O’zbekiston respublikasi buxoro viloyati avtomobil yо`llari xududiy bosh boshqarmasi


Download 1.32 Mb.
bet57/83
Sana06.04.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1333259
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   83
Bog'liq
2017-2022 йил хат (2)

Директор И. Амонов

Ижрочи: Ш.О.Комилов.


Тел: 99-016-66-06.



O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI HUZURIDAGI AVTOMOBIL YО`LLARI QO’MITASI
BUXORO VILOYATI MINTAQAVIY
YO`LLARGA BUYURTMACHI XIZMATI DAVLAT UNITAR KORXONASI




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИ
БУХОРО ВИЛОЯТИ МИНТАҚАВИЙ
ЙЎЛЛАРГА БУЮРТМАЧИ ХИЗМАТИ
ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ

Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@exat.uz

2021 йил ­­­­­­­­­­­_________ _____-сонли Бухоро шахри
Ўзбекистон Республикаси иктисодий тараккиёт ва камбағалликни кискартириш вазирлиги хузуридаги "лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза килиш маркази" ДУКга

Сизга маълумки Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-684-сонли “Давлат харидлари тўғрисида” ги конуни кабул килинди. Мазкур конун 3 (уч) ой ўтиб, яъни жорий йилнинг 23 июль кунидан амал килиши белгиланди.


“Давлат харидлари тўғрисида”ги конуннинг 71-моддасида, “агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва карорларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг карорларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилса, шартнома ва шартномага оид кўшимча келишувлар Комплекс экспертиза килиш марказида комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим, бундан конунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-684-сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги конуни кучга киргунига кадар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 23 апрелдаги 187-Ғ-сонли фармойишига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сон карори билан тасдикланган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида истисно тарикасида ички йўлларни ҳамда улардаги кўприк ва сунъий иншоотларни куриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги хузуридаги Автомобиль йўллари кўмитаси таркибидаги йўллардан ва кўприклардан фойдаланиш корхоналари бош пудратчи этиб, лойиха-смета хужжатларини ишлаб чикиш бўйича “Йўл-лойиха бюроси” МЧЖ ва “Ўзйўллойиха” ДУК бош лойиха ташкилотлари этиб белгиланди ҳамда мазкур фармойишнинг 5-бандига мувофиқ, “Пудрат” ва “Лойиҳа” ташкилотлари билан тўғридан тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди.
Ҳозирги кунда юқорида кўрсатилган қарор ва фармойиш ижросини таъминлаш максадида ЛСХлари тайёрланиб давлат экспертиза ташкилотидан ижобий хулосалар олинган. Аммо ажратилган маблағлар параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги сабабли “Пудрат” ташкилотлари билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бугунги кунга қадар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтмагган.
Бухоро минтакавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси Сиздан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сон карори билан белгиланган объектларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 23 апрелдаги 187-Ғ-сонли фармойишига асосан тузилган ҳамда худудий ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтган (ёки ўтаётган) шартномаларни, ушбу объектларнинг лойиҳа-смета хужжатларини Марказда комплекс экспертизадан ўтказилиши лозимлиги ёки ўтказилмаслиги бўйича хулоса беришингизни сўрайди.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling