O’zbekiston respublikasi fanlar akademiyasi y. G’ulomov nomidagi arxeologiya instituti академия наук республики узбекистан
Download 0.89 Mb. Pdf ko'rish
|
5f0aabc36c09b
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- BRICK KILNS OF THE KARAKHANID PERIOD M.M. Saidov
- 902.6 (575.141) O’zbekiston arxeologiyasi. 2016. № 1 (12)
УДК:
ҚОРАХОНИЙЛАР ДАВРИГА ОИД ҒИШТ ПИШИРИШ ХУМДОНЛАРИ © 2016. М.М. Саидов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти Калит сўзлар: пишиқ ғишт, хумдон, қорахонийлар, Афросиёб, Чўпонота, равоқ, ўтхона, Самарқанд. Статья посвящена изучению кирпичеобжигательных печей, которые были обнаружены в ходе архео- логических исследований на Чупаната, неподалеку от средневекового городища Афрасиаб в 2014 г. Описание печей, их реконструкция с помошью письменных и этнографических данных, наводят на мысль о том, что в X–XII вв. в Самарканде существовало развитое строительное производство. BRICK KILNS OF THE KARAKHANID PERIOD M.M. Saidov The article is devoted to studying the brick kilns, which were uncovered during the archaeological investiga- tions at Chopan-Ata, located near the Medieval Afrasiab Site in 2014. Description of the kilns, their recon- struction with the use of written and ethnographical data suggest that in 10 th -11 th centuries there was a devel- oped building production in Samarkand. 902.6 (575.141) O’zbekiston arxeologiyasi. 2016. № 1 (12) 150 ган. Хумдонлар тўртбурчак кўринишда, 3,05х3,92 м ўлчамда бўлиб, XII-XIII аср бошлари билан даврланган (Пругер, 1969. С. 227-242). Афросиёб ва унинг атрофида ҳам бир қатор хумдонлар аниқланган. Жумладан, ёдгорликнинг шимолий қисмида 1970 йилда Г.В. Шишкина томонидан топилган хумдон 3,2х3,2 м ўлчамда бўлиб, у икки қисмдан иборат бўлган (Шарахимов, 1974. С. 84). Хумдон ўтхонаси олтита яримциркуляр кўринишдаги равоқ-аркалардан ибо- рат. Пишириш хонаси эса 31х17,5х4,5 см ўлчамдаги пишиқ ғиштлардан бунёд этил- ган бўлиб, яхши сақланмаган. Хумдон X аср охири XI аср билан даврланган (Буряков, Ташходжаев, 1973. С. 5; Шишкина, 1975. С.29-30). XI аср бошларига оид ғишт пишириш хумдони Сиёб дарёсининг шимол томони- да, Авлиётепа ёдгорлиги атрофида ҳам аниқланган (Лебедева, 1994. С.10). 2014 йилда Самарқанд шаҳрининг шимолида жойлашган Чўпонота тепалигининг Зарафшон дарёсига яқин ҳудудида ҳам ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган 4 та хумдон қолдиқлари қайд этилиб, бу хумдонлар баландлиги 5 м атрофида бўлган жарлик ичида қурилган. Хумдонларнинг иккитаси кучли бузилганлиги туфайли уларнинг тузилишига оид айрим маьлумотлар фақат кесмада намоён бўлади. Шу туфайли қазишма ишлари нисбатан яхши сақланган хумдонларда (3-4) олиб борил- ди. 3-хумдон яхши сақланмаган 1-2 хумдонлардан 30 м шарқда жойлашган бўлиб, у ҳам жарлик ичида бунёд этилган. Лекин хумдон жойлашган ҳудуднинг устки қисми боғ бўлганлиги ҳамда қазиш ишлари жараёнида хумдоннинг қулаб тушиши эҳтимоли мавжудлиги туфайли бу ерда фақатгина тозалаш ишлари амалга оширил- ди. Натижада, хумдон ўтхонасининг олд қисмидаги арканинг юза қисми тозаланди. Арканинг баландлиги 2,50 м, эни 2,20 м, ички қисми эса 1 м ни ташкил этади. Арка 36х18х3,5 см, 38х18х3,5 см пишиқ ғиштлардан бунёд этилиб, хумдон ўтхонасининг ичи билан тўлган пишиқ ва хом ғишт парчалари, остки қисмида эса 30-40 см қалинликдаги кул қатлами қайд этилди. Ўтхона поли ташқи сатҳга нисбатан 55 см пастда жойлашган. 4-хумдон жарлик ёнбағрида жойлашган бўлиб, кейинги йилларда тупроқ бу ер- дан олиниши натижасида унинг ўтхонаси ва пишириш камерасининг ғарбий девор- лари очилиб қолган (1‑расм). Қазишма ишлари жарлик тепасида 4х2 м ўлчамда олиб борилди, 1,20 м чуқурликда хумдоннинг пишириш камераси деворлари очил- ди. Пишириш камераси деворлари 36х12х3,5 см, 38х13х3,5 см ўлчамдаги пишиқ ғиштлар билан терилган бўлиб, ғиштлар орасидаги қоришма қалинлиги 1,5‑2 см.га тенг. Деворлар юзасининг айрим жойларида 3-4 см қалинликдаги сомонли лой сувоқ сақланган бўлиб, у кучли олов таьсирида кулранг тусга кирган. Пишириш ка- мераси деворлари ярим айлана шаклда қисман сақланган. Хусусан, шарқ томонда девор 20 см (4 қатор ғишт) баландликда сақланиб қолган бўлиб, жанубий ғарб то- мон кўтарилиб (энг баланд сақланган жойи полдан 135 см (28 қатор ғишт) боради. Деворлар ўтхона устида эмас балки, унинг ён томонидан, 45 см пастдан кўтарилган. Девор 85 см баландликда ички томонга 15 даража қия ҳолатда эгилган (2-расм). Камера поли нотекис бўлиб шарқдан ғарб томон пасайиб боради. Пол юзасининг айрим қисмлари Чўпонота тошлари ва 35х15х3,5 см ўлчамдаги пишиқ ғишт билан қопланган бўлса, айрим жойлари қалин сувоқ билан сувалган. Пол юзасида 50х27 см, 76х28 см, 60х18 см, 24х42 см, 28х22 см, 18х80 см ўлчамдаги махсус туйнуклар жойлашган (3-расм). Туйнуклар устки қисмида уларни ёпиш учун катта ва кичик тошлардан фойдаланилган. Девор ортидаги тупроқ қатлами доимий юқори |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling