Корхона директори И.Амонов
Ижрочи: Ш.О.Комилов.
Тел: 99-016-66-06.
Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@exat.uz
2021 йил _________ _____-сонли Бухоро шахри
Бухоро вилоят Давлат молиявий
назорати бошқармаси
Бухоро минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси Сизнинг 2021 йил 26 июлдаги 01-06/14-02-38-608-сонли хатингизга жавобан қуйидагиларни маълум қилади.
Бухоро вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва ““Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сон қарори ижроси ҳамда 2021 йилда Жондор туманидаги ички йўлларни қуриш, таъмирлаш ва жорий таъмирлашда бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида айрим турдаги молиявий хато ва камчиликлар аниқланган ва тегишли кўрсатмалар берилган.
Бугунги кунда ушбу ҳолат ва уни келтириб чиқарувчи омиллар корхона ходимлари ўртасида чуқур мухокама қилинди ва тегишли кўрсатмалар берилди. Келгусида ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш ва қурилиш лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқишда “Шаҳарсозлик нормаси қоидалари” талабларига тўлиқ риоя қилиниши бўйича алоҳида кўрсатмалар берилди.
Назорат тадбирида аниқланган 6537,4 минг сўмлик ортиқча тўловлар кўрсатмада белгиланган хисоб рақамларга тўлаб берилган.(тўлов топшириқномаси нусхаси илова қилинади).
Илова: 1 варақ
Do'stlaringiz bilan baham: |