O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi «бухгалтерия ҳисоби»


Download 116.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/11
Sana17.06.2023
Hajmi116.56 Kb.
#1543022
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
15-Мавзу (маъруза матни)





 

O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi
 
 
«БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ»
15-МАВЗУ 
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИ ТУЗИШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ 
 
Ризаев Н.К. –проф.
 
Маълумот учун: 
барча маъруза тезисларида, тақдимотларда А.Каримов, 
И.Очилов Бухгалтерия ҳисоби, Очилов И, Ризаев Н “Молиявий ҳисоб” дарслик 
материаллари ишлатилган, уларнинг ушбу китоблар курснинг асосий дарслиги, 
аммо бошқа манбалардан ҳам фойдаланилади. 
 
Режа: 
1. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ва уларни ахборотга 
бўлган талаби 
2. Молиявий ҳисоботнинг тамойиллари 
3. Молиявий ҳисоботнинг элементлари 
 
1. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ва уларни ахборотга 
бўлган талаби 
Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қаторига ҳақиқий ва бўлғуси 
инвесторлар, кредиторлар, маҳсулот етказиб берувчилар, харидорлар, ходимлар, 
шунингдек ҳукумат муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва 
бошқа манфаатдор фойдаланувчилар киради. Молиявий ҳисобот ахборотига 
бўлган талаб қуйидагиларда вужудга келади: 
Инвесторларда тақдим этилган инвестициялар билан боғлиқ хатарлар 
муносабати билан. Акциядорлар ҳам хўжалик субъектининг дивидендларни 
тўлаш қобилиятини баҳолашга имкон берадиган ва акцияларни сотиб олиш
сақлаш ёки сотиш кераклигини аниқлашга ёрдам берадиган ахборотдан 
манфаатдордирлар; 
Кредитлари ва фоизлари ўз вақтида тўланишини аниқлашга имкон 
берадиган ахборотдан манфаатдор кредиторларда; 
Суммалари ўз вақтида тўланишини аниқлашга имкон берадиган 
ахборотдан манфаатдор бўлган маҳсулот етказиб берувчилар ва бошқа савдо 
кредиторларида; 
Хўжалик юритувчи субъектнинг узлуксиз фаолияти тўғрисидаги 
ахборотдан манфаатдор бўлган харидорларда, айниқса улар узоқ муддатли 
битимга эга бўлсалар ёки мазкур хўжалик юритувчи субъектга боғлиқ бўлсалар; 
Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти барқарорлиги ва 
рентабеллиги тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган ходимларда. Улар ҳам 
хўжалик юритувчи субъектнинг ўз иш ҳақларини, пенсияларини ва кейинчалик 





Download 116.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling