O’zbekiston respublikasi fanlar akademiyasi y. G’ulomov nomidagi arxeologiya instituti академия наук республики узбекистан


Археология Узбекистана. 2016. № 1 (12)


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana17.02.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1208169
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5f0aabc36c09b

Археология Узбекистана. 2016. № 1 (12) 
Қўлга киритилган археологик материаллар ҳам ёзма манбалар маълумоти асоси-
да шуни таькидлаш лозимки, IX-X асрлардан бошлаб пишиқ ғишт ёрдамчи 
қурилиш материалидан асосий қурилиш материалига айланади. Ғишт ишлаб 
чиқариш дастлаб шаҳарнинг ўзида кулоллик хумдонлари (Шарахимов, 1981. С. 75) 
ёки махсус қурилган хумдонларда (Шишкина,1975. С. 30) амалга оширилган бўлса, 
XI-XII асрларга келиб ғиштга бўлган эхтиёжнинг ошиши ҳамда шаҳар ичида катта 
миқдорда ғишт ишлаб чиқариш учун хом ашё ва катта майдон чекланганлиги ва 
айниқса, хом ашё –соз тупроқни ташиб бориш муаммоси туфайли, Самарқанд атро-
фида бир қатор хумдонларни қурилишига сабаб бўлган. Хусусан, шундай жойлар-
дан бири Чўпонота ҳудуди бўлиб, бу ерда ғишт ишлаб чиқариш учун барча шарт- 
шароит, яьни хом ашё‑тупроқ, ўтин, сув манбаи ва ғиштларни тайёрлаш учун катта 
майдон муҳайё бўлган. Айни вақтда Чўпонота тупроғидан тайёрланган маҳсулотлар 
(ғишт, кулолчилик буюмлари) ўзининг юқори сифатлилиги билан ажралиб турган 
(Гражданкина, 1964. С. 177-185). Ярим тайёр маҳсулотни пиширишда эса аксарият 
ҳолларда шу атрофда кўп, тез ва кучли ёнадиган қамиш, янтоқ хом ашёсидан фой-
даланилган.
Этнографик маьлумотлар ва хумдон реконструкцияси Чўпонотада битта хумдон-
да 7-10 кун ичида 38х19х3,5 см ўлчамдаги 2-2,5 мингга яқин пишиқ ғишт тайёрлан-
ганлиги борасида фикр юритиш имконини беради. Агарда Самарқанд ва унинг ат-
рофида аниқланган XI-XII асрларга мансуб хумдонлар сонини ўртача 10 деб олади-
ган бўлсак, бир ойда 60-75 мингга яқин ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга 
бўлганлигини тасаввур қилишимиз мумкин. Бу эса Қорахонийлар даврида 
Самарқанд шаҳри ва унинг атрофида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишла-
ри олиб борилганлигидан пироварида саройлар, мадраса, мақбара, масжид, ҳаммом, 
шифохона, хонақо каби кўплаб монументал иншоотлар ҳамда турар-жойлар 
қурилишида пишиқ ғиштдан кенг фойдалангандан далолат беради.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling