Корхона директори И.Амонов
Ижрочи: Ш.Комилов.
Тел: 99-016-66-06.
Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@exat.uz
2021 йил _________ _____-сонли Бухоро шахри
Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги Давлат ривожлантириш
дастурларини молиявий таъминлаш
департаменти директори
С.Садуллаевга
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сонли қарорига асосан эркин иқтисодий зоналар учун ажратилган маблағлар доирасида Бухоро минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК буюртмачилигида вилоятидаги ЭИЗ йўлларини қуриш ишлари учун 2020 йилда 9539,4 млн.сўм маблағ ажратилган ва белгиланган дастурлар доирасида курилиш ишлари тўлиқ якунланиб фойдаланишга топширилган. Шунингдек ушбу амалга оширилган ишлар доирасида 2020 йилда 656,9 млн.сўм маблағлар иқтисод қилинган. Бугунги кунда 2020 йил амалга оширилган ишларнинг кафолат муддати якунланганлиги сабабли 01.01.2021 йилдаги қолдиқ маблағлари хисобидан кредитор карздорликни яъни 5 фоизлик кафолат суммаларини тўлаш учун жами 464,0 млн.сўм маблағ талаб қилинади.
Бухоро минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК Сиздан юқоридагиларни инобатга олган ҳолда 5 фоизлик кафолат суммаларини тўлаш учун талаб қилинаётган 464,0 млн.сўм маблағни кредитор қарздорлиги мавжуд бўлан объектларга йўналтирилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Илова: 1(бир) вароқ (иқтисод қилинган маблағлар ва кредитор қарздорлиги мавжуд объектлар рўйхати)
Do'stlaringiz bilan baham: |