O’zbekiston respublikasi fanlar akademiyasi y. G’ulomov nomidagi arxeologiya instituti академия наук республики узбекистан
Археология Узбекистана. 2016. № 1 (12)
Download 0.89 Mb. Pdf ko'rish
|
5f0aabc36c09b
- Bu sahifa navigatsiya:
- Археология Узбекистана. 2016. № 1 (12)
Археология Узбекистана. 2016. № 1 (12)
1-расм 2-расм O’zbekiston arxeologiyasi. 2016. № 1 (12) 152 3-расм 4-расм 153 Археология Узбекистана. 2016. № 1 (12) иссиқлик натижасида қизғиш тусга кирган. Камеранинг ҳозирги вақтда аниқланган эни 2,60 м бўлиб, унинг ичида қум, оҳак, шлак, майда сопол парчалари ҳамда син- ган пишиқ ғишт бўлаклари билан тўлган. Пишириш камераси остида ўтхона жойлашган. У 30‑36х15‑18х3,5 см ўлчамдаги пишиқ ғиштлар, ?х20х10 см ўлчамдаги хом ғишт, чала пишган ғишт бўлаклари (шлак кўринишида) ҳамда Чўпонота тошларидан равоқсимон кўринишда бунёд этилган (4-расм). Ҳозирги вақтда иккита равоқ сақланган бўлиб, уларнинг қалинлиги 55‑60 см, баландлиги 2,65 м, эни 2,60 м дан иборат. Ўтхонанинг Ички қисми овалсимон шаклда бўлиб, баландлиги полдан ҳисоблаганда 2,10 м, эни 1‑1,45 м.ни ташкил этади. Ўтхона аркасининг ички қисми қалин лой билан сувал- ган, доимий олов ёниши натижасида сувоқлар кўкимтир тусга кирган. Ўтхона поли ҳам 5‑6 см қалинликдаги сомонли лой билан бир неча бор сувалган. Пол устида эса қалинлиги 50‑60 см кул қатлам, унинг устки қисмида ўртача зичликда бўлган қум, тупроқ, кул, охак, пишиқ ғишт бўлакларидан иборат аралаш қатлам қайд этилди. Ушбу қатлам оралиғида одамнинг бош чаноғи топилди. Ушбу қатлам юзасида эса 30‑35 см қалинликдаги оқова қатлам жойлашган. Хумдоннинг қолган равоқлари сақланмаган бўлсада 3-хумдоннинг тузилиши асосида қуйидаги фикрни билдириш мумкин. Яьни, хумдоннинг олд қисмидаги ар- ка қолган аркалардан фарқли равишда оғиз қисми тор бўлиб, 1 м. ни ташкил этади. Хумдон поли учинчи арка ўрнида 35 см кўтарилган, полнинг ғарб томонидан эни 30 см, чуқурлиги 35 см бўлган ариқча ўтган. Ушбу ариқча биринчи навбатда ўтхона полидан кулни олиш учун қулайлик яратган бўлса, иккинчидан,у орқали борган ҳаво ёқилғини яхши ўт олиши ва олов даражасини кучайтиришга хизмат қилган. Хумдон ичи ва атрофида уни даврий санасини аниқлашга оид сопол қолдиқлари қайд қилинмаган бўлсада, бу ерда қайд қилинган пишиқ ғиштларнинг ўлчамлари асосида ушбу иншоотни XI-XII асрлар билан даврлаш мумкин. Ўтган асрнинг 60 йилларида Марв воҳасида аниқланган XI-XV асрларга оид ғишт пишириш хумдонларини махсус тадқиқ этган Е.Б. Пругер хумдонларнинг кат- та-кичиклиги, аркаларнинг орасидаги масофа, ўтхона ва пишириш камераларини турли хил ўлчамда бўлиши, иссиқ ҳаво учун мўлжалланган туйнуклар ўлчам- ларидан қаттьий назар уларнинг ишлаш принципи ва умумий тузилиши бир хил бўлганлигини қайд этади (Пругер, 1969. С. 235). Бу хумдонлар икки қисмдан - ўтхона ва пишириш камерасидан иборат бўлиб, тўртбурчак шаклда қурилган. Ўтхона ва қисман пишириш камераси ер остида жойлашган. Шунингдек, Е.Б. Пру- гер аниқланган ушбу хумдонларнинг пишириш камераси деярли сақланмаганлиги туфайли унинг тузилиши борасида уч хил - аркасимон, гумбазсимон ва очиқ шак- лда бўлган деган тахминни илгари суради. Жумладан, муаллиф ўрта асрлар рассоми Қосим ибн Алининг ғишт пишириш жараёни тасвирланган асаридан келиб чиққан ҳолда, биринчи тахминни қўллаб қувватлайди. Яьни, миниатюрада тасвирланган хумдон овалсимон ёки конуссимон кўринишда эмас, балки тўртбурчак кўринишда бўлиб, унинг устки қисми чўзиқсимон арка кўринишда ёпилган деган фикрга кела- ди (Пругер, 1969. С. 238). Чўпонотада аниқланган хумдон ҳам юқорида қайд қилинганидек, икки ярусли бўлсада, унинг айрим ўзига хос хусусиятлари кўзга ташланади. Хусусан, хумдон- нинг тарҳи овалсимон кўринишга яқин бўлиб, унинг нафақат ўтхонаси балки пиши- риш камераси ҳам ер остида, яьни тупроқ қатлами ичида жойлашган. Айни вақтда пишириш камерасининг 1 м дан зиёд баландликда сақланиши бу даврдаги хумдон- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling