Вилоят ҳокими Б.Зариповга
Бухоро вилоят минтақавий йўлларга
буюртмачи хизмати ДУК директори
И.Амонов томонидан
Кафолат хати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги
ПҚ-5048-сонли қарорининг 7-иловасидаги ҳамда Халқ Депрутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг 2021 йил 6 мартдаги “Вилоятда 2021 йилда таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган ички автомобиль йўллари ва кўприклар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 153/29-VI-сонли қарорининг иловаси билан тасдиқланган ички йўлларнинг ЛСҲ ишлаб чиқилиб, тегишли экспертиза ташкилотларининг ижобий хулосалари олингандан кейин объектларнинг қиймати ва миқдорлари ўзгарди.
Шу муносабат билан, ички автомобиль йўлларида амалга оширилиши режалаштирилган иш ҳажмларидаги тафовутлар миқдорлари тақсимланмаган маблағлар ҳамда иш ҳажмларини бажаришдан ҳосил бўлган иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан мазкур қарорларда белгиланган миқдордаги ички йўлларни таъмирлашга эришилишига кафолат бераман.
Корхона директори И.Амонов
Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@exat.uz
2021 йил _________ _____-сонли Бухоро шахри
“PSB Insuranse” МЧЖга
Бухоро МЙБХ ДУК ва корхонангиз ўртасида 2021 йил 17 майда № PSI 03/13/06-2021-сонли шартнома имзоланган бўлиб ушбу шартномага асосан PSI 03/13/06-2021 сонли Серия №0000208 сонли суғурта полиси олинган.
Бугунги кунда транспорт прокуратурасининг 2021 йил 7 июндаги 10/20-21-сонли хатига асосан Бухоро вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат қонунчилиги бўйича ўтказилган ўрганишда Корхонангиз томонидан берилган суғурта полисида камчиликлар аниқланди.
Шу муносабати билан юқорида кўрсатилган шартнома бўйича кўчирилган 1364587 сўмни корхонамиз хисоб ракамига 5 банк куни ичида қайтаришингизни сўраймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |