149
Археология Узбекистана. 2016. № 1 (12)
Пишиқ ғишт Ўрта Осиё қурилиш маданиятида милоддан аввалги III-II асрлардан
бошлаб қўлланилиб келинади (Пугаченкова, 1949. С. 202-208). Антик ва илк ўрта
асрларда пишиқ ғишт асосан, ёрдамчи материал сифатида қўлланилиб,
аксарият
ҳолларда ҳовлилар ва
хоналар юзасини, супалар ёнларини қоплашда
ишлатилган
(Хмельницкий, 1996. С. 47-48; Кубаев, 2015. 60-65 бетлар).
Ўрта Осиё ҳудудида пишиқ ғиштлардан бевосита қурилиш материали сифатида
фойдаланилиш VIII аср ўрталаридан бошланган бўлиб, бу ҳақида ал-Истаҳрий аса-
рида қайд этилган Абу Муслим томонидан бунёд этилган иншоотни мисол қилиб
келтириш мумкин (Материалы по истории ..., 1939. С. 172). Лекин ҳозирги вақтга
қадар Ўрта Осиёда аниқланган қадимги ғишт пишириш хумдонлари X‑XII асрларга
оид бўлиб, улар Эски Термиз (Массон, 1940. С. 100; Шишкин, 1940. С. 145), Қува
(Ахраров, 1962. С.80-85), Афросиёб (Шишкина, 1975. С. 23-42), Марв воҳаси
(Пругер, 1969. С. 227-236), ёдгорликларида ўрганилган. Хусусан,
Эски Термизда
ўтган асрнинг 30 йилларида олиб борилган қазишмалар чоғида йигирмага яқин
ғишт пиширишга мўлжалланган хумдонлар ўрганилган ва улар XII-XIII асрлар би-
лан даврланган (Массон, 1940. С. 100; Шишкин, 1940. С. 145).
Қува ёдгорлигида аниқланган хумдон XI аср биринчи
чораги билан саналанган
бўлиб, унинг ўлчами 5,5х4,40 м.ни ташкил этади. Хумдон икки қисм-ўтхона ва пи-
шириш камерасидан иборат бўлган. Ўтхона еттита яримциркуляр кўринишдаги
равоқлардан иборат бўлиб, ер остида жойлашган. Бу равоқ-аркаларнинг баландлиги
2,20 м. Пишириш камераси эса деярли сақланмаган, унинг ўлчами ўтхона асоси би-
лан 5х3 м ўлчамида қайд этилган (Ахраров, 1962. С. 80-87).
Султонқальа ёдгорлигида эса аниқланган хумдонлар ҳам ер остида бунёд этил-
ган бўлиб, улар ўтхона ва юқорида жойлашган пишириш камерасидан ташкил топ-
Do'stlaringiz bilan baham: