O’zbekiston respublikasi buxoro viloyati avtomobil yо`llari xududiy bosh boshqarmasi


Download 1.32 Mb.
bet36/83
Sana06.04.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1333259
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   83
Bog'liq
2017-2022 йил хат (2)

Корхона директори И.Амонов

Ижрочи: Ш.О.Комилов.


Тел: 99-016-66-06.



O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI HUZURIDAGI AVTOMOBIL YО`LLARI QO’MITASI
BUXORO VILOYATI MINTAQAVIY
YO`LLARGA BUYURTMACHI XIZMATI DAVLAT UNITAR KORXONASI




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИ
БУХОРО ВИЛОЯТИ МИНТАҚАВИЙ
ЙЎЛЛАРГА БУЮРТМАЧИ ХИЗМАТИ
ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ

Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@exat.uz

2021 йил ­­­­­­­­­­­_________ _____-сонли Бухоро шахри

Бухоро кичик саноат зоналари дирекцияси” давлат муассасасига


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5101-сонли Қарорининг 2-банди 3-хат бошига мувофиқ, автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларининг ташқи инфратузилмасини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи этиб белгилан.


Шунингдек, қарорнинг 2а-ИЛОВАда келтирилган “2021 йилда кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг манзилли РЎЙХАТИда қуйидаги Бухоро вилоятининг автомобил йўлини қуриш билан боғлиқ объектлари киритилган:
24. Ғиждувон тумани А. Қаҳҳор КСЗ (0.5 км)
29. Бухоро шаҳар Когон шоссеси КСЗ (0,8км)
33. Бухоро шаҳри Марғосим КСЗ (1,5км)
37. Ғиждувон тумани Ф. Хўжаев КСЗ (0,2км)
41. Ромитан тумани Афросиёб КСЗ (0,7км)
43. Когон тумани Амиробод КСЗ (I-этап) (2,4км)
44. Бухоро шаҳри Ўтрор КСЗ (0,8км)
47. Вобкент тумани Халач КСЗ (1,6км)
Шу билан биргаликда, Қарорнинг 3-банди 3-хат бошига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларининг 2020 йилда тугалланмаган ва йилдан йилга ўтувчи кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишлари ва кредитор қарздорликларни қоплаш бўйича буюртмачи функцияси сақланиб қолинади.
Қарорнинг 2, 3-банлари ижросини таъминлаш мақсадида Сиздан мазкур объектлар бўйича:
- тегишли буюртмачилар ҳамда лойиҳа ташкилотлари ва пудрат ташкилотлари ўртасида тузилган ва ғазначилик идораларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган шартномалар (лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш ва/ёки қурилиш-монтаж ишларини бажаришга пудрат шартномалари) мавжуд ёки йўқлиги ҳақида;
- объектлар бўйича молиялаштириш 2020 йилда очилган бўлса, амалга оширилган тўловлар ва/ёки кредиторлик қарздорлик ҳақида;
- объектларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган бўлса, амалга оширилган иш ҳажмлари тўғрисида;
- Бухоро МЙБХ ДУК томонидан буюртмачи вазифасини амалга оширишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай ҳолат мавжуд бўлган тақдирда ушбу ҳолатлар ҳақида ёзма маълумот беришингизни сўраймиз.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling