O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti


Download 106.19 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi106.19 Kb.
#1578765
1   2   3   4
Bog'liq
Амалиёт Ҳисоботи

қайд этиш тартиби тўғрисида

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3250-сонли қарори билан тасдиқланган 2017-2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш Дастурининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда судларда суд мажлисларини аудио ва видео қайд этиш тартибини белгилайди.


2. Судларда суд мажлисларини аудио ва видео қайд этиш судлар фаолиятига жорий этилган махсус дастурий таъминот, шунингдек видеоконференцалоқа ҳамда бошқа ахборот-коммуникация технологиялари ва овоз ёзиш ёки видеотасвирга ёзиш комплекси ёрдамида амалга оширилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
аудио қайд этиш – аудио ёки видео қайд этиш комплексидан фойдаланган ҳолда суд мажлисини олиб борилиши жараёнида фақат овозларни ёзиш ва сақлаш;
видео қайд этиш – аудио ёки видео қайд этиш комплексидан фойдаланган ҳолда суд мажлисини олиб борилиши жараёнини акс эттирувчи овозли видеоёзувни амалга ошириш ва сақлаш;
аудио ва видео қайд этиш комплекси – видеоконференцалоқа режими ҳамда суд мажлисларини овоз ёки видеотасвирга ёзиш орқали қайд этиш учун махсус техник ускуналар ва дастурий таъминот йиғиндиси;
суд мажлисининг қисқа баённомаси – аудио ва видео қайд этиш комплексидан фойдаланилган суд мажлисида овоз ёки видеотасвирга ёзиш орқали қайд этиш жараёнида амалга оширилган техник ҳаракатлар ва уларнинг давомийлигини акс эттирувчи белгилардан иборат баённома;
техник йўриқнома – аудио ва видео қайд этиш комплексидан фойдаланган ҳолда овоз ҳамда тасвирни ёзиш ва сақлаш жараёнида амалга оширилиши лозим бўлган қоидалар;
техник бузилишлар – суд мажлиси давомида юзага келган электр таъминотидаги узилишлар, суд мажлиси залига ўрнатилган аудио ва видео қайд этиш комплексидаги носозликлар;
видеоконференцалоқа (ВКА) – икки ва ундан ортиқ судларнинг реал вақт давомида улар ўртасида ўзаро аудио ва видео ахборотлар алмашинуви имконияти мавжуд бўлган интерактив телекоммуникация технологияси;
ишни кўраётган суд – муайян иш иш юритувида бўлган суд;
ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд – ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказиш бўйича техник ва бошқа шартларни таъминлайдиган, ишни кўраётган суддан бошқа ҳудудда жойлашган суд;
ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ходими – суд мажлисини аудио ва видео қайд этишни ташкил этишга ва техник кузатувига масъул бўлган суд ходими.
4. Аудио ва видео қайд этиш комплексини лозим даражада ишлашини таъминлаш вазифаси суд раисининг буйруғига асосан тайинланган АКТ ходими зиммасига юклатилади.
5. Суд мажлисларини овоз ёзиш ёки видеотасвирга олиш орқали қайд этиш учун зарур аудио ва видео қайд этиш комплекси билан таъминланган суд мажлиси заллари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг веб-сайтида жойлаштирилади ва доимий тарзда янгиланиб турилади.



Download 106.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling