Корхона директори И.Амонов
Ижрочи: Ш.Комилов.
Тел: 99-016-66-06.
Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@exat.uz
2021 йил _________ _____-сонли Бухоро шахри
Бухоро вилояти автомобиль йўллари
ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Абдуллоевга
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сон қарорига мувофиқ Бухоро вилоятида ички хўжалик йўллари ҳамда улардаги кўприкларни таъмирлаш мақсадида ажратилган маблағлар доирасида қурилиш таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда. Бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар доирасида иқтисод қилинган маблағларни қўшимча дастур доирасида ўзлаштириш учун Халқ Депутатлари Бухоро вилояи Кенгашининг 2021 йил 6 октябрдаги 237/41-VI-сонли Қарори имзоланган. Ушбу қарорнинг 3-бандига асосан тасдиқланган лойиҳа хужжатларига кўра ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширилишидан иқтисод қилинган маблағларни туманлар ва шаҳарлар кесимида қайта тақсимлаш, ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишни таъминлаш Вилоят автомобиль йўллар ҳудудий бош бошқармаси ҳамда Бухоро минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси зимммасига юклатилган. Шунингдек, Қарорга мувофиқ қўшимча равишда амалга оширилиши кўзда тутилган обектларнинг манзилли рўйхати Вилоят автомобиль йўллар ҳудудий бош бошқармасига келишиш учун тақдим қилинган.
Бугунги кунда қўшимча дастур доирасида назарда тутилган объектларнинг лойиҳа смета хужжатларини ишлаб чиқиш, ҳамда қурилиш монтаж ишларини амалга ошириш ва уларни молиялаштириш, йил якунига қадар ушбу объектлар доирасида барча ишларни якунлаш учун манзилли рўйхатни белгиланган тартибда тегишли ташкилотлар билан келишиш ва вилоят Молия бошқармасига тақдим қилиш талаб этилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб Сиздан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сон қарори ижросини таъминлаш ва йил якуни бўйича Бухоро вилоятига ажратилган маблағларнинг тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида, қўшимча дастур доирасида назарда тутилган объектларнинг манзилли рўйхатни белгиланган тартибда келишилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |