O’zbekiston respublikasi fanlar akademiyasi y. G’ulomov nomidagi arxeologiya instituti академия наук республики узбекистан


O’zbekiston arxeologiyasi. 2016. № 1 (12)


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana17.02.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1208169
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5f0aabc36c09b

O’zbekiston arxeologiyasi. 2016. № 1 (12) 
154 
лар борасида фикр юритиш им-
конини беради. Қайд этиш ло-
зимки, хумдон ўз тузилишига 
кўра, ўрта асрлар рассоми 
Қосим ибн Али томонидан тас-
вирланган 
хумдонга 
анча 
ўхшашдир. Жумладан, суратда 
хумдоннинг фақат олд (фасад) 
қисми тасвирланган бўлиб, у 
конуссимон кўринишга эга. 
Хумдоннинг олд қисмида очиқ 
майдон тасвирланиб, у ерда 
лой қориш, ғишт қўйиш ва уни 
офтобда қуритиш жараёни тас-
вирланган. Хумдоннинг пастки 
қисмида унча баланд бўлмаган 
ўтхона оғзи акс эттирилган. 
Хумдоннинг орқа томони эса 
баландлик бўлиб, у ерда жой-
лашган пишириш камерасидан 
тайёр ғиштларни олаётган жа-
раён тасвирланган. Хумдон 
оловхонасидан ўнг томонда 
бир одам баландлигида майса-
лар тасвирланган бўлиб, унинг 
устки қисмида ғиштлар ёнбош 
ҳолатда жойлаштирилган (Пуг-
аченкова, 1960. С. 119, рис. 2). 
Бундай ҳолат эса хумдон икки 
қисмдан иборат бўлганлиги 
ҳамда у ҳам жарлик ичига жой-
лаштирилганлигини кўрсатади. 
Чўпонотада очилган хумдон-
нинг пишириш камерасини ре-
конструкция қилиш асосида 
Е.Б. Пругер тахмин қилгани–
дек, у ҳам чўзиқ аркасимон 
кўринишда бўлганлигини эьти-
роф этишимиз мумкин (5-
расм). Бундай ҳолатда камера-
нинг баландлиги 1,80-2 м 
бўлиб, умумий ўлчами 2,60х3 
м.ни ташкил этган. Пишириш 
камерасига хом ашёни жой-
лаштириш тепадан, камеранинг шарқ томонидан амалга оширилган. Чунки шарқий 
томонда камеранинг деворлари унча яхши сақланмаган. Тутун чиқадиган туйнук 
эса камеранинг устки қисмида жойлашган.
5-расм. 1 - Чим қатлам, 2 - Тахминий тикланган 
қисми, 3 - Ўтхона чегараси, 4 - Ёдгорликнинг бу-
зилган қисми, 5 - Пишириш камерасининг ғишт би-
лан қопланган қисми, 6 - Олов таъсирида қизғиш 
тусга кирган грунт, 7 - Равоқ 


155 

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling