O’zbekiston arxeologiyasi. 2016. № 1 (12)
154
лар борасида фикр юритиш им-
конини беради. Қайд этиш ло-
зимки, хумдон ўз тузилишига
кўра, ўрта асрлар рассоми
Қосим ибн Али томонидан тас-
вирланган
хумдонга
анча
ўхшашдир. Жумладан, суратда
хумдоннинг фақат олд (фасад)
қисми тасвирланган бўлиб, у
конуссимон кўринишга эга.
Хумдоннинг олд қисмида очиқ
майдон тасвирланиб, у ерда
лой қориш, ғишт қўйиш ва уни
офтобда қуритиш жараёни тас-
вирланган. Хумдоннинг пастки
қисмида унча баланд бўлмаган
ўтхона оғзи акс эттирилган.
Хумдоннинг орқа томони эса
баландлик бўлиб, у ерда жой-
лашган пишириш камерасидан
тайёр ғиштларни олаётган жа-
раён тасвирланган. Хумдон
оловхонасидан ўнг томонда
бир одам баландлигида майса-
лар тасвирланган бўлиб, унинг
устки қисмида ғиштлар ёнбош
ҳолатда жойлаштирилган (Пуг-
аченкова, 1960. С. 119, рис. 2).
Бундай ҳолат эса хумдон икки
қисмдан иборат бўлганлиги
ҳамда у ҳам жарлик ичига жой-
лаштирилганлигини кўрсатади.
Чўпонотада очилган хумдон-
нинг пишириш камерасини ре-
конструкция қилиш асосида
Е.Б. Пругер тахмин қилгани–
дек, у ҳам чўзиқ аркасимон
кўринишда бўлганлигини эьти-
роф этишимиз мумкин (5-
расм). Бундай ҳолатда камера-
нинг баландлиги 1,80-2 м
бўлиб, умумий ўлчами 2,60х3
м.ни ташкил этган. Пишириш
камерасига хом ашёни жой-
лаштириш тепадан, камеранинг шарқ томонидан амалга оширилган. Чунки шарқий
томонда камеранинг деворлари унча яхши сақланмаган. Тутун чиқадиган туйнук
эса камеранинг устки қисмида жойлашган.
5-расм. 1 - Чим қатлам, 2 - Тахминий тикланган
қисми, 3 - Ўтхона чегараси, 4 - Ёдгорликнинг бу-
зилган қисми, 5 - Пишириш камерасининг ғишт би-
лан қопланган қисми, 6 - Олов таъсирида қизғиш
тусга кирган грунт, 7 - Равоқ
155
Do'stlaringiz bilan baham: |