси

Гибрид P2P архитектурасида эса, ҳам P2P ҳам клиент сервер иловаларидан фойдаланилади. Бу архитектурада марказий сервер қурилмаси бўлиб, у асосий сервер ҳисобланмайди лекин юқори пағона серверлари деб аталади ҳамда қуйи пағона серверлари сигатида peerлардан фойдаланилади. Қуйидаги расмда кўрсатилганидек, 2.3-расм, юқори пағона сервери ҳам оқимларни назорат қилиб ёналтириб турибди ҳам марказий сервердек фаолият кўрсатмоқда.





2.2-расм. Гибрид P2P архитектураси

P2P архитектураларининг камчилик ва авфзалликлари бўлиб, уларни қуйида кўриб чиқамиз:



  • Бу архитектурада битта сервер боғланишига чек қўяди, яъни улар орасидаги ўзаро алоқа йўқолса, бир вақтнинг ўзида бошқа peerга уланади. Бундай жараён клиент сервер архитектурасида мавжуд эмас;

  • P2P фойдаланилмаган ресурслардан самарали фойдаланишга имконият яратади масалан процессорнинг қувватидан ва хотира имкониятларидан. Клиент сервер архитектураси ўз навбатида қурилиши жиҳатдан қиммат турсада, P2P бундай муаммолардан холи архитектура саналади;

  • P2P архитектураси битта сервер архитектурасидан фойдаланиб тармоқда юкламанинг ошиб кетиш каби муаммоларни олдини олиш имкониятини қўллаб қувватлайди;

  • P2P архитектурасида тармоқни кенгайтириш учун хеч қандай қўшимча харажат талаб қилинмайди аммо peerларнинг ўзи кенгайиши билан тармоқ ҳам кенгайиб боради;

Р2Р тармоқларининг камчиликлари:

  • Бугунки кунда кўпгина иловалари юқори ахборот хавфсизлигини талаб қилади ва P2P архитектураси бундай талабни қўлламайди;

  • Одатда, peerлар орасидаги боғланишнинг тезлиги юқори ўтказувчалик қобилиятига мослаб яратилмайди лекин АDSL ва кабел модем боғланишлари тезлигига мос келади;

  • Марказлашган клиент сервер иловаларига асосланга тармоқлар узоқ вақт ишончли ишлаши мумкин. Агар P2P тармоқларида охирги peer тармоқдан узулса хеч қандай хизмат тақдим этилмайди;

  • Кўпгина қидирув тизимлари марказлашган маълумотлар базасини топишга асосланган, peerларни топиш уларнинг табиатига мос келмайди.

2.2. Клиент-сервер архитектураси


Клиент сервер тармоқлари тақсимланган тармоқки, у битта қудратли ва катта сиғили тизимдан яъни сервердан ҳамда кичик сиғимли бир неча қурилмалардан яъни клиентлардан ташкил топади. Сервер асосий рўйҳатга олувчи тармоқ элементи бўлиб, барча хизматлар фақат у орқали ҳамда барча алоқалар ҳам у орқали тақдим этилади. Ўз навбатида клиент серверга мақсадли сўров жўнатада ва унга керакли хизмат тақдим этилади. Бу тармоқда клиентлар битта маълумот ёки хизматдан биргаликда фойдалана олмайдилар.


Тақсимланган тизимларни қуришда энг кўп ишлатилиб келинаётган архитектура бу клиент сервер моделидир. Бу усулда клиентлар серверга мурожаат йўллаб, сервернинг рухсати билан хизматлардан фойдаланади. Клиент билан сервер орасида алоқа бошланишидан олдин, ўзаро мулоқот ўрнатилади. Ўзаро боғланишлар протоколлар ёрдамида амалга оширилади ва бу протоколлар икки томонга ҳам ўрнатилади. Бундай протоколларга мисол ТелНет бўлиб, терминалларни масофадан туриб бошқариш имкониятини қўллаб қувватлайди, ёки терминаллар орасида файллар алмашинувини таъминлаш учун FTP протоколи қўлланилади ҳамда гипер текстли маълумотлар учун HTTP протоколидан кенг қўлланилади.
Хизмат провайдерларидек, сервер сўровномаларни қайта ишлаб уларга жавоб қайтаради ва бу жавоблар турли баённомаларда аксланиши мумкин. клиентлар ҳам ё терминал ё қандайдир жараёнки бир ёки бир неча хизматлардан фодаланиш учун бир вақтда бир нечта серверга мурожаат қилиши мумкин. Олдин клиент қурилмалари содда кўринишда ва оддий хизматларга мурожаат қилган бўлса, бугунги кунда клиент қурилмалари анча кучли ва бир вақтнинг ўзида жуда кўп иловалар билан ишлаши ҳамда бир вақтнинг ўзида бир неча жараёнларни амалга ошириши мумкин. ҳозирги кунда клиент қурилмалари ҳам қурилма ҳам дастур билан қудратли терминалларга айланиб бормоқдаки, улар олдинги сервер қурилмаларидан бир неча баробар қудратли бўлиб қолди.
Клиент сервер архитектурасидан тармоқларга кенг қўлланилаётганидан билан бу архитектуранинг ҳам камчилик ҳам авфзаллик томонлари бор:

  • Файллар битта ҳудудда жойлашганлиги учун маълумотларни бошқариш анча осон амалга оширилади. Бу архитектура ҳотирада жойни сақлаш имкониятини қўллайди ва хатоликларни самарали қайта тиклайди ва шу билан бирга фойдаланувчилар томонидан сервер маълумотларига рухсат берилгани билан маълумотларга улар таҳдид сола олмайдилар;

  • Сервер қурилмалари клиентларнинг тескор сўровларига хизмат кўрсатиш учун яратилган бўлиб, барча маълумотлар серверда қайта ишланади ва улар сўровларга мос жавоб сифатида клиентларга тақдим этилади;

  • Барча маълумотлар серверда жойлашгани учун, ишдан чиққан клиентларн алмаштириш мумкин;

Клиент ва сервер тармоқларида мавжуд камчиликлар:

  • Клиент сервер архитектурасини қуриш катта маблағ талаб қилади ҳамда унга хизмат кўрсатиш ҳам иқтисодий ҳам кўп жараёнларни талаб қилади;

  • Барча маълумотлар серверда жойлашгани сабабли, унда қандайдир жиддий муаммо содир бўлса, клиентларга хизмат кўрсата олмайди ва кечикишлар содир бўлиши мумкин. Натижада бир неча юзлаб ёки минглаб ёки ҳамма клиентларга хизмат кўрсатилмаслиги мумкин;

Агар клиент сервер тизимлари асл P2P тизимларига алмаштирилса нима бўлади? Бу ҳолата ҳам авфзалликлар ҳам камчиликлар бор албатта ва шу билан бирга ресурслардан фойдаланиш ҳам ўзгаради. Биринчидан, қурилмаларнинг жойлашиш тартиби қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида муҳокама қилиш лозим масалан клиент сервер архитектурасида учун фойдаланилган қурулмалар P2P асосидаги архитектурага қандай мослашади. Бундай ҳолатда қувват, ўтказувчанлик қобилияти, хотирадан фойдаланиш қандай амалга оширилиши мумкин. Иккинчидан, қурилмаларни жойлаштиришдан кейин турли иловалар синфларидан фойдаланиш қандай тартибда бўлиши кераклиги чуқур муҳокама қилиниши керак. Айнан, юзага келадиган муамолар ва камчиликлар олдиндан тахминий ҳал этилиши лозим. Тахминан, турли синф иловалари учун қуйидагича ечимга келиш мумкин.
Баъзи ҳолатларда шу нарсани таъкидлаш жоиски, масалан архитектура кўплаб фойдаланувчиларни хеч қандай тармоқ ресурсларидан фойдаланмасдан туриб, тармоққа уланишларини қўллаб қувватлаши бугунги кунда жуда муҳит имкониятлардан бири ҳисобланади. Тармоқ ресурслари ўз ичига тармоқ қурилмаларини, турли онлине ўйинлари порталларини, тармоқнинг ўтказувчанлик қобилиятини, онлине ўзйинларни интерфаол усулда ушлаб туриш ҳамда тармоқнинг кечикишларини олиши мумкин.
Клиент-сервер архитектурасида масштаблилик энг асосий муаммолардан ҳисобланади. Бунинг ечими тармоқа қўшимча қурилмаларни қўшиш, тармоқнинг ўлчамини кенгайтириш, фойдаланувчилар сонини ошиб борган сари уларни тармоққа уланишларини қўллаб қувватлаш орқали ҳал қилиниши мумкин. Тақсимланган сервер сиғими фойдаланувчиларнинг энг кўп серверга мурожаати вақтида ҳам мувозанатда бўлиш лозим. Буни ҳал қилмаслик бошқа муҳим муаммоларни келтириб чиқаради масалан серверга мурожаат қилинган вақтда секинлик билан жавоб қайтарилса, бошқа вақтлардан ресурслардан фойдаланишни ҳожати йўқ. Кўпчилик клиент ҳар доим ўз вақтида мурожаати учун жавоб қайтарилишини хохлайди.
Бундай холатлар P2P архитектурасида баъзан қулайликларни туғдиради. Масалан, бу архитектура масшатлиликни қўллаб қувватлайди, тармоқ ресурсларидан фойдаланмасдан туриб, тармоқни кенгайтириш имкониятини қўллаб қувватлайди ҳамда бунинг учун қўшимча қурилма ёки ўтказувчанлик қобилиятини талаб қилмайди. Бу архитектуранинг асосий камчиликларидан бири шундам иборатки, тизимда ахборот хавфсизлиги юқорида даражада таъминланмайди, клиент-сервер архитектураси каби ўтказувчанлик бу тизимда мавжуд эмас (ҳозирча тўлиқ ҳал қилинмаган) ва бунинг ечими гириб ҳолатдаги яъни клиент-сервер ва P2P архитектураларидан фойдаланиб иловаларни яратиш иккала тизимда йўқ кўпгина имкониятларни яратади.
Гибрид архитектураларда, тармоқда марказий сервер бўлиб, у доимий тармоқда хизмат кўрсатади ва peerларни бошқариб уларни маълумотлар билан таъминлаб туради. Бу архитектурада сервер юқори пағонада бўлганлиги сабабли унда келиб тушадиган сўровлар миқдори деярли бўлмайди ва унинг тақсимланган қуйи пағона серверлари барча сўровларга жовоб қайтаришади. Бу клиент сервер архитектурасига қараганда анча самарали тармоқ ҳисобланади лекин P2P архитектурасига нисбатта масштаблиликни камроқ қўллаб қувватлайди.
Тармоқнинг яшовчанлиги доимий таъминланиши керак масалаб онлине ўйин фойдаланувчилари тармоқдан чиқиб кетган ҳолатларда ҳам уларнинг маълумотлари ва ўйиннинг охирги ҳолати сақланган бўлиши лозим. Бу холат марказлашган серверларда юқорида даражада қўллаб қувватланади ва юқорида келтирилган мисол учун яшовчанлик даражаси ҳам юқори амалга оширилади. Онлине ўйин фойдаланувчиларининг маълумотлари клиент-сервер архитектураларида маълумотлар марказида сақланади. Фойдаланувчи исталган вақтда тармоққа қайтиши билан у серверга мурожаат қилиди ҳамда сервер фойдаланувчининг маълумотларини маълумотлар марказидан унда тақдим этади.
P2P муҳитларида бу ҳолатни қўллаб қувватлаш жуда қийин жараён ҳисобланади. Классик P2P иловаларида маълумотлар тармоқдан бутунлай йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли ҳам бор, қачонки охирги тармоқ фойдаланувчиси/peerи тармоқдан чиққанда шундай ҳолатлар содир бўлади. Бундай ҳолатлар P2P архитектурасидан кенг фойдаланиш имконияти чеклаб қўймоқда ва буни ечимини топиш учун кўплаб илимий тадқиқотчилар изланишлар олиб бормоқдалар. Айни пайтда кўпчилик илимий изланувчиларнинг илмий ишларидан хулоса чиқариб айтиш мумкинки, хеч қандай P2P архитектуралари тармоқнинг яшовчанлигини қўллаб қувватламайди ва бундай ҳолат учун мос эмас.
Бироқ марказлашган бошқарувга асосланган архитектурага қараганда гибрид ҳолатдаги архитектура кўпроқ имкониятларни қўллаши исбот қилиб берилди ҳамда тармоқнинг яшовчанлик даражаси ҳам анча юқори даражада амалга оширилади бу гибрид архитектурада. Реал вақтда онлине ўйин ўйнашни интерфаол бўлишини таъминлаш учун ўйинчиларнинг машиналари ўйин ҳолатининг ўзгаришларининг нушасини кўчириб олиши зарур.
Клиент сервер архитектурасида марказлашган қурилмаларда ўйиннинг ҳар бир ҳолатларидан нуша олиш имконияти мавжуд ва бу жуда осон амалга оширилади. Бироқ тармоқнинг кечикишлар сабабли клиент сервер билан интерфаол бўлиши сустлашади ва бу давомийликни таъминламайди.
Юқорида муҳокама қилиб ўтилганидек, тармоқларни бошқаришнинг икки асосий усуллари мавжуд: P2P ва клиент-сервер. Бу икки тармоқнинг бир биридан фарқи ҳар бир ҳостнинг ёки қурилмаларнинг тармоқдаги ўзаро боғланишига боғлиқдир. P2P тармоқлари мустақил ва марказлашмаган тармоқ тури бўлиб, тармоқдаги ҳар бир компутер бошқасига тенг ва улар бир бирлари билан тўғридан тўғри боғланади ҳамда тармоқда алоқани бошқариш ва мониторинг қилиш учун марказлашган компутер қурилмаси бўлмайди. Клиент-сервер тармоқларида марказий қурилма бўлиб, алоқаларни бошқаради ва тармоқдаги ресурслардан фойдаланиш учун имкониятларни қўллаб қувватлайди.
Шуни таъкидлаш лозимки, серверлар тармоқда мавжуд турли ресурсларга ПК мурожаатларини қўллаб қувватлайди. Уй тармоқларида масалан бу бўлиши мумкин принтер, хотира қурилмаси, МР3 файллари ва х.к. Серверлар одатда оддий компутерларга қараганда каттароқ процессорга ва хотира қурилмасига эга бўлади. Тармоқ клиенти тармоқнинг бошқа клиенти билан серверлар орқали алоқа қилади. Агар P2P тармоқлари мустақил бўлса, клиент-сервер тармоғида сервер тармоқнинг диктаторидир.
Юқоридаги жадвалда кўрсатилганидек, клиент-сервер ва P2P тармоқлари ўртасидаги фарқлар келтирилган. Шуни таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда уй тармоқлари P2P архитектурасида қурилмоқда сабаби бу каби тармоқларнинг ишлаши осон ва уй фойдаланувчиларнинг талабларига жавоб беради. Бугунги кунда кўпгина уй тармоқлари осон ўрнатилиши жуда муҳим аммо муҳим вазифаларни бажаради масалан интернет боғланишни ёки гуруҳли онлине ўйинларни ташкиллаштиришни ҳамкорликда амалга оширишни таъминлайди. Бундай тамроқларни клиент сервер тармоқлари базасида қуриш ҳеч қандай сабаб йўқ.

Тўғридан тўғри алоқа



ёки
peer-to-peer

2.4-расм. Тўғридан тўғри боғланган Р2Р тармоқ архитектуралари


2.4-расмда кўрсатилганидек, тармоқда иккита компутерни ўзаро бир бири билан боғланган чизмаси келтирилган бўлиб, булар P2P тармоғи деб номланади. Тармоқда ҳар бир компутер бир бир билан ресурларни ва файлларни биргаликда фойдаланади. Компутерлар орасида алоқа тўръидан тўғри хеч қандай марказий тармоқ қурилмасидан масалан сервердан фойдаланмасдан амалга оширилади. Расмда кўрсатилганидек, тармоқ оддий кўринишда ўзаро боғланади яъни ўзаро бир бири билан симсиз ёки кабел орқали амалга оширилади. Битирув мплакавий ишининг бу бўлимида кабеллар ва ПКларнинг физик боғланиш кўриб чиқилади.
Энг оддий P2P тармоғи тўғридан тўғри алоқа қилганидек, тармоқ қурилмасининг қисмидек тармоқда ўрнатилади. 2.5-расмда кўрсатилганидек, тармоқда турли ПКлар орасида P2P алоқа тўғридан тўғри hub қурилмасидан фойдаланиб ўрнатилган. Расмда кўрсатилганидек, агар ПКларни тўғридан тўғри тармоқда уламоқчи бўлса, ПКларни боғлашда hubдан фойдаланилса тўғридан тўғри боғланмаганидек кўринади. Hub қурилмасидан ҳам фойдаланиш орқали P2P тармоқлари ҳосил қилиш мумкин, бундай ҳолатларда тармоқни кенгайтириш осонгина амалга оширилади сабаби фойдаланувчи ПКдан hubга янги алоқани қўшишни осон бажаради. P2P тармоғи энг осон ўрнатиладиган тармоқлар турига киради. Бу каби тармоқлар фойдаланувчининг компутерига аллақачон ўрнатилган операцион тизимдан бошқа операцион тизимни ўрнатишни талаб қилмайди ҳамда клиент сервер тармоқларини қуришдаги мураккаб конфигурацияни талаб қилмайди.



2.5-расм. Hub қурилмасидан фойдаланиб P2P тармоқларини қуриш


P2P тармоқларининг кўпгина авфзалликлари ҳақида йўқорида муҳокама қилиб ўтилганларга қўшимча қилиб айтиш мумкинки, P2P тармоқлари жуда оддий қурилишни қўллаб қувватлайди, мавжуд кўпютердан бошқа қўшимча тармоқ қурилмасини талаб қилмайди масалан NIC (network interface card) ёки қўшимча кабеллар. Симсиз P2P тармоқларида барча қурилмалар учун иккита симсиз NIC талаб қилинади. Бугунги кунда кўпгина уй алоқа тармоқларида шахсий копютерларининг борлигини ҳисобга олса, P2P тармоқларини windows базасида қуриш мумкин, P2P тармоқлари windows операцион тизимларини қўллаб қувватлайди. P2P архитектураси базасидан фойдаланиб уй тармоқларини қуриш клиент сервер тармоқлари асосида қуришга қараганда анча арзон ва қулай сабаби фойдаланувчи ортиқча дастурий восита ёки қурилмага муҳтожлик сезмайди.
Қуйида асосан P2P тармоқлари учун тармоқ қурилмаларининг характеристикалари ва тармоқ учун қўлланиладиган махсус кабеллардан/муҳитлардан фойдаланиб тармоқни қуриш усуллари муҳокама қилинади масалан анъанавий телефон тармоқлари асосида, электр тармоқлари ва симсиз тармоқлар асосида қуриш. Шуни қўшимча қилиш жуда муҳимки, фойдаланувчи одатда юқоридаги имкониятлардан фойдаланиб клиент-сервер тармоқларини қура олмайди лекин бундай имконият P2P тармоқларини қуриш учун энг оддий ечим бўлади. Бу тармоқнинг кўпгина имкониятларидан бири, тармоқдаги барча ПКларда мавжуд ресурслардан бошқа ПКларга фойдаланиш имкониятини тақдим қилади. Масалан, битта хонадонда P2P тармоқлари қуриш билан кўпгина имкониятларга ериш мумкин, отасини ишчи хонасига ПК бор деб тасаввур қилайлик, лазер принтер эса онасини ишчи хонасида ва ПК камера болалар хонасида турибди десак, P2P тармоқларини қургандан кейин барча тармоқ қурилмаларидан хонадоннинг барча аъзолари фойдаланишлари мумкин.
Юқорида P2P тармоқларининг афзалликлари ҳақида фикр юрилган бўлса, қуйида P2P тармоқларининг камчиликлари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Агар персонал компутер P2P тармоқларига уланган бўлса, уй тармоқларида мавжуд бошқа компутерлар ҳам файллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Тасаввар қилайлик, муҳим файллардан бошқа ПКларнинг фойдаланишини чеклаш мумкинми ёки барча файллар барча ПКлар учун очиқ турадими? Windows операцион тизимида файлларни блоклаб қуйиш мумкин ва бошқа компутерлар блокландан файлдан фойдаланиша олмайди. Масалан, ПК муаммо сабабли ёки ўчирилганлиги учун ишламаятган бўлса, P2P тармоқларида ПКлар ўзаро тўғридан тўғри ёки hub орқали боғланиш ҳосил қилганида муаммо бўлиши мумкин.
Одатда P2P тармоқларида hub ёки switchдан фойдаланилмайди ва шунинг учун ҳам бир вақтнинг ўзида фойдаланувчилар сонининг ошиб бориши тармоқнинг мураккаб бўлиб боришига сабаб бўлади. P2P тармоқлари уй тармоқларини қуриш учун жуда яхши ечим бўлиб, бир нечта ПКлардан фойдаланиб оптимал уй тармоқларини қуриш мумкин. Бироқ, уй тармоқларидан туриб бизнесни бошлаш керак бўлиб қолса, тармоқда фойдаланучилар сони ошиб боради ва тармоқ хавфсизлиги учун жиддий сабаб бўлиши мумкин.
Муҳокама қилиб ўтилганидек, клиент-сервер тармоқлари марказлашган, мураккаб, ишончли ва қиммат тармоқ ҳисобланади. Қуйидаги расмда келтирилганидек, тармоқдаги барча хизматлар ва боғланишлар сервер орқали амалга оширилади. ресурслар масалан Интернет хизматлари ва тармоқ қурилмаларидан ҳамкорликда фойдаланиш тармоқ сервери орқали амалга оширилади ва бошқарилади. Агар фойдаланувчи ПК химояси учун ПКга парол ўрнатса, бу ҳам сервер орқали бошқарилади.
Лекин, баъзи ҳолатлар борки клиент сервер ва P2P тармоқларида кузатилади, барча алоқаларни амалга ошириш учун ҳар доим ҳам марказий сервер қурилмаси талаб қилинмайди масалан баъзи алоқаларни амалга ошириш учун hub ёки тугун қурилмасидан фойдаланиб баржарса ҳам бўлади. Бироқ, бу ПКларни hubдан фойдаланиб тўғридан тўғри боғланишни амалга оширишади, фақат сервернинг рухсати орқали. Амалий тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, клиент-сервер (КС) тармоқларининг қурилиши мураккаброқ ҳамда тан нархи қимматроқ агар P2P тармоқлари билан таққослаганимизда лекин бир қатор имкониятлари мавжудки, P2P тармоқларида бундай имкониятлар йўқ.

2.6-расм. Клиент-сервер архитектураси

Биринчидан, КС тармоқларида фойдаланувчилар сонининг ошиб бориши билан тармоққа қўшимча қурилма қўшиш орқали муаммони ҳал қилиш мумкин, лекин P2P тармоқларида бундай имконият мавжуд эмас. Иккинчидан, КС тармоқларида компютерларда процессор тезлиги катта ҳамда қўшимча хотира қурилмасидан фойдаланиш мумкин. Учимчидан, тармоқни мониторинг қилиш ва бошқариш имконияти мавжуд. Ва ниҳоят ПКда веб серверларни ўрнатиш мумкин ва интернетда веб саҳифаларни яратиш учун махсус серверлардан фойдаланиш мумкин.


Тармоқни қуриш учун бу икки архитектурани қисқача имкониятлари кўриб чиқилди, лекин шуни таъкидлаш керакки КС тармоқлари асосида кучли тармоқларни қуриш мумкин ҳамда P2P тармоқлари асосида тармоқларни қуриш анча осон ва марказлашмаган бошқарувни қўллаб қувватлайди. Қуйидаги жадвалда КС ва P2P тармоқларининг имкониятлари таққосланади.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling